#ЗУЛМАТ_АСИРАСИ_2 ТУНДАН ТОНГГАЧА ... Муаллиф:  Гулбаҳор Рахматуллаева (Хазонрезги)  Хуллас эсинг борида этагингни ёп, бола. Пул топиб фалон сўмлик ресторанни танлаб тўй қилган одамлар сен ўйлаганчалик аҳмоқ эмасдир. Аҳмоқ сенсан! Мен сенга маҳсулотларни бундайроқларга алиштир деган бўлсам ҳамма ишни оёғини осмондан келтир демаганман. Жалолиддин ҳам ташидан содда кўрингани билан ҳали ичида нима гап бор ўзи билади. Менга қара ўзи битта тўйдан қанча суммадаги долларни қайириб оляпсан? Шошма! Ўзим айтаман. Сен энг камида уч —беш мингни ўпқон нафсингга уряпсан. Мени алдайман деб овора бўлма! Сени охирги марта огоҳлантираман. Агар бирон нарса бўладиган бўлса мен сени танимайман ва шерикчилигимизни тан олмайман. — Устоз!? — Пул санаганингда Ҳусан акангман, бошингга иш тушса "Устоз". Хуллас, тўрва халтангни ёп. Бу пулларни,—Ҳусан Давронов стол устидаги пулларни бамайлихотир йиғиштириб чўнтагига солар экан,— бузилган асабларимни компенцацияси учун оламан. Бўпти, бундан буёғига қадамингни билиб бос. Ҳусан Давронов ўрнидан туриб бемулозаматча хонани тарк этар экан, унинг изидан Ўлмас ранги гезариб қараб қолди. — Шошмай тур, —деди у қўллари мушт бўлиб тугилар экан ғижинганча шивирлади, — менга бир нарса бўлсин оёғингдан тортишимни кўрасан. Олди—берди тасдиқланган ҳужжатларини бошида сен турибсан. Асосий айбдор ҳам сен бўлиб чиқасан керак бўлса.    🍂 —Жалолиддин ўғлим, вақтингиз бўлса сиз билан маслаҳатлашадиган ишим бор эди. Мадумар аканинг сўзидан кейин Жалолиддин ҳушёр тортди: — Тинчликми, ота? — деди у сергакланиб,-ё биздан бирор айб иш ўтдими? — Йўғей, нимага унақа дейсиз? — саволга савол билан ҳижолатомуз жавоб қайтарди Мадумар ака, — айтдим-ку маслаҳатли иш деб. Ҳолироқ жойда гаплашиб олсак соз бўларди. — Менинг ҳозир вақтим бемалол эди. Истасангиз хонамда суҳбатлашиб оламиз. — Мумкин бўлса боғда суҳбатлашайлик, —деди Мадумар ака, —ҳаво ҳам илиқ. — Сиз нима десангиз шу, — Жалолиддин Мадумар аканинг ўзида муҳим гапи борлигини тахмин қилиб эътирозсиз унга эргашди. — Жалолиддин, — деди Мадумар ака гапни нимадан бошлаш ҳақида бироз ўйланиб, — рости бу ҳақда кимга гапирсам экан деб анчагача бир қарорга кела олмадим, яна ҳам очиқроғи Хонзода қизимни ҳар хил шубҳа гумонлар гирдобига ташлагим келмади. Ҳозир айтадиган сўзларимга ўзим ҳам юз фоиз ишончим комил эмас. Шунчаки юрагимга юк бўлиб тушаётган баъзи бир фикрлар тўғрисида ким биландир бўлишмасам бўлмайди деб ўйладим. — Ота, менга бемалол ишонаверинг. — Хуллас сиздан бир илтимос... Менимча бу ерда нимадир кўнгилдагидек эмас. Мен тўй дастурхони учун қилинадиган бозорликларни айтаяпман. Маҳсулотлар қандайдир устамонлик билан алиштирилаётганга ўхшайди. Мисол учун бир куни гўштли газакларнинг бир қисмининг сифати пастлари харид қилинса, эртаси куни тузламаларни бундайроқлари сотиб олинаётгандек. Баъзи кунлари салатларга солинаётган майонез, гўшт, савзавотларнинг сифати ҳаминқадарлигини сезгандекман. Ўзим қассоб бўлганим учун гўшт ва гўшт маҳсулотларини сифатлисини сифатсизидан яхши ажрата оламан. Айтмоқчи бўлганим, нима десам экан-а, бу ерда бир гап бордек. Шунга жиддий киришиб ...    — Ота,  авваламбор бу ҳақда гапириб мени огоҳлантирганингиз учун катта раҳмат.  Рости ўзим ҳам кейинги пайтларда аллақандай гумонларга боргандек бўлгандим-ку,  аммо инсон инсонга ишониши керак дея ўзимни босгандим. Ундан кейин биласиз ресторанимизда иш ҳақи ҳавас қилгулик. Бу каби даргоҳларга ишга кириш қанчадан қанча йигит-қизнинг орзуси. Агар ана шундай яхши шароитда ишлаб ҳам кўзимизга чўп суқадиганлар бўлса ундайларни асло кечириб бўлмайди. Сиздан бир илтимос,  ҳозирча бу гап орамизда қолсин. Ҳаттоки қизингиз ҳам бу ҳақда билмай турсинлар.Сабаби нафс бандаларини ғафлат ҳолатида жиноят устида  ушлашимиз керак. Мен эса Асрор ака билан ўзим ҳуфёна жиддий текширувга киришаман. Бу ёғидан ҳавотир олманг.    — Илтимос,  ўзингизни эҳтиёт қилинг. Шайтонга мурид тушган ғофиллар ҳеч нарсадан тап тортмасликлари мумкин. Шунинг учун ҳам хатто сизнинг кабинетингизга кириб суҳбатлашгим келмади. Мадумар аканинг сўнгги сўзларидан Жалолиддин янада ўйчан қиёфага кирди. У ўз хаёлида нималарнидир чамалаган бўлди-ю, суҳбатдошини ҳотиржам қилгучи оҳангда жавоб қайтарди: — Насиб қилса ҳаммаси яхши бўлади. — Албатта, ўғлим. Мен сизга ишонаман, —деди Мадумар ака Жалолиддинга самиимий боқиб, — бу даргоҳ инсонларнинг энг орзиқиб кутилган гўзал кунлари учун ҳали узоқ хизмат қилиши керак. 🍂 Хонзода Шабнамни кейинги кунларда ҳомуш қиёфада кўриб ҳайрон бўлаётганди. Бир, икки бор ундан кўнгил сўрашга чоғланди-ю, бироқ кўп ўтмай "Яхшиси бор гапни қизнинг ўзи айтсин" деган қарорга келиб ўз ишларига андармон бўлиб кетди. Бугун тушликка яқин Шабнамнинг ўзи уни йўқлаб келди. — Кел, Шабнам, —деди қўлидаги қоғозларни бир четга суриб, — негадир шаҳдинг пастдек кўринаяпсан? Тинчликми ё бирор гап бўлдими? Шабнам тўлиб турган экан дарҳол кўзлари ёшланди: — Опажон, тинчлик эмас.    Хонзода дарҳол сергак тортди: — Шабнам. — Опажон... — қизнинг кўзларидан дувиллаб ёш тўкилди Синглисидек бўлиб қолган қизнинг бу ҳолати Хонзоданинг юрагини ўртаб юборди. У ўрнидан туриб Шабнамни маҳкам бағрига босди. — Илтимос, йиғлама. Ўзингни қўлга ол ва менга нималар бўлаётганини айт. — Дадам уйга қайтишимни истаяпдилар, —деди Шабнам ҳамон ҳиқиллаб, —улар мени турмушга бермоқчилар. Аммо мен қандай қилиб... Ахир ўтмишимни биласиз-ку? Ўтмишимнинг зилдек оғир юки билан қандай қилиб турмушга чиқаман? —Бўлиб ўтган ишларда сенинг айбинг бўлмаган. Кимга турмушга чиқсанг ҳам тўғрисини айт. Истаса сени бор ўтмишинг билан қабул қилсин. Шабнам кўзлари олайиб ўзини орқага ташлади: — Йўқ! Мени бунга журъатим етмайди. Биласиз айниқса қишлоқ жойда барча айб қиз болада қўйилади. Кейин дадам бу шармандачиликка чидай олмайдилар. — Менга қара, Шабнам. Ўзи куёвликка номзод тайёрми? — унга синчков боқди Хонзода. — Аниқ бир йигит эмас-ку, бироқ дадамларга бир неча номзодлар ёқинқираб турганмиш. "Шабнам уйга қайтса шу йигитлардан бирини куёв қиламан" деганмишлар. — Ўзинг-чи? Улардан бирортасига кўнглинг борми? — Қизиқсиз-а, опа? Мен қачондан буён бу ерда бўлсам, қандай қилиб қишлоқдаги йигитларлардан бирига кўнгил қўяман? Кўнгил қўйган бўлганимда шу ерда йиғлаб ўтирар эдимми? Умуман олганда мен бу ердаги ўзим меҳр қўйган ишимни ташлаб кетгим йўқ. Ундан кейин сизларга ҳам жуда ўрганиб қолганман.   — Шабнам, —деди Хонзода ўзича алланималарни ўйлаганча, — бу нарсалар ҳақида ўйлаб ўзингни кўп ҳам сиқавермагин.  Насиб қилса кўплашиб ўйлаб мушкулингга бирор чора топармиз. Энди кўз ёшларингни арт-да,  ишингга бор. Ўйлайверма,  ҳали ҳаммаси яхши бўлади. Шу куни кечгача Хонзоданинг хаёли Шабнамда бўлди. У бир неча ойлардан буён унинг ҳусусида ўйлаб юрган режаларини энди кечиктира олмаслигини тушуниб етганди. Кун ботар вақтда ишдан қўли бўшаган Хонзода акасининг иш кабинетига йўл олди. — Кел, синглим, — Ҳумоюн синглисини ҳушнуд кайфиятда кутиб олди. — Ҳа ака, кайфиятингиз чоғ кўринади? — акасининг кайфияти Хонзодага ҳам юқиб жилмайди, —нима гаплигини билсак бўладими? — Албатта билсанг бўлади. Кеча тўйхонада бир йигитнинг пластик картаси ва ҳужжатлари тушиб қолган экан. Ана ўша карта эгаси бугун эрталаб уларни излаб келибди. Хуллас камераларни бирма бир кузатиб ўша ҳужжатларни бус-бутун топдик. Қаердан дейсанми? Айтсам ишонмайсан, келин-куёвга ҳозирланган саҳна безакларининг тагидан. Биласанми у картага йигит анча йиллардан буён ота-онасини ҳажга юбораман деб пул йиққан экан. —Шунча пулни ёнида олиб юргани қизиқ, —деди Хонзода ажабланиб, — юрак ҳам бор эканда — Бунинг ўзига яраша сабаблари бордирда. Хуллас ўша ҳужжатлар ва пластик карта солинган ҳамён Шабнам ясаган анави катта-катта оқ атиргуллар бор-ку, ўшанинг гул япроқларининг орасига кириб қолган экан. Ўша йигит менга ҳам, Шабнамга ҳам чин дилдан суюнчи деб анча-мунча пул қистирганди олмадик. У пуллар ота-онани ҳаж ибодатига жўнатишдек энг савобли ишлар учун йиғилган экан. Шу ишларда бизнинг ҳам хиссамиз бўлсин дедик. — Ака, мен ҳам сизнинг ёнингизга бир иш билан келгандим, —ҳомуш тортди Хонзода —Тинчликми, синглим, қандай иш? — Ака, бир савол сўрайман, фақат ростини айтасиз? — Биласанку, синглим, ёлғон гапни ёмон кўраман, —жиддий тортди Ҳумоюн,—сўрайвер.    #хazon_rezgi -136-
    7 комментариев
    39 классов
