
Хавьер Тебас Ла Лига ўйинларини Африкада ўтказмоқчи
Ла Лига президенти Хавьер Тебас баҳсли ғоя — Испания чемпионати расмий ўйинларини Марокашда ўтказишни қўллаб қувватлади.
MAP маълумотларига қараганда, лига раҳбари бу ҳаракатда Испания футболининг глобал брендини кенгайтириш ва Шимолий Африка минтақаси билан алоқаларни мустаҳкамлаш учун улкан салоҳиятни кўрмоқда.
Яқинда футбол инфратузилмасига фаол сармоя киритаётган ва 2030 йилги Жаҳон чемпионатини Испания билан биргаликда ўтказишга тайёргарлик кўраётган Марокаш бундай тажрибалар учун идеал жой сифатида кўрилмоқда.
Тебаснинг ташаббуси Ла Лигани Пиреней ярим оролидан ташқарига чиқариш бўйича стратегияга жуда мос келади. Лига президенти илгари ўйинларни АҚШда ташкил қилишга уриниб кўрган, бу эса мухлисларнинг қаттиқ қаршилигига сабаб бўлган эди.
7 комментариев
4 класса
Винисиус: «Арбелоа менга ишонч бағишлайди. У билан Анчелотти давридагидек муносабатлар шаклланган»
«Реал» вингери жамоадаги оғир дамлари ва ҳозирги ҳолати ҳақида гапирди.
«Реал» вингери Винисиус Жуниор сўнгги 15 ўйинда 10 та гол ургани, шунингдек, жамоа бош мураббийи Алваро Арбелоа билан муносабатлари ҳақида гапирди.
«Менда Арбелоа билан Анчелотти даврида бўлганидек ўзгача муносабат шаклланган. У доим менга ишонч бағишлайди, мендан нимани кутаётганини аниқ тушунтиради ва мен ҳам ҳар доимгидек бу жамоа учун бор кучимни бераман.
Бу клуб — менинг ҳаётим. Ҳар бир имкониятдан фойдаланаман. Узоқ вақт давомида гол ура олмадим — бу «Реал»га ёш ва тажрибасиз ҳолда келган давримдан бери илк бор юз берди.
Ёмон даврлар ҳам бўлади, улар бўлди ҳам, лекин мен ундан тажриба олдим ва ҳар куни ўрганишда давом этяпман. Чунки «Реал» ўйинчилари фақат яхши даврларни эмас, балки қийин пайтларни ҳам бошдан кечиради. Ва энг яхши футболчилар доим вазиятни яхши томонга ўзгартиради», — дея бразилиялик футболчининг сўзларини келтиради AS.
Аввалроқ Винисиус жамоанинг собиқ бош мураббийи Хаби Алонсо билан таранг муносабатлари ҳақида гапирганди.
11 комментариев
16 классов
"Манчестер Сити" ёзда дарвозабонини сотишга тайёр
"Манчестер Сити" ёзги трансфер ойнасида дарвозабон Жеймс Траффорд учун таклифларни кўриб чиқади.
Бу ҳақда "Daily Mail" хабар берди.
Манбанинг хабар беришича, "шаҳарликлар" 23 ёшли инглиз футболчисини 35-40 миллион фунт стерлингга сотишга тайёр.
Маълумотларга кўра, унга “Тоттенхэм” томонидан қизиқиш мавжуд.
Траффорд "шаҳарликлар" тарбияланувчиси саналади. У 2023 йилнинг "Бёрнли"га ўтган ва икки йилдан сўнг яна жонажон клубига қайтганди. Transfermarkt портали уни тахминан 31 миллион еврога баҳолаган.
Траффорд ушбу мавсум 14 ўйинда қатнашиб, 10 та гол ўтказиб юборди ва 7 та баҳсда дарвозаси дахлсизлигини сақлаб қолди.
1 комментарий
9 классов
Суперлига. 6-турдаги энг томошабоп ўйинлар водийда
Суперлиганинг 6-тур учрашувларини бевосита ўйингоҳлардан томоша қилган томошабинлар сони бўйича статистик маълумотлар маълум бўлди.
Турнинг энг кўп мухлис ташриф буюрган ўйини Фарғонада кузатилди. "Истиқлол" стадионида бўлиб ўтган "Нефтчи" ҳамда "Пахтакор" жамоалари ўртасидаги марказий баҳсни бевосита стадиондан 18 756 нафар ишқибоз кузатиб борди. Ундан кейинги ўриндаги энг юқори кўрсаткич Андижонда қайд этилди – "Бобур арена"да ўтган "Андижон" ва "Навбаҳор" жамоалари ўртасидаги водий дербисига 18 726 нафар томошабин ташриф буюрди.
