19 июль куни ўзбекистонлик ММА жангчиси, Ўзбекистон ММА ассоциацияси вице-президенти Мурод Хонтўраев автоҳалокатга учраб, вафот этди. Бу ҳақда Тошкент вилояти ИИБ ахборот хизмати раҳбари Бобур Тўлаганов хабар берди.
У Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманида ўз бошқарувидаги «BMW X5» автомашинасида автоҳалокатга учраган.
Хонтўраев 1987 йилда Тошкент шаҳрида туғилган. У ўзининг MMAдаги профессионал фаолиятини 2013 йилда бошлаган, халқаро ареналарда натижа кўрсатиб, «Осиё айиғи» лақаби билан машҳур бўлган.
Мазкур ЙТҲ юзасидан ИИВ Йўл ҳаракати хавфсизлиги Бош бошқармаси матбуот хизмати тўлиқ маълумот берди.