    #ЗУЛМАТ_АСИРАСИ_2 ТУНДАН ТОНГГАЧА ... Муаллиф:  Гулбаҳор Рахматуллаева (Хазонрезги)  Йигитали ўша куни Улуғойга бир оғиз сўз билан бўлса-да эътироз билдирмади. Биладики, Улуғой ҳам ўзи сингари ижрочи. Унга гапиргандан фойда ҳам йўқ. Шу кундан бошлаб Йигиталининг бу уйдан янада кўнгли совуди. У ўзини теварак —атрофи олтин қумлар билан ўралган саҳрода бир пиёла сувга зор ташна йўловчига ўхшатарди. Бойлик бўлса-ю, кўнгилда ҳаловат, ҳузур, айниқса муҳаббат бўлмаса —бари бир пул экан. Хазинани қўриқлаган ит учун унинг қиймати бир парча суякли этчалик бўлмас. Вазифасини бажаради холос. Йигитали ҳам авжи ўйнаб куладиган, ҳаётдан завқ оладиган йигит ёшида эди. Устига устак бир маротаба кўнглига муҳаббат меҳмон бўлган йигит унинг бор жозибаси ва қудратини аллазамон ҳис қилиб бўлган эди. Айниқса Хонзодани ўз никоҳ тўйида учратганидан буён юраги қарама-қарши туйғулар исканжасида қоврилгани қоврилган эди. Онасидан Хонзоданинг ресторан раҳбари эканлигини эшитганида эса бу хабарни ёлғон деб ўйлади, аммо тез орада бу сўзларнинг бари тасдиғини топди. Йигитали ахири чидай олмади. У бугун "Feruza" ресторани ёнидаги кўчанинг қарама-қаршисига қандай бориб қолганини сезмай қолди. У Хонзодани жуда кўргиси келганди. Кундузги соат ўнларда Хонзода ресторан эшигидан чиқиб зулукдек қоп-қора машинага ўтирди-ю, уни ишонч билан ҳайдаб кетди. Тез орада хаёлларини йиғиштириб олган Йигитали машинасини аста силжитиб Хонзоданинг изидан таъқибни бошлади.    Хонзода пойтахт кўчаси бўйлаб моҳирлик билан машинани бошқарар экан дастлаб нуфузли банкка кирди. Йигитали унинг ортидан банкка кирсаммикан деб тараддудланиб турганда Хонзода тез орада у ердан чиқиб яна йўлга тушди. У тез орада янги қурилган кўп қаватли турар-жой бинолари яқинида тўхтаб бекат яқинида турган отаси Мадумар акани олиб машинасини жилдириб кетди. Йигитали Мадумар акани қизини ёнида кўргач хафсаласи пир бўлиб изига қайтди. У дўкондаги кабинетига келганда боши сим-сим оғрир эди. —Йигитали Райимович, тобингиз йўқ кўринади? — сўради у ерда котиба вазифасини бажарувчи Лаълихон, — аччиққина қаҳва дамлаб берайми? — Майли, — деди Йигитали кўнгли гум озиб, — берақолинг. Лаълихон зумда қаҳва дамланган антиқа чойнак ва финжон билан унинг ёнида пайдо бўлди: — Шуни ичиб кўринг. Америкадан келтирилган қаҳва. Барча чарчоқларни олиб, юрагингни ёзади, —деди Лаълихон қўнғироқдек овози билан. Йигитали Лаълихон узатган финжонни олар экан қўли Лаълихоннинг бармоқларига тегди. Аёлнинг бармоқлари у узатган қаҳва каби қайноқ эди. — Келинг, менга шерик бўлинг. Негадир юрагим тарс ёрилгудек бўляпти, — деди Йигитали унга зимдан тикилиб Лаълихон унинг раъйини қайтармай рўпарасидаги ўриндиққа чўкди. — Қаҳвангиз ҳақиқатдан ҳам шифобахш экан, —деди Йигитали ундан оҳиста хўплар экан, — олинг ўзингизга ҳам қуйиб ичинг. —Хўп. Лаълихон назокат ила қаҳвадан қуйиб хўплар экан Йигитали унга навбатдаги саволни берди: — Бу ерда анчадан буён ишлайсизми? — Ҳаа, —шаҳло кўзлари жовдираб юзига қизиллик югурди жувоннинг, — турмушим бўлмай уйга қайтганимдан сўнг холам "Жуда сиқилиб кетдинг, озроқ одамларга қўшилиб дардингни аритгин" дея шу ишни тавсия қилгандилар. —Холангиз? — Улар узоқ йиллар шу ерда сотувчи бўлиб ишлаганлар. Ҳозирда оилалари билан Туркияга кўчиб кетганлар. — Ўзингиздан гапиринг, Лаълихон, —деди креслога ҳорғин ястаниб саволга чоғланди Йигитали, — нега турмушингиз бўлмаган? Қайси кўзи кўр йигит шундоқ аёлнинг қадрига етмади? Лаълихоннинг серкиприк кўзлари ёшланди: — Бири кам дунё экан-да, Йигитали ака. Ота-онам турмуш ўртоғимнинг мол-дунёсига учиб, ўзлари билмаган ҳолда мени гиёҳванд йигитга раво кўришганлигини тўй ўтгач билиб қолдим. Аммо унда кеч эди, ортга йўл йўқ эди. Ахир отам қайнотамнинг қўлида ишчи бўлиб ишлардилар, бунинг устига тўйнинг барча ҳаражатларини куёв томон кўтарган эди. Хуллас мажбуран шу хонадонда яшаб қолдим. Аммо тенг тенги билан деганлари рост экан. Гарчи тан-у жоним соппа-соғ, ўзимга яраша чиройим бўлса-да, бу хонадонда камситилишдан бошқа нарсага арзитилмадим.. Ўзларининг ўғиллари гиёҳванд бўлса-да, у кишилар олийнасаб , мен эса "гадойвачча" кўрилавердим. Эрим эса борган сари ҳаддидан ошаверди. У тобора тубанлаша борган сари қайнона-қайнотам бунга мени айбдор ҳисоблайвердилар.Эрим билан уч йил яшаб фарзандли ҳам бўла олмадик.Бунга ҳам мени айбдор қилиб турткилайверишгач, охири чидай олмай бир куни портладим: — Уйингиз ҳам, мол-дунё, давлатингизга ҳам тупурдим,-дедим дағ-дағ қалтираб,- ҳаммаси бошингизда қолсин! Уйингизни елкамни чуқури кўрсин! Мен гадойвачча бўлсам, энди ўзингизга муносиб оиладан келин қилинг! Мен ота-онамникига қайта олмадим, тўғрироғи уларнинг саволларига жавоб беришга юрагим бетламас эди, шунинг учун тўғри холамларникига бордим. Уларнинг эрлари ўқимишли, оқ-қорани таниган киши эди. Холамникидагилар мени тўғри тушунишди. Поччам бўлган воқеаларни айтиб бериш учун бизникига отланганларида у ёқдан эримнинг вафот этгани ҳақида хабар келди. У охирги қабул қилган гиёҳванд моддасида дозани ошириб юборган экан. Хуллас эримнинг ўлими ҳамма нарсага сўнгги нуқтани қўйди. Ўғилларининг ўлимидан сўнг қайнота-қайнонамнинг мен билан ортиқ ишлари бўлмади. Шундан буён ўз ҳолимча ишлаб юрибман. — Сиз ёш, чиройли аёлсиз, —деди Йигитали аёлга қизиқсиниб қараганча, — нега иккинчи бор турмуш қуриш ҳақида ўйлаб кўрмадингиз? — Э бир марта эрга тегиб нима кўрдим-у, иккинчи марта турмушга чиққанда нимага эришардим? Балки қачондир турмушга чиқарман, ҳар ҳолда ҳозир эмас. — Ҳай майли, ўзингиз биласиз. Қаҳва учун раҳмат, анча енгил тортдим. Бошимни оғриғи ҳам анча қўйиб юборди. — Истасангиз бошингизни уқалаб қўяман. Бу борада дипломим бор. Анча енгил тортасиз, — деди Лаълихон шаҳло кўзларини масъумона пирпиратиб Йигиталига тикканча ўрнидан турди, — қани кўзингизни юминг-чи? — Йўғ-ей!? — ҳижолат тортди Йигитали, — сизни овора қилиб қўяман-ку? — Овораси бор эканми, Йигитали ака? — деди эрка тил билан Лаълихон ва Йигиталини бошини аста уқалай бошлади. Йигитали жувоннинг ҳаракатидан кўзларини юмиб ўзини унинг ихтиёрига топширар экан бутун хаёли ҳозиргина Лаълихондан эшитган ҳикоя таъсирида эди. "Лаълихон билан тақдирларимиз нақадар ўхшаш экан, —дея ўйлар эди у, — икковимиз ҳам давлатманд инсонлар қўлида ўйинчоқ эканмиз. Лаълихон-ку, ҳозир эркин қуш бўлибди, мен эса олтин қафасга банди қилинган қушман. Қачонгача давом этаркан-а бу аҳвол? Очиғи уч ойда бари жонимга тегди. Мен ҳам эркакман ахир. Қачонгача аёли бор тул эркак бўлиб юрарканман? Бир эркак сифатида аёл парвариши, меҳрига зорман . Қани энди турмуши ўртоғим Лаълихондек чаққон, эпчил кўнгил олишга уста бўлса эди? Аммо Паризод... Йўқ унинг дарди тузаладиган кўринмайди. Агар унинг дардига даво бўлганда эди қайнотам шунча пули билан аллақачон уни оёққа турғазиб юборган бўларди". Йигитали юзида хушбўй аёл нафасини ҳис қилиб эти жимирлаб кетди. — Йигитали ака, — майин шивирлади Лаълихон, — давом этайми?    🍂 — Ҳусан ака, бу сизнинг "доля"нгиз, — деди Ўлмас чўнтагидан бир даста доллар чиқариб стол устига қўяр экан, — бу ой ҳам чакки ишламадик. Ҳусан Давронов стол устидаги пулларга кўз қирини ташлаб авзойи бузилди: — Менга қара, сен босар-тусарингни билмай ҳам бўйидан, ҳам энидан уришга тушгансан шекилли. Мени" доля"м шунча бўлса ўзингни хизмат ҳаққинг қанча бўлди? Мақтов эшитаман деб тараддудланган Ўлмас эсанкираб қолди: — Ҳа энди жуда унақа от билан туя бўлиб кетгани йўқ. —Сенингча шундай. Аммо атрофдагилар кўр эмас. Икки ойга қолмай нархи ўттиз минг долларлик машина олиб минганингга қараганда, нафсинг яхшигина ҳакалак отган кўринади. — Ҳусан ака, мен у машинани ўз пешона теримга олганман. Мен... — Сен чўпчагингни бориб бошқа одамга айт! Билиб қўй халқда бир мақол бор. "Кам, кам еган, ҳамиша еган!" . Сен эса оғзингга икки қўлинг тугул оёғингни ҳам тиқа бошлабсан. Кечаги тўйга қилиб чиққан бозорингни кўрдим. Э ўғри бўл, ғар бўл —инсоф билан бўл! Сотиб олган маҳсулотларингни деярли барчаси бир тийинга қиммат, "ўқланган" нарсалар-ку? Ростини айтсам уларни кўриб юрагим "шууув" этиб кетди. Дастурхонга қўйилган қазини кўр! Кесилган четлари бурдалангандек жимжимадор бўлиб ётибди. Бу унинг асл маҳсулот эмаслигини билдиради. Анави гўштли рулетларни-ку, қўявер. Тўйни охиригача столда турганнинг ўзида питиғи чиқиб кетади. Маринадланган қўзиқориннинг ранги тоза эмас, аллақайси қўлбола цех маҳсулотини олиб келгансан. Асални айтмайсанми? Ҳали тўй бошланмасдан товланиши йўқолаяпти. #xazon_rezgi -131-
    6 комментариев
    54 класса