Қолган стадионлардаги мухлислар ташрифи қуйидагича кўриниш олди:
«Бухоро» – «Қизилқум»: 7 132 мухлис («Бухоро ФА» стадиони)
«Қўқон-1912» – «Насаф»: 4 651 мухлис (Қўқон марказий стадиони)
«Динамо» – «Сўғдиёна»: 4 014 мухлис («Динамо» стадиони)
«Локомотив» – «Олимпик»: 1 008 мухлис («Олимпия» стадиони)
«ОКМК» – «Сурхон»: 1 002 мухлис («Олимпия» стадиони)
«Машъал» – «Бунёдкор»: 489 мухлис (Ғузор марказий стадиони)
2 комментария
5 классов
Слот: «Камбэкка умид борми? Албатта, бор»
«Ливерпул» бош мураббийи «ПСЖ»га қарши ўйиндан сўнг ўз фикрларини билдириб ўтди.
«Ливерпул» бош мураббийи Арне Слот Чемпионлар Лигаси чоракфинал босқичи доирасидаги «ПСЖ»га қарши ўйин (0:2)дан сўнг ўз фикрларини билдириб ўтди.
«Камбэкка умид борми? Албатта, бор. Футболда ҳамма нарса бўлиши мумкин.
Мен «Атлетико»нинг «Барселона»ни 2:0 ҳисобида енгганини кўрдим. Турли ҳолатлар бўлади: қизил карточкалар, берилган ёки берилмаган пеналтилар, турли воқеалар.
«Энфилд» бизга қандай ёрдам беришини ҳам унутмаслик керак. «Галатасарой»дан меҳмонда мағлуб бўлганимиздан кейин журналистлар салбий фикр билдирганди, аммо бир ҳафта ўтиб биз энг яхши ўйинимизни кўрсатиб, кейинги босқичга чиққандик», — деди Слот.
11 комментариев
15 классов
Мбаппедан 14-гол: Француз юлдузи ЕЧЛ тўпурарлар пойгасида яққол пешқадамга айланди
«Реал» ҳужумчиси Килиан Мбаппе «Бавария»га қарши ўйинда ҳисобдаги фарқни қисқартирди.
«Мадрид» ўз майдонида Чемпионлар лигаси чорак финалининг дастлабки учрашуви доирасида «Бавария»ни қабул қилди (1:2). Учрашувни англиялик ҳакам Майкл Оливер бошқарди.
Ўйиннинг 74-дақиқасида ҳимоячи Трент Александер-Арнольд ўнг қанотдан «Бавария» жарима майдончаси ичига кесма узатма берди, Мбаппе эса ҳимоячилардан олдинроқ ҳаракат қилиб, яқин масофадан тўпни Мануэль Нойер дарвозасига йўллади.
Бу француз футболчиси учун жорий Чемпионлар лигасининг 10 та ўйинидаги 14-гол бўлди. У тўпурарлар пойгасида «Бавария» аъзоси Харри Кейндан 3 та голга олдинда бориб, пешқадамлик қилмоқда.
Мусобақанинг битта мавсумида Килиандан кўпроқ гол уришга фақат Карим Бензема, Роберт Левандовски ва Криштиану Роналду муваффақ бўлишган.
0 комментариев
30 классов
Беллингҳэм Арбелоадан норози бўлди
«Реал» яримҳимоячиси «Бавария»га қарши баҳсда асосий таркибда тушмагани учун ранжиган.
«Реал» яримҳимоячиси Жуд Беллингҳэм Чемпионлар Лигаси 1/4 финалида «Бавария»га қарши илк ўйинда (1:2) захирадан майдонга тушгани сабабли бош мураббий Алваро Арбелоа қароридан норози бўлди. Бу ҳақда The Touchline хабар бермоқда.
Манбага кўра, англиялик футболчи ўзини яхши формада ҳис қилган ва ўйинни асосий таркибда бошлашга тайёр бўлган. Беллингҳэм фикрича, агар у 90 дақиқа майдонда бўлганида, жамоага сезиларли фойда келтира оларди.
Маълумки, Арбелоа ушбу баҳсда асосий таркибда ёш футболчи Тиаго Питарчни майдонга туширишни маъқул кўрган.
