Айтишларича, бир одам бир хотинни кўз остига олади. Бир кун шу хотин тижорат мақсади билан бир карвонга қўшилиб йўлга чиқади .
Халиги одам хам ўша карвонга қўшилиб кетидан кетади. Оқшом чоғи карвон бир ерда қўноқлайди ва хамма ётади. Бу орада одам хотиннинг ёнига келади ва мақсадини унга айтади . Хотин:
- Бор, кузатиб кел, ҳамма ухлаганмикин, билайликчи, - дейди.
Таклиф қабул бўлди деб ўйлаган эркак севиниб кетади, карвон атрофини айланиб келади ва:
- Хамма ухлаган, - дейди. Бу сафар хотин:
Яхши, Аллоҳ-чи? Ажабо, шу соатда у ҳам ухлаганмикин, нима дейсан? - деб сўрайди. Бу оғир саволга эркак:
- Йўқ, Аллоҳ ҳеч қачон ухламайди, мудрамайди ҳам
- жавобини беришга мажбур бўлга