    #ЗУЛМАТ_АСИРАСИ_2 ТУНДАН ТОНГГАЧА ... Муаллиф:  Гулбаҳор Рахматуллаева (Хазонрезги)  🍂 Ваниҳоят қизғин тайёргарлик ишларидан сўнг Ҳорун Рашидовнинг Штатларга учиб кетадиган вақти аниқ бўлди. У билан бирга кетадиган асосий ишчи-ходимлар ҳам чет эл сафарига тахт бўлгандилар. "Feruza" ресторани ходимлари ҳам ўтган галдагидек каби бу сафар ҳам хайрлашув маросимини интиқиб кутаётган эдилар. Улар бу сафар Ҳорун Рашидов ўз ўрнига узил-кесил бир инсонни раҳбар қилишга тайёргарлик кўраётганидан хабар топган эдилар, шу сабаб ходимлар орасида ўша инсоннинг ким эканлигини билишга қизиқиш жуда кучайган эди.    —Балки у ўтган сафар Ҳорун аканинг ўрнига директорликка қолган Ҳусан Давроновдир? —деган таҳминга боришаётган эди кўпчилик, — ҳар ҳолда Ҳорун ака Ҳусан акани бекорга ўрнига қолдирмагандир? —Ҳорун ака ресторанни сотганмишлар, — деди деди бир гуруҳ ходимлар, — балки бу гапларда жон бордир. Ахир шамол бўлмаса, дарахтнинг учи қимирламайди. Йўқса бундай миш—миш қаердан чиқсин? — Қизиқсизлар-а? Билсангизлар бой бекорга бой бўлмайди, — деди бошқалари, — ақли бор одам пул тушиб турган манбани бировга бериб қўярканми? Ундан кейин-чи, кейинги вақтларда Ҳорун акани бир хоним билан кўп кўришяпти экан. Балки бу ерда ҳам бир гап бордир? Ҳали бу ёқда ресторанга талабгорлар орасида Ҳорун аканинг синглиси ҳам, куёви ҳам бор. Майли ўша кун келаверсин-чи, бир гап бўлар. Биз бу ерда мингта тахмин қилганимиз билан, Ҳорун ака кимни мўъжал қилганлар, ўзлари биладилар. Ва ниҳоят барча саволларга узил-кесил жавоб олинадиган ўша кун келди. Ҳорун Рашидовнинг кўрсатмаси билан "Feruza"нинг асосий залида рестораннинг барча ходимлари учун энг қиммат таърифда тўкин дастурхон ҳозирланди. Белгиланган муддат — кеч соат ўн саккиз-у ноль нолда рестораннинг барча ходимлари ўзларига ажратилган стол атрофидан жой эгалладилар. Бироқ даврада ҳали маросимнинг энг асосий қаҳрамони бўлмиш Ҳорун Рашидов кўринмас эди. — Хонзода,—дея илтимос қилган эди бир кун аввал Ҳорун Рашидов, —илтимос, эртанги кунги маросимга ҳув анави бизнинг уйда чет элликлар билан бўлган учрашувга миллий либосда ташриф буюрган эдинг-ку, ҳудди ўшандай кийиниб келгин. — Тинчликми, Ҳорун ака, — ҳайрон бўлди Хонзода, — илгари сира бундай илтимос қилмас эдингиз? — Эртага Феруза билан турмуш қуришимизни ходимларга эълон қилмоқчимиз. Сен унинг ёнида келин дугона бўлиб турсанг дегандим. Биласан, у жуда уятчан қиз. Ўзини ноқулай ҳис қилмасин. Сен учун эса жамоамиз ўз оилангдек гап. — Хўп бўлади! — юзлари яшнаб кетди Хонзоданинг, — сизлар учун бирам ҳурсандман. Хонзода кечаги суҳбатни ўйлаб қўлидаги соатга қарар экан ўзига тикилиб қараб қолган Жалолиддинга кўзи тушиб, нигоҳларини четга олди. У кейинги вақтларда ана шу йигит —Жалолиддин ҳақида тез-тез ўйлайдиган бўлиб қолганлиги ўзи ҳам ич-ичидан тан олиб юрарди. Маъюс чеҳрали, мард ва самимий бу йигитнинг кўзларидаги мунг Хонзодани ўзига сеҳрлаб қўйгандек эди. У Жалолиддиннинг ёнида бутун дунёни унутгандек бўлар, гўёки йигит оламдаги бор ғам-ташвиш юкини ўз зиммасига олиб Хонзодани буларнинг баридан озод қилиб енгил нафас олишига имкон яратиб бергандек бўларди. Хонзоданинг нозик кўнгли киши билмас ҳолда Жалолиддинга талпинадиган бўлиб қолганди. Айниқса Йигиталининг никоҳ тўйида уни ёнида туриб далда бергани, юпатгани, ҳимоя қилгани Хонзодага бошқа таъсир қилган эди. Ўша куни Жалолиддин Хонзоданинг кўзига нажот фариштасидек бўлиб кўринган эди. Унинг "Мунчоқкўз" деган сўзларини кейинчалик юраги орзиқиб эслайдиган бўлиб қолганди. Жалолиддин Хонзоданинг гўёки Йигитали куйдириб кул қилган кўнглига қўйилган ҳузурбахш малҳам эди. Хонзода унинг марҳума аёлига бўлган садоқатига гувоҳ бўлиб, Жалолиддинга нисбатан янада ҳурмати ошган эди. Ҳозир ҳам Жалолиддиннинг нигоҳи ўзига қадалгани кўриб юзлари лов-лов ёнган Хонзода, юрагининг урганини биров сезиб қоладигандек бесаранжом бўлиб қолди. Яхшики шу пайт залга Ҳорун Рашидов суюклиси Феруза, синглиси Мунира билан бошлашиб кириб келди. Залдагилар улар ўрниларидан туриб қарсак чалиб кутиб олдилар. Ҳорун Рашидов йиғилганлар орасидан Хонзодани кўзлари билан излаб топди ва "Ферузанинг ёнида бўл" дегандек ишора қилди. Хонзода Ҳорун Рашидовнинг ишорасига бош ирғаган ҳолда тезда оппоқ либоси ўзига ярашган Ферузанинг ёнида ҳозир бўлди. Хонзода Мунира ва Феруза билан кўришиб олгач, уларни тўрдаги безатиғлик стол ёнига бошлади. — Ассалому алайкум, қадрли жамоадошларим, —дея ўз нутқини бошлади Ҳорун Рашидов,— барчамиз учун қадрли бўлган "Feruza" ресторанининг жонкуяр ходимлари. Бугун сиз билан ҳудди ўтган галдаги каби Америка сафарига кетиш олдидан хайрлашув дастурхони атрофида йиғилишни ният қилган эдик. Аммо бугун кутилмаганда ўзимиз учун қувончли бўлган яна бир хушхабарни сизлар билан бўлишишга имкон туғилди . Мен ва Феруза хоним ҳозиргина ФҲДЁ бўлимида расмий тарзда қонуний никоҳдан ўтдик ва Рашидовлар оиласи дея эътироф этилдик. Бу ерга келар эканмиз, ушбу оқшомни бизнинг никоҳ оқшомимиз сифатида сиз юрагимизга яқинлар билан биргаликда нишонлашга қарор қилдик.    Зал бўйлаб гулдирос қарсаклар жаранг сочди. Йиғилганлар ўрниларидан туриб раҳбарларини чин қалбдан табриклашар ва улар учун астойдил қувонишар эдилар. — Келинглар, —дея жилмайиб сўзида давом этди Ҳорун Рашидов, — айни дамларда барча ташвиш ва муаммоларни унутиб юракдан яйрайлик. Ахир биз энг яхшисига муносиб эмасмизми? — Тўғри, тўғри!- деган хитоблар янгради теварак-атрофдан ва тез орада давра шўх рақсга тушиш истагида бўлганларни ўз қучоғига олди. Хонзода Ҳорун Рашидов ва Феруза учун ҳаммадан ҳам кўп ҳурсанд бўлганди. У ҳам ўзини даврага чорлаган Шабнам ва "Сеҳр"нинг дилбар қизлари билан рақсга туша бошлади. Кутилмаганда унинг кўзи ўнг томондаги гуруҳда ўзи тенги йигитлар билан ҳангома қилиб турган Ҳорун Рашидовнинг куёви-Давронга тушди ва рақси секинлашди. "Оббо,— ўйга толди Хонзода, — шу кам эди. Ишқилиб ўтган гапларни кавлаштириб асабимни емаса бўлди бу. Энди Мунира опам ва Ҳорун аканинг юзидан ўтиб бу тасқарага беҳурматлик қила олмайман". Айни дамларда Даврон Воисовнинг ҳам кўзлари Хонзодага тушди ва нигоҳларини дарҳол четга олди. У ўша" Afsona" ресторанида бўлиб ўтган воқеадан кейин қайноғаси Ҳорун Рашидовнинг шахсан ўзи суруштирув ишларини олиб борганлиги ва жуда қисқа фурсатларда Хонзодани махсус таркибга ишга олганидан хабар топганди. "Демак, — хулоса чиқарганди Воисов, — бу қиз Ҳорун аканинг ишончини қисқа фурсатларда керагидан ортиқ ҳам қозониб улгурган". Даврон ўша кезлари "Синглисига қилган беҳурматлигим сабаб аканинг қаҳрига учраб қолмасам эди" дея анча вақтгача юрак ҳовучлаб юрди. Сўнг қатор ойлар ўша мавзуда бирор ошиқча гап-сўз урчимагач ўзини босиб олиб, бундан бу ёғига тўғри йўлда юришга жазм қилганди.    Мадумар ака анчадан буён бу қадар кўнгли ёзилиб яйрамаганди. У ўз юртига қайтганига бир севинса, фарзандларини яна бағрида жам бўлганига ўн севинарди. Мадумар ака айниқса қизи Хонзода учун қувонарди, унинг ўз йўлини топиб олганига, касбдошлари ўта самимий ва мард инсонлар эканлигидан, бу ёғига ўзи ҳамда ўғиллари ҳам ана шу инсонлар билан бир сафда элнинг, юртнинг корига ярай бошлаганларидан дили фахр туйғусини туярди. Шу билан бирга унинг кўнглини ҳижил қилиб турган жиҳатлар ҳам йўқ эмасди. Мадумар ака "Хонзоданинг раҳбари жудаям яхши инсон экан, афсус у билан танишиш шарафига муяссар бўлишимизга кўп ўтмай, Ҳорунжон Америкага жўнаб кетар эканлар. Эссизгина, у кишининг ўрнига бўладиган раҳбар ҳам Рашидов каби адолатпарвар, одамохун бўлармикан? Ёки... Ишқилиб Рашидовнинг ўрнига ўзидек муносиб инсон келсин-да, —дея ўйларди, — йўқса елкасига офтоб теккан биздек инсонлар учун яна синовли кунлар бошланиши ҳеч гапмас. Аввало Аллоҳ муносиб кўриб синов бергани учун шукр. Аммо баъзан ана шу синовларга дош беришга кучинг , қувватинг етмай қоларкан-да... Ҳар бир инсон ёши улуғлаган сари ҳаловатни истаб қоларкан. Роббиси билан юзма-юз қолиб, кунлари осойишта ва ибодатда ўтишини, кўнгли бунга бутун жисми жони, руҳи билан берилишини тиларкан. Мен ҳам ҳозир ана шундай яшашни жудаям истаяпман. Севимли ишимда яйраб меҳнат қилсам, суюкли фарзандларим бағримда бўлса ва Роббимнинг розилиги ибодатга полвон бўлсам... Бундан ортиғини кўнглим тиламайди..." Шунда Мадумар аканинг кўзи давра бўйлаб айланиб ходимлар билан кўришиб чиқаётган Ҳорун Рашидовга тушиб ҳайрон қолди, сабаби Ҳорун Рашидов ҳар бир эркак ходим билан қўшқўллаб кўришиб бағрига босар, навбат аёлларга келганда ўнг қўлини кўксига қўйиб хиёл энгашиб сўрашган бўлар, ёши улуғроқларига эса елка тутиб жилмаяр эди. "Жуда ҳам бағрикенг йигит экан, — дея ўйлади Мадумар ака, — минг афсус-ки, шундай йигит билан жуда кеч танишибмиз". Тез орада Ҳорун Рашидов Мадумар аканинг қаршисида пайдо бўлди: — Ассалому алайкум, ота!? Бардам, бақувватмисиз? Янги ишларга ўрганиб қолдингизми? — садафдек тишларини ярақлатиб жилмайди Ҳорун Рашидов, — бизга бирор талаб ёки арзингиз бўлса марҳамат. — Арзимиз бор, — дея жиддий тарзда жавоб қайтарди Мадумар ака. — Қулоғим сизда, — ҳотиржам жавоб қайтарди Рашидов — Гап шундаки, —муштига йўталиб жавоб қайтарди Мадумар ака, — сиз билан оз фурсатда бўлса-да, бир ишлаб асл инсон эканлигингизга амин бўлдик. Мана энди кетаяпсиз. Эшитишимиз бўйича бугун ўз ўрнингизга, яъни бу ерга бир инсонни раҳбар қилиб тайинлаб кетар экансиз. Биз ўша инсоннинг ҳам ҳудди сиздек бўлишини истаймиз. Аслида буни арз эмас, балки илтимос дейилса ҳам тўғри бўларкан. Ҳорун Рашидовнинг юзига табассум ёйилди: — Бу масалада кўнглингиз тўқ бўлсин, ота. Ҳақиқатдан ҳам менинг қўлимдан раҳбарликни қабул қилиб оладиган инсон жуда ҳам самимий ва ҳақиқатпарвар. Тез орада бунга ўзингиз ҳам иқрор бўласиз.    #xazon_rezgi -108-
    10 комментариев
    60 классов