Эслатиб ўтамиз, «Реал» – «Бавария» қарама-қаршилигининг жавоб учрашуви 15 апрел куни Мюнхенда бўлиб ўтади.
3 комментария
15 классов
Марсело: «Барча Чемпионлар Лигаси совринларимни битта жаҳон чемпионлигига алмашган бўлардим»
«Реал» собиқ ҳимоячиси Бразилия билан қўлга киритилган соврин қадрлироқ бўлишини тан олди.
«Реал» собиқ ҳимоячиси Марсело миллий жамоа билан қўлга киритилган соврин унинг учун клуб даражасидаги кўплаб ютуқлардан ҳам қадрлироқ бўлишини тан олди.
«Бу қийин танлов, аммо мен ростгўй бўламан. Ҳа, мен барча Чемпионлар Лигаси совринларимни битта жаҳон чемпионлигига алмашган бўлардим», — дея Марселонинг сўзларини келтиради The Touchline.
Бразилиялик футболчи «қаймоқранглилар» сафида 2007 йилдан 2022 йилгача ўйнаган. Шу вақт давомида у жамоа билан 5 марта Чемпионлар Лигасида ғалаба қозонди, 6 марта Испания чемпиони бўлди ва яна кўплаб совринларни қўлга киритди.
Қайд этиш лозим, Бразилия миллий жамоаси сўнгги бор 2002 йилда жаҳон чемпионатида ғалаба қозонган. Аввалроқ Марсело Роналду ва Месси ўртасида танлов қилганди.
2 комментария
24 класса
Расман: Илгиз Танташев Жаҳон чемпионатида ишлайди
Тимур Гайнуллин ҳамда Андрей Цапенко ҳам ишлашади.
ФИФА 2026 йилги Жаҳон чемпионатида ишлайдиган ҳакамлар рўйхатини эълон қилди.
Эътиборлиси шундаки, мундиалда ўзбекистонлик ҳакамлар ҳам бригадаси ҳам фаолият юритади.
Унна кўра, Илгиз Танташев ушбу турнирда бош ҳакам сифатида иштирок этади. Шунингдек, унинг ёрдамчилари Тимур Гайнуллин ҳамда Андрей Цапенко ҳам ЖЧ-2026да ишлайди.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон миллий жамоаси ҳам илк бор бўлажак мундиалда қатнашади. Улар гуруҳда Португалия, Колумбия ва Конго ДР қатнашади.
2 комментария
30 классов
Суперлига. «Пахтакор» «ўзбекча класико»да «Нефтчи»нинг ғалабали сериясига якун ясади
Фарғонада кечган марказий баҳсда мезбонларнинг ғалабали серияси якунланди.
Суперлиганинг 6-туридан ўрин олган марказий беллашувда «Пахтакор» сафарда «Нефтчи»ни 1:0 ҳисобида мағлуб этди.
Ушбу натижа орқали фарғоналиклар мавсумдаги илк мағлубиятини қабул қилиб олди. Бунгача «Нефтчи» ўтказган 5 та баҳснинг ҳар бирида камида 3 тадан гол уриб келаётганди.
Баҳсдаги ягона гол 22-дақиқада киритилди — Достонбек Ҳамдамов «шерлар»га ғалаба келтирди.
Мазкур ғалабадан сўнг «Пахтакор» очколари сонини 15 тага етказиб, пешқадам «Нефтчи»га етиб олди.
Суперлига, 6-тур
Нефтчи – Пахтакор 0:1
Гол: Ҳамдамов 22
Нефтчи: Эргашев, Сигер, Йўлдошев, Исмоилов (Марушич 73), Искандеров (Жумаев 73), Перица, Ғофуров, Убайдуллаев, Одилов (Ғиёсов 73), Жокич, Ратино (Ёвович 62).
Пахтакор: Қувватов, Ҳамралиев, Алижонов, Мозговой, Турдимуродов (Пажишек 74), Ҳамдамов (Ресан 46), Бўриев, Собирхўжаев (Азмиддинов 78), Насруллаев, Фламарион (Эркинов 90), Абдумажидов.
Огоҳлантиришлар: Алижонов 3, Ратино 7, Турдимуродов 60, Қувватов 78, Ёвович 84, Ресан 90+5.
5 комментариев
12 классов
Фильтр
загрузка
Показать ещёНапишите, что Вы ищете, и мы постараемся это найти!
Левая колонка
О бизнесе
Спортивная команда
Все что связано с футболом
- Ташкент
Фото из альбомов
Ссылки на группу
27 участников