    Мафтуна Абдуллаева #БЕЗОРИ_3 135~қисм -Аввал ваъда берилган ишни қилиш керак мақтанчоқ,-деди Меҳринур йигитни яқин келганидан бир оз ҳаяжонланиб. - Албатта. -Унда тезроқ боринг. -Бўпти. Ўзингни эҳтиёт қил, онаси,-деди у кетар олди яна бир Меҳринурни жиғига тегиб. -Тентак,-деди Саддамни изидан Меҳринур аччиғи чиқиб.  Бир оз ўтиб эса кулгуси келди,- онаси эмиш...-юраги бир орзиқди. Наҳотки шу йигит ваъдасини устидан чиқиб, шу айтганларини амалга оширса. Эркаклар борасидаги фикрини ўзгартира олса. 🍀🍀🍀 Тўртинчи курсни бошлаб олган Жайрона олти ойлик ҳомиладор эди. Унга курсдошларини роса ҳаваси келарди. Эрини шахсан ўзи олиб келиб, олиб кетарди. Уйида хизматчи ва энага бор эди. -Жуда севади эрингиз?-дейишарди кулиб курсдршлари. Жайрона ҳам Мардини чуқур меҳрини ҳис этарди. Шу сабаб ўзида бўлаётган баъзи ўзгаришлар ҳақида айтиб уни ҳам безовта қилгиси келмасди. -Негадир кўп бошим оғрияпти,- деди у курсдошларига,-қон босимим ҳам баланд чиқяпти. -Шифокорга учраш. -Ёт дейишади деб, ҳеч боргим йўқ,- очиғини тан олди Жайрона. -Вой шу ҳам сабабми. Ҳозир нима кўп, касаллик кўп... -Боламни яхши дейишганди. Ўзимни бошим оғрияпти. - Шу сизни ҳолатингиз ҳам таъсир қиладида. -Яна бир нарса,-деди бошқа курсдоши,- тез тўлишяпсиз. -Қиз туғаман~да. - Барибир... Билмаганимда эгизак дердим. Жайрона уларни гапидан кейин ўйланиб қолди. Охирги пайтлар кўзида ҳам ҳиралашиш сезяпти. - Онам келяпти. Эримга айтсам ваҳима қилиб юборади. Онам етиб келса улар билан бораман,-деди ўйланиб. Мафтуна Абдуллаева #БЕЗОРИ_3 136~қисм Кейин барибир ичи қизиб, Гулбекага қўнғироқ қилди. Ҳол~аҳвол сўрашиб, қизғин суҳбат қилиб кетишди. -Меҳринур келган. Икки ҳафта бўлди,- деди Гулбека,-Мардини улфати Саддам унга ошиқ бўлиб қолган. Ҳали овсин бўлиб қоламизми? -Йўғей. Саддам ниҳоят уйланмоқчими? -Ҳа. Нияти жиддий кўринади. Фақат... Уйдагилари етим қизни олиб берадими йўқми билмадим. Аммо Саддамни ўзи қизни ҳеч ўз ҳолига қўйиш нияти йўқ. Келмайсан бу қишлоққа қайтиб деган экан. Қиз қайсарлик қилиб келган. Иккиси кеча роса жиқиллашди телефонда, ҳали ишларини бир ёқлик қилса, ўзи ҳам келади Саддамни. -Ҳали ҳеч нарса бўлмай, ҳўжайинлик қиляптими? -Шуни айтинг. Бирам жинни бўлиб кетади шу қиз деса Саддам ҳам. Лекин онасини феълидан келиб чиқса... Билмадим Меҳринурни писанд этмаса керак. -Агар мен билган Садлам бўлса, аниқ бировни гапини олмайди. -Ҳа... Майли уларни қўйинг, келмайсизларми? Бу йил ёзда ҳам кўп келмадингиз. -Ҳа, дадаси мени уринмасин деяпти. Шунча ёрдамчим бўлса ҳам, негадир оғир ўтказяпман. Кейин улар ишини кенгайтириш ҳаракатида. Биласиз~ку, доим осмонда юради. Шунга чираниб ётибди. Гуллбека кулди. Ростдан Мардбек осмонда юради. Садрни ҳам ҳеч янгилик киритмайсиз деб койиб юрарди. Рашидни кўргани келганида ҳам: -Анави Қассоб ўғли сиздан кейин бошлаганди, қандай қилиб ташлабди. Сизни нима камингиз ҳам бор деб жон куйдириб гапириб кетганди. -Шифокорга боряпсизми? -Онамни кутяпман. Икки кундан кейин келади. Бирга борамиз деяпман. Оҳирги марта ўтган ойни бошида Мардбек акам билан бирга боргандик. -Эҳтиёт бўлинг. Ҳозир ҳар бало кўпайиб кетган. Мафтуна Абдуллаева #БЕЗОРИ_3 137~қисм Икки дугона яна анча гаплашиб кейин ҳайрлашишди. Жайрона қишлоқни соғинганини ҳис қилди. -Озмунча хотиралар борми у ер билан боғлиқ,-деб қўйди кейин. 🍀🍀🍀 Парвина билан Рашид ҳам шаҳардаги уйларига қайтиб келишди. Рашидга қилинган суиқасд иши ҳам Борис ўлимидан кейин очилганди. Рашид машина русуми ва рақамини эслаб қолганди. Бу машина Борисга тегишли экани аниқланганди. Бу ишни бошида катталар тургани аниқ бўлгач, Саддам бир иш қилмасидан Қассоблар ва Шерларни йиғди. -Катталарга қарши далиллар йиғиляпти. Ҳали қўлимизга тушишади. Ўшангача сиз жим туринг. Нимаики билсангиз айтинг, аммо ўзингизча иш тутманг илтимос. -Ҳеч нарсани исботлай олмайсан,-деди Умид Қассоб аччиқланиб. -Қўлимиздаги далиллар ҳозир ҳам уни қамашга етади. Аммо уларни бўйнида турган қотиллик ишларини ҳам очишимиз учун, ҳозирча ўзларини хавфсиз сезгани маъқул. -Сенга шу куз тугагунча муҳлат, Саддам,-деди Умид Қассоб,-кейин ҳисобни мен тўғирлайман. Мафтуна Абдуллаева #БЕЗОРИ_3 138~қисм Саддам уларга ҳамма карталарини очиб ташлашни истамади. Аммо ҳаммаси тез орада ҳал бўлишига умиди бор эди. 🍀🍀🍀 Йигитали Айдани коллеждан уйигача кузатиб келди. Иккови уришиб қолган, шундай бўлса ҳам, Йигитали одатича қизни изидан келяпти. Доим ёниа~ён келишарди. Бугун қовоғидан қор ёғаётган Айда зипиллаб келяпти. Уни ортидан келаётган Йигитали қиз кўчасига буриладиган жойда жадаллашиб билагидан тутди. -Бўлдими?! Тушдингми ҳовурингдан. -Йўқ. Кўча кўйда мен учун ёқалашадиган безори жонимга тегиб кетди. -Нима биров сенга шилқимлик қилса индамай кетишим керакмиди?! -Шилқим қилиб йўлимни тўсдими? -Йўқ, лекин гап отди. -У мендан соат сўради! -Нега сўрайди. Беш дақиқа кола олиб чиққунимча атрофингда ҳира пашша бўлиб турганди. -Шунчаки соат сўради деяпман мен сизга. -Сен қаёқдаги сўтак учун мен билан урушяпсанми ҳозир. -Чунки бир кун уни ўрнида мен бўлишим мумкин! -Эсинг жойидами сенга эеч қачон қўл кўтармайман,- кулди Йигитали. -Рашкингиз тугайди демоқчимисиз. -Эркак севса рашк қилади. -Демак, рашкингиз мени ташлаб кетгунингизча мен билан. Аниқроғи мени таъқиб этиб юради. -Кўп бидиллаяпсан! -Сиз эса мени қўрқитяпсиз. Нафас олишга ҳам қўймаяпсиз. -Нима демоқчисан? -Мени нимадир дейишимни сизга аҳамияти борми? Йигитали қиз орани очиқ қилишга ишора қилгандек бўлгани учун, жаҳли чиқиб бўзариб турарди. Жавоб бермади. -Айда, ҳозир уйингга кир. Эсинг кирганида телефон қил,-Йигитали шарт бурилиб кетди. Мафтуна Абдуллаева #БЕЗОРИ_3 139~қисм Аммо Айда қўнғироқ қилмади. Чунки унинг Йигитали билан муносабатини давом эттиришига онаси тиш~тирноғи билан қарши эди. Бунга сабаб эса Зиё. Зиё 3~4кунча аввал, Нурхон опани олдига олиб обдон гап ўргатди. -Қизинг, анави Ахтам катта деган одамни ўғли билан пана~пастқамларда ўйнашиб юрибди. Айтиб қўяй, улар ўлса ҳам сени қизингни олиб бермайди. Орада қизинг, ё бузилиб ёки бола орттириб олади. -Вой нима деяпсиз?-деди Нурхон опа жони чиқиб. -Мен бир нарсани билмасам гапирмайман. Кўчада ҳамма гапиряпти. Изидан қолмас экан йигит. Кечалаб мотоциклида ҳам олиб юраркан. Сен уйда ўтириб, икки ҳаёлинг процентчиларингда, нима ҳам билардинг. Ҳали одамни шарманда қилмаса эди қизинг. -Мени қизим унақа эмас. -Унда ўзинг бир кузат. Кейин катта гапирасан. Нурхон опа аввалги уйларида кўрган йигитни эслади. Ўшанда кейин кўп ҳам ҳафсала қилмаганди оҳирига етишга. Аммо энди эрини гапларидан кейин ўйловда қолди. Эртаси куни қизи коллеждан келадиган йўлда ўтириб кузатди. Зиёни ўзи атайин машинасига миндириб олиб бориб, паналаб ўтирди. Йигитали билан Айда иккиси туш пайти бўлгани учун деярли одам йўқ кўча бўйлаб гаплашиб келишарди. Йигитали нимадир деди, Айда у томонга ҳиёл энгашиб кулди. Бундан фойдаланган Йигитали уни ўпиб олди. -Кўрдингми? Куппа~кундузи кўчада шу ишни қилиб юрган бўлса, кечаси нима қиларкин. Аввал бўшаган жойидан ҳам шу йигит олиб қайтар экан. Бир куни сен билан кетмайди деган бошлиғини уриб, олиб ҳам чиқиб кетган экан. Хўш яна қанча исбот керак сизга. Бир ёқли қил қизингни. Мени битта танишим бор ўзига тўқ. Шу ўғлига қиз қидиряпти. Тинчгина эрга бериб юборайлик. Мафтуна Абдуллаева #БЕЗОРИ_3 140~қисм Нурхон опа ростдан ўйланиб қолди. Бунақа болалардан яхшилик чиқмайди. Тинчгина ташлаб ҳам кета қолмайди. Шарманда бўлмай, эрга бергани маъқул шекилли. Зиё ўша куни хотини уни қиморбоз эканига шубҳа қилаётганини билиб қолганидан бери, ўйлаб қўйган режасини амалга оширишни тезлаштиришни ўйлаб юрганди. Орадан яна бир ёғли иш чиқиб, терисига сиғмай юрарди.Бу ёғли иш Айда билан боғлиқ эди. Шунинг учун ҳам хотинини қимор ҳақидаги фикридан чалғитиш, ҳам Айда ишини тезлаштириш учун Йигитали билан қизни орасини Нурхон орқали силлиққина буздирди. Эрини олдида мулзам бўлгани қўшилиб, Нурхон опа Айдани аяб ўтирмади. -Юзсиз,-деди қизига тарсакт солиб,-ҳали шу даражага бориб етдингми?! Ўзингни йиғолмай кўчаларда итдек искашиб юрибсанми? Эрга теккинг келиб қолган бўлса, эртагаёқ бериб юбораман. -Ая... Нима қилдим?-деди Айда онасига кимдир гап етказди деб ўйлаб. -Ўз кўзим билан кўрмасам ишонмасдим,-деди Нурхон опа яна ҳам аччиқланиб,-эртагаёқ йўқ қиласан ўша изингдаги итни. У икки дунёда ҳам сенга уйланмайди. Ўйнаш қилиш нияти. Юзингни қора қилиб қўймасингдан эрга бериб юбораман. -У мени яхши кўради, ая,-деди Айда бу гаплардан қўрқиб кетиб. -Унда айт эртагаёқ совчисини қўйсин. Майли деса, биласан севгиси чин эканини. Хўш?! Қил телефон. Ҳозир олдимда. Айт, аям мени эрга бермоқчи бўлса нима қиласиз деб. Лекин шунақа қиляпти демайсан. Бўлмаса, биров илиб кетмаси ишимни бажариб қолай дейди. Айда ҳиқиллаб ўзини босолмаётгани учун онаси бу суҳбатни кечқурунга қолдирди. Ва бу суҳбат қуйидагича бўлди. Мафтуна Абдуллаева #БЕЗОРИ_3 141~қисм Нурхон опа қизи гапирса билдириб қўяди деб телеграмдан ёздирди. -Уйимизда одам бор, гаплаша олмайман. -Майли унда ҳабар ёзиб тур. Орада у бу ҳақида гап бўлиб, онасини қистови билан Айда шундай ёзди. -Йигит, агар мени уйимдагилар узатаман деса нима қиласиз? - Ўша сенга совчи қўйганни афтини ёраман. -Совчи қўймайсизми? -Сен бунақа эрта турмушга қарши эдинг~ку. -Шунчаки сўрадим. -Ишқилиб, уйингдаги меҳмонлар совчилар эмасми? -Йўғей. Шунчаки, агар шунақа вазият бўлса нима қиласиз билмоқчи эдим. -Тўғриси ҳозирча уйланиш ниятим йўқ. Аммо сени бировга бериб ҳам қўймайман. - Қандай қилиб? -Сен мени севган қизим эканингни билган қайси мард совчи қўйишга журъат этар экан кўрамиз. Онаси суҳбатни шу ерида тугатди. -Кўрдингми?-деди асабий чимирилиб,-сени ўйин қилиб юрибди. Шу куни она~бола ҳам ўйловдан тонггача ухлолмади. Нурхон опа қиз ўстириш қанчалар қийинлигини энди ҳис этиб, уффлаб чиқди. Айда эса бу ёғига қандай йўл тутишни, онасига Йигиталининг нияти қанчалар жиддий эканини қандай тушинтириш ҳақида бош қотириб чиқди. Дам олиш куни тўғри келиб, эртасига коллежга бормади. Ундан кейинги кун эрталабдан эса, ўзини Йигиталини онаси деб таништирган аёл кириб келди. -Қизгина, ёш чиройли экансан, ўзингга бошқа йигит топ,-деди Айдани оиласи олдида ер билан битта қилиб,-отаси Йигиталини унаштиради яқинда. У сен сабаб йўқ деб турибди. Отасини қаҳри ёмон, агар шунақа қилаверса, уйдан ҳам ҳайдаб юборади. Кейин севгингизга нон ботириб еб қаергача борасиз. #Мафтуна_Абдуллаева
    1 комментарий
    24 класса
    #ЗУЛМАТ_АСИРАСИ_2 ТУНДАН ТОНГГАЧА ... Муаллиф:  Гулбаҳор Рахматуллаева (Хазонрезги)  🍂 Жалолиддин орадан икки кун ўтиб ишга чиқди. У ҳар сафаргидек хизматчилар учун ажратилган йўлакдан ичкарига кирар экан, эшик ёнидаги назоратчи унга пешвоз чиқиб раҳбар Хонзода Бакировага учрашиши лозимлиги ҳақида огоҳлантирди.    Хонзода билан учрашиши ҳақида ўйлаб Жалолиддин бошқача бўлиб кетди. Сўнг эса нима учун Хонзоданинг назоратчига ўзи ҳақида алоҳида тайинлаганининг сабабини билмай ҳайронлиги ортди. У Хонзоданинг кабинетига яқинлашганда киравериш хонада алланималарни ёзиб ўтирган котиба аёл Жалолиддиннинг саломига алик олди-ю, "Бир минут" деганча ичкарига кириб кетди ва тез орада қайтиб чиқиб "Кирар экансиз" дея ичкарига ишора қилди. — Ассалому алайкум, Жалолиддин ака! — Хонзода йигитни ўрнидан туриб очиқ чеҳра билан қарши олди, — соғайиб қолдингизми? Кўз тегмасин рангингиз аввалгидан тиниқ. Келинг, бу ерга ўтиринг — Ваалайкум ассалом,- деди Жалолиддин Хонзода кўрсатган ўриндиқдан жой олар экан, — Аллоҳга шукр, яхшиман. — Баҳринисо холам, отангиз, укангиз яхшимилар? Кичкинтой Беҳзод яхшими? — Ҳаммалари яхши. Ойим эса сенга... узр сизга кўпдан кўп салом айтиб юбордилар Хонзода Жалолиддинга бир зум тикилиб қолди: — Жалолиддин ака, мени сенлайверинг. Ахир яхши таниш бўлиб қолганимиздан сўнг сенсираётган эдингиз-ку? — Энди кўп нарсалар ўзгарди-да. Ходимлар ёнида бироз ноқулай ҳам. Уларнинг ёнида сенсираб турсам ўхшамаган иш бўлса керак. Хонзода мийиғида кулимсиради: — Э уларни қўяверинг. Асрор акам ҳам ўша-ўша сенсираяптилар. Менимча бу қайтага яхши. Ходимлар ҳам дўстлигимизнинг алоҳида тарихи борлигини билиб қўйишсин, бу деганим сиз ҳам аввалгидек сенсираб гапираверинг деганим, — Хонзода шундай деб суҳбат мавзусини бурди, — ҳа айтганча, Баҳринисо холамларга Беҳзодни кўриш учун алоҳида келаман дегандим. Унинг учун ўйинчоқ ҳам олиб қўйдим. — Қачон борсангиз... борсанг эшигимиз сен учун очиқ. — Беҳзодни кўриш учун Шабнам холаси билан бирга бормоқчимиз. Эрта ёки индинларга бориб қолсак керак. — Кутамиз! — Албатта борамиз.Бир гап айтайми? Мени табриклашингиз мумкин, — юзлари янада ёришди Хонзоданинг, —мен ҳайдовчилик гувоҳномасини олдим. Бирга ўқиган гуруҳдошларимизнинг кўпи имтиҳондан ўта олишмади. Мени эса мақташди. Эмиш-ки зеҳнли шогирд эканман. Буларнинг бари учун сизга раҳмат. — Арзимайди,— деди ҳижолатомуз кулимсираб Жалолиддин, — яна хизматлар бўлса бемалол айтавер. — Жалолиддин ака, сизни бу ерга чақиришдан мақсадим ҳам шу эди. Мен сиздан бир нарсани илтимос қилмоқчи эдим. Биласиз Асрор акани ўзимга биринчи ўринбосар лавозимига сайладим. Сизни эса энг асосий лавозимлардан бири маросимлар ўтказилиши учун бош —қош бўладиган админстратор лавозимига қўйсам дегандим. Биласиз бу жуда маъсулиятли вазифа. Админстраторнинг зиммасига маросимларни ўтказиш учун буюртмаларни қабул қилиш, уни кўнгилдагидек ташкил этиш, мижозлар учун энг сифатли хизматларни тақдим этиш, бир сўз билан айтганда рестораннинг нуфузини ошириш вазифаси тушади. Билиб турганингиздек рестораннинг тақдири билан боғлиқ бундай лавозимни ҳар кимга ҳам ишона олмайман. Жалолиддин ака , илтимос "Бу иш қўлимдан келмайди" дея таклифимни рад этишга шошилманг. Биласиз, мен учун ҳам ресторанга раҳбарлик қилиш давдурустдан бошимга тушиб қолди. Гоҳида буни тақдирнинг туҳфасими ёки чекимга тушган навбатдаги синовми фарқлай олмай қоляпман. — Хонзода, — Жалолиддин юрагидаги ҳисларни тўлиқ ифода этиш учун керакли сўзни топа олмай бўғриқди, — қачонки ёрдамим керак бўлса менга суянишинг мумкин. Қўлимдан келса бас, ҳеч қачон ёрдамдан бош тортмайман. — Раҳмат, Жалолиддин ака, — деди Хонзоданинг ҳам ўпкаси тўлганча, — ресторанни билмадим-ку, аммо сиз аниқ Аллоҳ томонидан менга юборилган мукофотсиз. Бунга сира шубҳа қилмайман. Сизнинг қандайлигингизни ўша кунги тўйда мен билан рақсга тушганингизда билганман. Ҳа айтганча, ўша кунги қўллаб юборганингиз учун сизга катта раҳмат. Қаранг, Жалолиддин ака, сиздан анча-мунча қарздор бўлибман. — Менинг ҳам сендан қарзларим кўп, — ҳўрсинди Жалолиддин, — агар сен бўлмаганингда анави Толибни топишим амри—маҳол эди. Ана шу ёрдамингни ўзи учун сенга бир умр миннатдорчилик билдирсам ҳам кам. — Жалолиддин ака, сиз, Асрор акам, яъни ўзимизникилар, оила аъзоларимиз билан бир ўтириш ташкиллаштирсак бўлар экан-а? Мен акаларимнинг ҳам сизлар билан яқин дўст бўлиб кетишингизни истар эдим. — Яхши таклиф,— деди Жалолиддин уни қувватлаган ҳолда, — бирор кунни мўъжал қилиб йиғилсак яхши иш бўларди. — Сиз, Асрор акам билан келишиб бирор кунни белгиласангиз, биз ҳамиша тайёр, — деди Хонзода ва ўрнидан туриб Жалолиддинни ташқарига бошлади, — юринг бўлмаса, янги иш жойингиз билан бирга танишамиз. Жалолиддинга ажратилган хизмат хонаси рестораннинг асосий зали ёнидаги йўлакдан иккинчи қаватдаги зинадан чиққанда узун холлдаги тўғридаги хонада эди. Хона каттагина бўлиб, ичкарида алоҳида иш столидан ташқари ходимлар билан мажлис ўтказишга мўъжалланган яна йигирма кишилик жой ҳозирланган эди. Хонзода ва Жалолиддиннинг бу хонага ташриф буюрганини кўрган бир ходим уларнинг ортидан эшикни чертди: — Ассалому алайкум, бизга хизмат борми? — Ваалайкум ассалом, келинг, — деди Хонзода йигитга, — адашмасам исмингиз Ўлмас ака эдими? — Шундай. Мен анчадан буён мана шу бўлимда ишлайман. Жалолиддин акани ҳам орқаваротдан яхши танийман. —Жалолиддин ака бугундан бошлаб шу бўлимда раҳбарлик қиладилар, — деди Хонзода Ўлмасга кўз қирининг остидан нигоҳ ташлаб, —бу ёғига ўзингиз яқин ёрдамчи бўлиб турасиз—да? —Албатта, — қўлини кўксига қўйди Ўлмас, — сиз билан чиқишиб кетамиз деган умиддаман. — Ундай бўлса ишни давом эттираверинг. Бугун кечга тўй маросими бор-а? — Ҳа бугун тўйхонамизда ака-укаларнинг тўй маросими белгиланган, яъни қўш келин келади. Хизмат ҳам шунга яраша. — Яхши, омад тилайман, — Хонзода шундай деб Жалолиддинга юзланди, — сизга ҳам омад, Жалолиддин ака. Хизматларни яхши бошлаб олинг. Кечроқ кўришамиз. Кўришгунча. Жалолиддин Хонзодани зина бошигача кузатиб қўйгач, ортига ўгирилиб Ўлмасни кўрди. — Жалолиддин ака, — деди Ўлмас кафтини кафтига уриб, — ишни нимадан бошлаймиз? — Сен ўзи нима иш қилаётган эдинг? Жалолиддиннинг саволига Ўлмас тезкорлик билан жавоб берди: — Мен бозорга бормоқчи бўлиб тургандим. Бугунги маросим дастурхонига газак учун айрим маҳсулотларни олиб келишга кетаётган эдим. Тўй эгалари рўйҳатга озроқ ўзгартириш киритишган эди. — Майли, борақол. Келгандан сўнг рўйҳат билан менга учрашасан. — Хўп бўлади. Ўлмасни даҳлизда учратган Ҳусан Давронов маъноли қош қоқди: — Хўш? Ўлмас унга жавобан кўзларини қувлик билан ўйнатди: — Бошланди... 🍂 Йигитали ишдан келгач ўзига ажратилган ётоқхонаги диванга кийим-кечаги билан ўзини отиб кўзларини юмди ва чуқур тин олд: — Ҳаммасидан чарчадим.Билмадим бу аҳвол қачонгача давом этаркан? Тўйлари бўлганига уч ойдан ортиқ вақт ўтди ҳамки, у турмуш ўртоғи Паризод билан юзма—юз ўтириб кўнгилдан суҳбатлашгани ҳам йўқ.Тўғри бир марта Улуғой кўздан узоқроқ вақтида Паризодни қўлидан ушлаб кўзларига термулмоқчи, дилида йиғилган саволларга жавоб олмоқчи бўлганди, охири бахайр тугамади. Йигиталининг маҳкам қисган қўлидан бир-икки уриниб ўзини озод этолмаган Паризод дағ-дағ титради-ю, оғзидан тупук сачратиб хушини йўқотди. Энди қўрқиш навбати Йигиталига келганди. У бор овози билан Улуғойни чақирар экан хаёлидан фақат битта ўй чарх урарди "Ишқилиб ўлиб қолмасин-да!? " Яхши-ки , Улуғой вақтида улгурди. У қўлида қошиқ билан югуриб келиб дастаси билан Паризоднинг тилини босиб турар экан, Йигиталига важоҳат билан бақирди: — Муздек сув олиб келиб юзига сепинг! Паризод ярим соатларда ўзига келди. Улуғой Йигиталидан уни кўтариб ётоққа олиб бориб ётқизишни сўраганида, Паризоднинг кўзлари ола-кула бўлиб кетди. — Йўўўқ! — деди у жонҳолатда Улуғойга тирмашиб, — бу кетсин! Ундан қўрқаман! — Кетинг! — дарҳол Йигиталига буйруқ берди Улуғой, — қўрқманг, Паризод! Мен шу ердаман. У сизга тегмайди. Секин ўрнингиздан турсангиз ётоқхонага кириб кийимларингизни алиштириб оламиз. Ҳа шундай, секин турамиз. Орадан икки соатлар ўтиб йўлакда Йигитали билан бақамти келиб қолган Улуғой унга таҳдидли сўз қотди: — Паризодга нима қилдингиз!? Мени алдайман деб хомтаъма бўлманг. У қўрқмаса хушини йўқотмас эди. Хушини йўқотдими, уни ҳаёти қил устида қолади. Менга қаранг, сиз унинг отасига сўз бергансиз! Агар қизга бирор кор—ҳол бўлса сизни ҳеч қачон кечирмайдилар. Бунинг оқибати ҳунук бўлади. Сиз шу вақтгача Карим Муродовни яхши тарафдан танидингиз. У кишининг ёмон тарафдан танишни эса душманимга ҳам раво кўрмасдим. Мени тушундингиз деб умид қиламан.    #xazon_rezgi -126-
    8 комментариев
    57 классов
    Мафтуна Абдуллаева #БЕЗОРИ_3 121~қисм -Оғрияптими? -Сен билан гаплашсам оғримаяпти. Айда енгил кулди. -Унда бугун телефонни ўчирмаймиз. -Айда... Мендан шунчалик ҳавотир олдингми?-Йигитали жуда хурсанд бўлиб кетди. -Ҳа... Бошқа мени бундай қўрқитманг. Йигитали қизнинг иқрорсиз ишқидан боши осмонга етди. У Айдани бутун ёшлик жўшқинлиги ила севарди. Бу ишқнинг оҳири номаълум. Бошини тошларга урган жилға, бориб~бориб сингиб кетадими? Ёки бориб тошқин бир сой бўладими номаълум. 🍀🍀🍀 Йигитали боши севгидан айланиб юрган пайт, Назира хоним уни отасининг назаридан қолдириш режасини тузиб юрарди. -Жуда жонимга тегди шу етимча. Самирни ўрнига ўлиб кетганида қанийди. Фермани ичидан ҳам бошқа ўлиб, тирик чиққанини. Эримни фикри ёди шу ўғли. Мени Муродим билан иши йўқ. Ресторанни шу етимчасига берармиш. Бердириб бўлибман. Назира ичмдаги нафратини ичига ютди. Бир неча кун меҳрибон ўгай она ролини ўйнашга қарор қилди. У шунчалар моҳир актриса эдики, ҳатто Йигитали ҳам ростдан менга жони ачияпти деб ўйлай бошлади. Шифокор коллежга боришга вақтинча рухсат бермагани учун, Йигитали Айдани соғиниб кетаётганди. Қизни энди ишга чиқмаётганидан, онаси билан сомса ишига ёрдам бераётганидан хурсанд бўлди. Ёмон томони ишда пайти ҳатто смсларига ҳам жавоб беродмайди баъзида. Бекорчиликдан дўстларига сим қоқади. Улар ҳали бир жиддий гап қилишларини билади. Телефонда ҳам теккизиб қўйишяпти. Мафтуна Абдуллаева #БЕЗОРИ_3 122~қисм Ферузани отаси Ҳамро каттани таъналари ва таъсири остида қизидан воз кечди. Унга қўшиб хотинини ҳам ҳайдаб юборди. Гулбибини ота~онаси у қадар ўзига тўқ оила бўлишмаса ҳам, қизлари ва набиралари учун қўлларидан келганини қилишди. Бироқ муолажа кўп миқдордаги пулни талаб қиларди. -Индаманг, ўлиб кета қолай,-деди барибир бор гапдан хабар топган Феруза. -Ундай дема болам,-йиғлади Гулбиби,-бекорга жонингни омон қолдирмади Худойим... Яшайсан болам. Феруза аччиқ жилмайди. 18 йил яшаган қиз, ҳудди юз йил яшагандек чарчаган эди. Мана ҳамма ундан юз ўгирди. Онасини қўлидан нима ҳам келарди... Аммо муолажалар узилмади. Қайтага улардан дори~дармон айтмай қўйишди. -Анави "блугер" ёрдам беряптими,- деди Гулбиби опа. -Йўқ,-деди шифокор,-у шовшув кўтариб кетди. Сизга бошқа одамлар ёрдам беряпти. Айтишни исташмади. Лекин ҳотиржам бўлинг, қизингиз оёққа туриб кетгандан кейин ҳам, қайтариш деган жойи бўлмайди. -Ростданми? -Аллоҳ ўзи меҳрибон,-деди отаси,-бандасини асрайман деса, бошқа бир бандаси ҳалок этолмайди. Улар номаълум сахийни дуо қилишарди. Бу ишни ортида ўзи пул қўшмаса ҳам, турган Саддам, Ферузани хавфсизлигини ҳам таъминлаб турарди. Феруза масаласи ферма билан чалғиган Ҳамро каттани бир муддат буткул ёдидан чиқиб кетди. У негадир бу иш тасодиф эканига шубҳалана бошлади. -Қизиқ,-деди акаси ва эндиликда бир ўзи қолган Шукур билан ўтирар экан,-менга жуда қизиқ туюляпти. Бу уччови ростдан тасодифий ўлим қурбони бўлишяптими? Мафтуна Абдуллаева #БЕЗОРИ_3 123~қисм -Тўғриси, мен шубҳаланяпман,-деди Ахтам,- уччовини бирин~кетин ўлиши қандайдир ғалати. -Душманимиз ичимизда,-деб ўйлаяпман,-деди Ҳамро,-ферма ёнишини тасодиф эканига ишонмайман мен. -Навбат менга келдими шунда,- деди Шукур ака~укани ҳайрон қолдириб. -Нима?! -Шеф сизни одамларингиз бирин~кетин ўляпти... Мен қолибман. -Билмадим.... Аммо мен бу пухта режаланган қотиллик деб ўйлаяпман. Сен ўзингдан ҳушёр бўл. Фермадаги ҳаммани текшир. Милиция сўроқ қилгани етмайди. Шукур бош ирғади. У оҳирги ҳамтовоғи Борисни жизғанак бўлиб кетган баданини кўриб, кўнгли айниб кетди. Ҳаёлига навбат менгами деган фикр ўшанда кириб қолгани, чиқмаяпти. Бошлиқлари буйруғини бажариш учун ҳаммани ўзи сўроқ қилиш учун чақирди. -Ҳамма келдими?-сўради ишчилар ҳайрон бўлиб йиғилиб турганда. -Ҳа, ҳамма. -Тўти йўқ,- бир ишчи бепарво тишини кавлаб. -Ўзи у бугун кун бўйи кўринмади. -Терговдан кейин йўқ бўлиб қолди. Шукур ҳай майли деб бошида қўл силтади. Кейин... Кейин кечга бориб, ортиқча ҳеч нарса аниқлай олмаганидан кейин ҳаёлига Тўти тентак келди. Терговчи уни асли кимлигини сўраганда ҳеч ким жавоб бера олмади. Ростдан у ким ўзи. Уни қишлоққа Сурхон деган киши олиб келган. Уйидан жой берган. Кўп ўтмай у ўлди. Ўлишидан олдин, шу ерга ишга жойлаб кетган. Уни ҳамма чолни қариндоши деб ўйлайди-ю, лекин қандай қариндош эканини билмайди. Шукур Сурхон бувани уйига шуни сўраш учун бориб, яна ажабланди. -Уни отамга алоқаси бўлмаган. Йўлда ўзи эргашиб келиб нон~ош сўраганига раҳми келиб олиб келган. Мафтуна Абдуллаева #БЕЗОРИ_3 124~қисм Мана энди Тўти тентак қандай пайдо бўлган бўлса, шундай ғойиб бўлди... Шукур мияси ачиб, Меҳринурга қўнғироқ қилди. Аммо қизни рақами ўчганди. Ўрганиб қолган экан қайта~қайта терди. Аммо қиздан жавоб келай демади. Эртаси куни суриштириб, қизни кетганини эшитди. Ёнғин ўтиб гаплашганида, бир неча кундан кейинга қолганини айтганди кетишини. Қаерга борса, Шукур олиб бормоқчи эди. Қиз бунга рози бўлганди. Энди ҳеч бир хабар бермай кетгани камдек, телефонини ҳам ўчириб қўйибди. Шукур Шерлар қишлоғидан асабий кетар экан, уни Саддам кузатиб турарди. - Энди йўлидан чиқиб кўрчи, кўрасан мендан,-деди Шукурга ғаразли кўз қисиб қараб. Саддам қизни кетишга ва номер алмаштиришга мажбур қилди. - Ҳозир кетасан?-деди қизга,-нима қасдинг бор билмадим, лекин қасос чора эмас. -Сиз нима ҳам билардингиз! -Меҳри,-Саддам қизни иягидан аста ушлаб, ўзига қаратиб,-нима бўлганини эшитдим... Онанг учун ўч олишинг эмас, номини оқлашинг керак. -Нима? -Ҳамрони ҳамма сири очилади, мана кўрасан. Ўшанда буванг ва бошқалар олдида онангни ҳам номини оқлаймиз. -Буни иложи йўқ... -Иложсиз нарсани ўзи йўқ. Сен фақат менга ишон. Меҳринур ишонмади. Воқеадан анча йиллар ўтиб кетди. Нимани ҳам исбот қила оларди. Шундай бўлсада, Ҳамрони ўғлидан айрилгани, бунга у олган тўртинчи хотини сабаб бўлгани бир оз қасосини оромлантирди. Кетиш ва 3 ой бу ерга қайтиш ёки қайтмасликни ўйлаб кўриш тўғри иш деб ўйлади. Бир тарафдан Шукурдан ҳам қутилади. Мафтуна Абдуллаева #БЕЗОРИ_3 125~қисм Парвина шифохонада 7 кун ётди. "Олиб кетинг" деб ҳарҳаша қилаверганига Рашид ҳам чидодмади. Қолганини уйда олади деб чиқариб олди. Парвина Рашидни айни дамда ёнида кўпроқ бўлишни истардим. У кундан~кун тузалиб бораётган ва хотираси қайтаётган эрига қараб кўнгли жойига тушиб борарди. Рашид энди анча нарсани эслагани учун, Парвинага илгаригидек муносабатини тиклай бошлади. -Ҳайрият,-дерди Парвина Рашидни пинжига тиқилиб,-энди эслолмайсиз деб қўрққандим. -Парвина... -Ҳа, ҳали қандай тўйга рози бўлишганини эслолмадим,-деди Рашид бир куни,- ғалати бўлар экан, сени деб ташвишланиб юрган пайтларим хотирасида тўхтадим, ўзинг эса ёнимда. -Қайси бири яхши? -Жинни бўлдингми?-Парвинани юзини силади Рашид,-агар билсанг, жуда ёқимли. Миям қайғуряпти. Аммо жисмим аллақачон эгалик қилиб бўлган. Бир оз қизиқ. Мен ҳали умид билан умидсизлик орасидаман. Аммо воқеалар анча шиддат билан ўтиб, аллақачон мени миттичамни кўтариб юрибсан. Вақт машинасига тушиб қолгандекман. Ҳаммасидан яхшиси нима айтайми? -Ҳа,- Парвина қулоғига пичирлаб гапираётган эрини нафасига кўзлари сузилиб кетди. -Ҳоҳлаган пайтим тегина оламан... Эгалик қила оламан... -Бирам фикри бузуқ одам бўлгансизей,- қиқирлаб қочди Парвина,-мени кўриб шунақа нарсаларни ўйлармидингиз. Мен эса хонамгача кирсангиз ҳам қўрқмабман. Неча марта ёлғиз қолиб кетганмиз... -Кўрдингми? Сен учун қанчалар ўзимни жиловлаганимни. Бўлмаса қўлингдан ҳеч нарса келмасди. -Келарди. -Нима келарди,-хотинини бирдан қўлини белига қўйиб, беписанд туриб олганига кулгиси қистади Рашидни. -Тўй кечаси ёдингизга тушса билиб оласиз? -Нима бўлганди?-Рашид қизиқсинди. -Айтмайман. Лекин ўша куни... Таъзирингизни егандингиз. Кейин ялиниб... Эээ бўлди. Айтмайман. Бўлди кетдим. Уй ишларига қарашишим керак. Мафтуна Абдуллаева #БЕЗОРИ_3 126~қисм Парвина атай қочиб кетди. Рашид эса уни гапларини ўйлаб, миясини кавлай кетди. Аммо эслолмади. Оҳири чарчаб ўрнидан туриб кетди. -Бу хотин мени жинни қилади. Парвина эса ташқарига чиқиб ҳам, ўзини кўз таги билан кузатиб турган эрига қараб, кулгуси келарди. Роса ўйлаяпти нима бўлган экан деб. -Ҳа, опа нега кўз уриштиряпсизлар,- икковини қарашини Руфатни хотини Муҳайё сезиб қолди. -Ўзимиз,-пиқ этиб кулди Парвина,-биринчи кечамизни эслашга уриняпти. Муҳайё овоз чиқариб кулмаслик учун оғзини ёпди. -Ёмонсиз опа. - Ажаб бўлибди. Бир мияси қисилсин. - Икки овсин нима пичирлашяпсиз,- Сумайя ошхонага кириб келди. Икки овсин у билан қучоқ очиб кўришишди. У анчадан бери келолмаганди,-Янга, сиз ўтиринг ўзим ёрдам бераман,-деди Сумайя Парвинага. -Акам айтдими?-тиржайди Муҳайё,- эрини эси кетиб эркалиги тугади десак, яна авраб олди. Парвина кўзларини сузиб қўйди. - Бечора акам, ҳалиям қаерда хато қилганини билолмай юрибди. Бу гапга Парвина билан Муҳайё қўл ташлаб кулди. -Сумайя опа, бу кишим катта Қассобни йўриғига юритиб олган, Қассоб ўғли ип эшармиди. Манти ҳамири устида уччови кулишиб иш қилиб ўтирарди. Уларга бирров назар ташлаб кетган Қассобни хотини, ташқарида сояга ўтирган ўғлини ёнига борди. - Келинг, она. Нега куляпсиз? -Шу хотинни яхшисини топгансан~да. -Ўжар, тентак, эрка,-кулди Рашид. -Лекин шу қиз бағримни бутун қилиб, Сумайя қизимни қайтариб бердида. Ўзиям отанггача авраб олган. Мафтуна Абдуллаева #БЕЗОРИ_3 127~қисм Рашид кулиб қўйди. Ўзи ҳам шу тўпори феълига қизиқиб, охири кечолмайдиган даражада севиб қолди. Бошида ўзи келган пайти Шерларни қизига уйландинг дейишганда эси оғиб қолай деганини эслаб кулди. Ёз ҳарорати каби, иккисини қайта бир~бирига бўлган севгиси ошарди. -Менга қара,-деди Рашид пардоз столидаги нарсаларини тартиблаб, артиб ўтирган Парвинага бтр ҳафталар ўтиб,-нега мени калламни қотирдинг? -Нима деб, мер кўп қотираман каллангизни қайси бири,-тепасига келган эрига кўзгу орқали қаради Парвина. - Биринчи кеча қандай ўтиши керак бўлса, шундай ўтган экан~ку! Парвина қиқирлаб кула бошлади. -Ҳалиям эслаб юрибсизми шу гапни. -Нима каромат кўрсатганингни эслай дегандим. -Эсланг деб атай ичингизни қиздирдим. Биринчи Пулсеварингизни эсладингиз~ку. Шундай бахтли кунимизни эслолмайсиз! -Ҳиммм, бахтли бўлганмидинг?-Рашид ҳам жиғига тега бошлади Парвинани,-энди бошқа яқинлашмайсиз деб ёлғондан йиғлаган экансан~да. Парвинани қовоғи уйилди. -Пулсевар мавзусидан қочманг. Сиз уни мендан аввал эсладингиз. Рашид отдан тушса ҳам, асло эгардан тушмайдиган хотинига завқ билан тикилди. Бу безорини жиловлаб бўлмаслиги учун кучли севиб қолган бўлса керак. 🍀🍀🍀 Ҳамма нарса бир бошидан изига тушаётгандек туюларди ҳаммага. Гарчи ҳали сирлар, ҳали очилмаган жиноятлар бўлсада, ёз анча тинч ва ғавғолардан ҳоли ўтди. Феруза шифохонадан чиқди. Йигитали отасини уйига кўчиб ўтди. Чунки янгаси оғир касал бўлиб деярли шифохонада умри ўтарди. Катталар, Шерлар ва Қассоблар келишиб олгандек ёз бўйи бирон ортиқча ҳаракат қилишмади. БИРИНЧИ БЎЛИМ ТУГАДИ. Кейинги қисм учун реакция қолдириб кетинг #Мафтуна_Абдуллаева
    3 комментария
    34 класса
    Мафтуна Абдуллаева #БЕЗОРИ_3 113~қисм Йигитали аразлаб кетиб қолган Айдани ортидан сўзсиз кузатиб борди. Қиз ҳайр ҳам демай кириб кетди. Шахдам юриб келган оёқлари титраб юролмай қолди, эшик ёпилиши билан. -Аблаҳ, ўпиб олди,-деди лабларини силаб,-ярамас, кечирмайман ҳеч қачон. Йигитали эса маст одамдек қадами гоҳ чалкашиб кетиб борарди. Ҳар замонда тиржаяди. Тўғриси қизларни кўп ўпган. Аммо бу галгиси. Айдани катта бўлиб кетган кўзлари... -Сени ҳеч кимга бермайман, Айда,-деб қўйди тиржайиб. Токи шаҳарчадан амакисини уйига келгунча анча вақт ўтди. Ҳали эрта коллежда қанча гап қилади дўстлари. Йигит шу туриш уйқуга кетди. Эртасига коллежга боролмади. Дадаси уйига чақирди. Ўгай онасини туғилган куни экан. Азадор бўлганлари учун, оилавий уйда нишонлашди. Йигитали ўгай онаси таъсирида бўлган ўгай жигарлари билан совуққина сўрашди. Ҳамма мулозамат ва муносабатлар сохта. Ахтам каттадан ҳайиқиб ўтиришибди. Ўгай онаси Назира хоним жуда назокатли ва айёр аёл эди. Унинг Йигиталидан 8 ёш кичик 10 яшар қизи ҳам нақ онасини ўзи. Кейингилари 7 ва 6 ёш синглиси ва укаси ҳам оналари таъсирида ҳалитдан ўгайлик қанақа бўлишини билдиришади. -Сенда гапим бор,-деди дадаси дастурхон устидан турганларидан кейин. -Ҳўп,-Йигитали отасини изидан юрди. -Энди ёл бола эмассан,-гапни узоқдан бошлади Ахтам катта,-мен сени ёшингда онангга унаштирилган эдим. Менимча сени ҳам вақтинг келди. Оиламиз анъанасига кўра сени ҳам ўз қариндошларимиздан бирига... Йигитали пиқ этиб кулди. -Биринчисига денгда, ота. Кейингиларини фарқи йўқ. Мафтуна Абдуллаева #БЕЗОРИ_3 114~қисм -Нима?! -Дада, нима демоқчилигингизни билдим. Лекин, мен Самир эмасман. Тақдиримни ўзим ҳал қиламан. Бунақа ишларга эса ҳали эрта. Қачон истамам ўша пайти ўзим истаган қизга уйланаман. -Ҳаддингдан ошиб кетмаяпсанми?-ўқрайди отаси. -Мен доим шундай бўлганман. Фақат сиз эътибор бермагансиз. Гапи икки бўлиб ўрганмаган Ахтам катта бир шапалоқ урди ўғлини. -Тур, йўқол. -Ҳўп,-Йигиталини юзида ҳеч бир ифода акс этмади. Индамай чиқиб кетди. Ахтам катта эса анча пайт асабийлашиб ўтирди. У ўғлида, биринчи хотинини кўради. У ҳам шунақа ўзбилма, қайсар эди. Тоғасини қизи бўлгани учун ёшлигидан феълини биларди. Ўзи севди. Ўзи қизни рози қилиб уйланди. Кейин эса... -Дадаси, нима бўлди. Ўғлингиз бунча ўқдек учиб чиқиб кетди. -Ўғил эмас, бало у,-деди Ахтам катта асабийлашиб. Йигитали эса асабий бир оз айланиб, Айдага қўнғироқ қилди. Қиз бу гал кўтармади. Бугун душанба ўқишга борган бўлса керак. Коллеж йўлида пойлашни ҳам ўйлади. Кейин таваккал смс ёзди. -Телефонни кўтар. Овозингни эшитгим келди. 10 минутча ўтиб, Айдани ўзи қайтиб чиқди. -Алё. -Овозингни эшитадиган кун ҳам бор экан~ку. -Йигит, биз ҳозир кўчяпмиз. Мен бандроқ эдим. -Қаёққа кўчасиз? -***га. -Коллежга узоқку. -Иложи йўқ. Зиё амакини уйига кўчиб ўтяпмиз. -Шу одам билан яшашинг ҳеч ёқмаяптида менга. -У ерда ўзи сомсахона очаркан. Мен ҳам ишдан бўшар эканман... барибир. -Кўрдингми, биламан,-тиржайди Йигитали. Мафтуна Абдуллаева #БЕЗОРИ_3 115~қисм -Йигит, сизни кечирмадим. Шунчаки ҳа деб безовта қилманг, деб айтяпман. -Айда. -Ҳа. -Яқинда маош оламан. Ваъдангда туриб мен билан учрашасанми? -Мен ҳеч нарсага ваъда бермаганман. -Майли, бир~икки кун аразлаб тур. Кейин барибир мен билан учрашувга чиқасан. -Ичиб олганмисиз? -Йўқ. Ўгай онам ароқ қўймабди. -Дадангизни уйидамисиз. -Ҳа. Энди қайтаман. Фермага бораман. Кейин сени кўриш учун коллежга... -Мени аям чақиряпти. Қиз телефонни ўчириб қўйган бўлса ҳам, Йигиталини озроқ кайфияти кўтарилди. 🍀🍀🍀 Тўлиқ кўчиш иши якунлангач, Айда ўз хонасини тартибга келтиришга киришиб кетди. Зиё эса дарров Нурзон опани уйига топилган ҳаридор билан уй кўргани кетишди. Нурхон опа эса процентга пул олган танишларига бир~бир қўнғироқ қилиб, манзили ўзгарганини айтиб чиқишга киришди. Айдага онасини бу иши ёқмасди. Аммо унга гапи ҳам ўтмасди. Ўзи оҳирги пайтлар ҳаёти бирам чигаллашиб кетаётгандек... Туни билан яхши ухлолмай, эрталаб ланж ўқишга отланди. Йигитали ва дўстларини учратишни сира истамасди. Ҳар қалай орадан бир кун ўтди. Ўз ўқув хонасига кирганди. Ҳамма қизғин ниманидир муҳокама қилиб ўтирарди. -Тинчликми?-деди Айда, қизлар билан сўрашиб. -Анави Йигитали бор~ку, ўша ёниб кетибди. Айда турган жойида қотиб қолди. -Нима? -Кеча кечаси амакисини фермаси ёниб кетибди. У ҳам бор экан. Мафтуна Абдуллаева #БЕЗОРИ_3 116~қисм Борис Шукур кетгандан кейин, ташқарига чиқди. Атрофда айланиб юрган Тўти тентакка кўзи тушиб, аламини ундан олди. Ҳеч бир айбсиз калтаклади. -Қўй уни,-қоровул оғзи бурни қон бўлган Тўти тентакни бир амаллаб Борисни оёғини тагидан олди. -Ҳа, бечора~я,-деди юз қўлларини ювиб, қонни тўхтатар экан,-сен шўрликни шундай яратиб азоб бергунча, ўлдириб қўя қолса нима қилар экан Худойим. Қоровул яна бир нималарни жавраб, ишини битириб чиқиб кетди. Тўти тентак эса, жойида ғужанак бўлиб ётиб олди. Оғриган қорнига қўлини қўйиб, кўзларини юмди. "- Йўлчи, бас қилинг ҳазилни. Қаердасиз?-ҳаёлларида суқсур бир қиз пайдо бўлди,-бўлди мен кетаман. Агар чиқмасангиз мен кетаман" Қанийди ўшанда кетганингда... Кетишинг керак эди. Бу ифлослар қўлига тушмаслигинг керак эди.... Тун ярим бўлди. Борис бир ухлаб туриб, кўнгли айниб уйғонди. Роса қайд қилди. Ичаклари бирам ачишди. Аммо оғриқ қолай демади. Ҳожатхона чекка жойда. Ўша ерда ўтириб қолгани учун суст овозини биров эшитмади. -Шу ерда ўламанми?-деди суллайиб қолиб. -Йўқ, бу ўлим сенга кам. Борис овозни эшитиб хурсанд бўлди. Аммо овоз эгасини танимади. Тепага қараб қотиб қолди. -Сен... 🍀🍀🍀 Рашид Парвинасиз яхши ухлолмади. Уйда олай деганига кўнмагани учун афсусланди. Оҳири оғриқ ва безовталик бўлса ичасиз деб шифокор берган дорини ичишга мажбур бўлди. Эрталаб турмайверганига онаси эшик тақиллатиб келгунча ухлабди. -Овқатланиб ол,-деб чақириб кетди. У нонушта столига борганида, ҳамма овқатланиб бўлган, негадир эрталабдан келиб олган икки акаси отасига бир нималарни айтиб берарди. -Нима гап ўзи? -Эээ, кўрмайсанми? Ҳамро каттани фермасига ўт кетибди. Жияни Ахтам каттани ўғли ҳам ёниб кетканмиш. Мафтуна Абдуллаева #БЕЗОРИ_3 117~қисм Ёмон хабар тез тарқалади дейишади. Бу гап Салим Шер хонадонига ҳам етиб келди. Меҳринурни ичаётган чойи томоғига тиқилиб қолди. Зўрға дастурхон устида ўтириб, бўшаши билан Саддамга қўнғироқ қилди. -Алё, Саддам! -Ҳа,-қиздан фарқли у хотиржам эди. -Эшитдингизми? -Ҳа. Ва энди калланг ишлади деб умид қиламан. -Ростдан одам ҳам ўлибдими? -Ҳа. -Эй, Худойим... -Агар мен кеча тўхтатиб қолмаганимда хавотир олсанг бўларди. Ҳозир нега бунча ҳаяжондасан. -Билмадим... Аммо қўлларим, ичим қалтираяпти... -Майли мен кетишим керак. Сен билан бўшашим билан гаплашаман. -Қаердасиз ўзи? -Шаҳарда. Ўз уйимда. -Қачон етиб бордингиз. - 3 соат ухладим. Шарофатинг билан. -... -Майли тўйдан кейин ҳисобни тўғирлаб оламан. -Нима?! -Қўнғироғимни кут. Ўзингча бир иш қилма. Меҳринур оғиз очишга улгурмай телефон ўчди. Қизни мияси яхши ишламаётгани учун, Саддамни гапларига кўп ҳам жаҳл қилиб ўтирмади. -Аҳмоқ деб қўя қолди. Ҳаёли кечаги тунда. Кеча Саддам уни мажбурлаб олиб кетди. Иккиси қишлоқни бошқа четига бориб роса уришишди. Саддам қизни ақлсизликда, Меҳринур шўртумшуқда айблади. Йигит қанча мажбур қилмасин, қасос олиш ниятини очиқламади. -Қўлга тушган бўлсам, олиб бориб қаманг. Мафтуна Абдуллаева #БЕЗОРИ_3 118-қисм -Қамайман ҳам,- қизни иягини сиқди Саддам,-бир умрга қамаласан қамалсанг ҳам. Ҳозир уйга қайтиб, ўша ердан чиқмай ухлайсан. Айтиб қўяй қўриқлаб тураман. Кеча шу таҳлид айрилишганди. Эрта тонгда эса, у қилолмаган ишни барибир амалга ошибди. Шунчалик тасодифми бу. У юраги сиқилиб ҳовлига чиқди. Кетаман дегани қачон эди. Кетолмаяпти. Фермага ўт қўйиб кетмоқчи эди. Энди эса бу воқеа қандай бўлганига қизиқяпти. Ҳудди тақдир унинг ишини осонлаштирмоқчидек катталар бошига иш тушяпти. 🍀🍀🍀 Саддам ёнғин ҳақидаги ишни суриштириб, бунга газ портлаши сабаб қилиб кўрсатилганини ўқиб, негадир ишонолмади. Икки киши қуйган, бирини аҳволи оғир, бири ўртача. Бир киши ўлган. -Энди аниқки, бу каттани "ичкарида" душмани бор. Бу уччовини ўлими кетма~кет тасодиф бўлмаса керак. Ким бўлса ҳам ферма ичида. Саддам фермадаги итдан~битгача яшаганлар рўйхатини сўради. Ҳар бирини терговга берган сўровини синчиклаб ўқиб чиқди. Фақат бир кишидан олинган кўрсатма йўқ эди. -Тўти тентак. Ақлан заиф. -Тентак бўлса ҳам осмондан тушмагандир. Ким у? Таги зоти бўлиши керак~ку. Саддамни сўровига текшириб ҳам мужмал жавоб беришди. Уни аслида ким эканини ҳеч ким билмас экан. -Буни қарангга?-Саддам ўзи текширувга енг шимарди. Аммо Тўти тентакни қўйиб юборди. Фақат суратидан излашни бошлади. -Қандай масъулиятсиз одамлар. 6 йил аввал бир одам уйига ишлаш учун олиб келса текширишмаган. У одам энди ўлиб кетган. Қаердан келгани ҳам номаълум бу одамни. Ва у ишлайдиган ферма ишчилари тасодифан ўлиб қоляпти. Мафтуна Абдуллаева #БЕЗОРИ_3 119~қисм Йигитали Айдани олдидан тўғри фермага келди. Ҳеч кимни безовта қилмай, оила аъзолари учун қурилган ва у билан Самирга ажратилган хонага кирди. Бир оз гоҳ отасини гапини, гоҳ Самир ўйлаб ётиб ухлаб қолибди. Бурнига кираётган ачқимтир ҳиддан уйғониб кетди. Отилиб хонасидан чиқди. Ошхона томон ёнарди. Ошхона, қоровулхона, ферма эгаларини хоналарига яқинлиги учун аччиқ тутин у ерни ҳам қоплаб келарди. Йигитали довдираб турган пайт, қоровулхонадан қоровул ёнганча чопиб чиқди. -Ёрдам....-деб қичқирарди у. Йигитали уни изидан югуриб ерга ағанатиб, устидаги ич майкасини ечиб, шу билан ура бошлади. Олов ўчди~ю, қоровул ҳушини йўқотди. Йигитали шошиб телефони учун ётган хонасига кирди. Энди атроф даҳшатли тус ола бошлади. Шиферлар қарсиллашга тушди. Йигитали бир амаллаб тутинга тўлган хонадан телефонини олиб чиқди. Ҳаммага хабар бериб, ўзи улар келгунча чорасиз нима қилишини билмай турарди. Жониворлар томонга ўтмасин деб ҳавотир билан қараб қўярди. Ярим соатда ҳамма жой қий~чувга тўлди. Ўт ўчириш машиналари етиб келди. Тез ёрдам, милиция. Масъулияти бир оз ариган Йигитали шундагина оғриқни ҳис этди. Унинг ўнг қўли ва елкаси ҳам енгил куйганди. Тез ёрдам уни ҳам машинага ортди -Яна битта одам... Ёниб тамом бўлибди... Одамлар ҳам йиғилишни бошлаганди. Қишлоқда "ёнғин, ўлган одам, Ахтам каттани ўғли" деган гаплар Ахтам каттани ўғли ёнғинда ўлибди деган гапга айланди. Шифохонада бир кун қолди. Тала~тўпда телефони йўқолди. Дадасига янги олиб беринг, дегиси келмади. Ахтам катта ўғлидан қаттиқ хавотир олиб, уни уйига олиб келди. -Тузалгунингча шу ерда бўласан. Кўп гапирма,-деди ўғлини оғиз жуфтлаганини кўриб. Мафтуна Абдуллаева #БЕЗОРИ_3 120~қисм -Телефоним чиқмадими?-деди йўлда кета туриб. -Янги рақам билан, телефон олиб келаман кечқурун. Йигитали индамади. Нима десин. Қўлида пули борми отасини гапига йўқ дейдиган. Отаси гапида туриб, кечқурун янги рақам ва телефон билан келди. Йигитали индамай уларни олди. Дадасига раҳмат айтиб ўтирмади. Чунки у ҳозир ҳамма учун қаҳрамон. У бўлмаганда ферма буткул ёниб кетиши мумкин эди. Ёнғин сабаби эса газга тўлган ошхонага қўшилган чироқ. Борис маст бўлиб ошхона газини сезмаган. Катта эҳтимол билан газни ўзи очиқ қолдирган. -Ўзи-ку ўлиб кетди. Мени ҳам ҳонавайрон қилай деди ароқхўр,-деди Ҳамро унга зарра ачинмай,-агар Йигит бўлмаганда, лаънати қоровул грил бўлиб қўлидан бир иш келмай ўтираркан. Йигитали янги телефонидан биринчи бўлиб, Айдага терди. Қиз кўтармади. Йигитали яна 3~4 марта телефон қилиб, кейин смс ёзди. "Айда, мен Йигиталиман, гапим бор эди, кўтар". Аммо қиз кўрмадими, атай қилдими кўтармади. Йигитали оғриқлар бошлангач дори ичди. Бетоқат айланиб юра бошлади. Ярим соат ўтиб, телефон келди. -Айда. -Йигит.... Эй, Худойим тирик экансиз! -Жинни нега йиғлайғсан, ким ўлди деди мени. - Коллежда шу гап бўлди кеча... Кейин бошқа экан дейишди... Ҳеч ким гаплашолмади сиз билае. Шунга... -Ёмонга ўлим йўқ, тирикман,-кулди Йигитали. -Жароҳат олмадингизми? -Озроқ. -Ҳозир қаердасиз? -Отамни уйида. -Унда ростдан яхши экансизда. -Ҳа. Кўп куймадим. Дорилар берган., суришга. Кечагидек яна бонус олишни истасангиз реакция қолдиринг. #Мафтуна_Абдуллаева
    6 комментариев
    38 классов
    Мафтуна Абдуллаева #БЕЗОРИ_3 105~қисм Ҳамро катта буткул мотамга чўмиб қолди. Қаерда ҳато қилганини ўйлаб турганида катта хотини алам билан кириб келди. - Самирни сиз ўлдирдингиз. Уни анави ёш хотинингиз авраб юрган экан. -Нима деяпсан? Ҳой хотин. -Мана ўқинг! Самирни хати. Нарсалари ичидан топиб олдим. Сиз у яхши кўрган қизга уйланиб олган экансиз! У эса, ўғлим шўрликни ақлдан оздирибди! Мана ўқинг! Бечора ўғлим... Бошингни еганлар ҳам изингдан кетмаса рози эмасман. Ҳамро катта ерга отилган хатни олиб кўз югуртирди. "Мен яқинда жинни бўлиб қолсам керак. Ферузани дадам билан тасаввур қилиб ухлолмаётганим камдек. У мени олиб кет. Қочиб кетайлик деяпти. Лекин у энди отамни хотини... Мен учун ҳаром бўлган аёл... Қани энди тезроқ ўлсам-у, бу азоблардан қутилсам..." Ҳамро катта кўзларига ишонмай қайта~қайта ўқиди. Ҳудди бу гарларни Самирни ўзи айтиб бераётгандек овози ҳам қулоғига эшитилиб кетди. Кейин ҳаёлига Самир йиқилиб қолган кун келди. У Ферузани ётоққа судраб кетаётганди ўша куни... Алами минг бўлиб кетди. Бориб Ферузани бўғизлаб ўлдиришга шай эди. Аммо замон кўтармайди. Ака~ука ўзи шундоқ ҳам Рашидни иши учун гумонда. Яқинда милиция Борис билан Шукурни терговга чақирди яна. Ҳозир бир қалтис иш қилолмайди. Бориб талоғини бериб, ота~онасига заҳрини сочиб келди. Аммо бу камлик қиларди. Ичини ўртаётган алам сабабчиси топилиб, уни минг азобга солиш истаги озроқ дардига малҳам бўлалигандек туюларди. -Кутасан,-деди Ахтам акаси бор гапни эшитиб вишиллаганча. Ҳозир шифокор ёллаб бир иш қилсанг ҳам эътиборга тушасан. У тузалсин. Ана ундан кейин бу кўрган азобларидан ҳам баттарроқ қийноққа соласан. Мафтуна Абдуллаева #БЕЗОРИ_3 106~қисм Ҳамро катта кўнди. Ҳали шошмай турсин. Ўлдир деб ялинмасами бу жодугар. 🍀🍀🍀 Мотам сабаб ҳамма ўзи билан ўзи бўлиб қолган. Фермани иши қари бошқарувчи билан ўзига қолиб кетган, Борис роса чарчарди. Бу ёқда Шукур ҳам "жонона муаллима" ишини ҳал қила қолмади. -Ўзим бир эски танишларни юқласамми?-деди Борис бошини қашиб. У оиласиз одам эди. Икки марта уйланиб ҳам бетайин пулни фақат ўзига сарфлайдиган одам бўлгани учун, хотинлари битта бола билан чиқиб кетди. Қайта уйланмади. Шу қулай. Бер, ейман, кияман, ичаман дейдиган жағ йўқ. Битта тўшак муаммоси бўлса. Атрофидан топилади кечки зиёфат қиладиганлар. Борис фермани қоровулни ўзига ташлаб бир айланиб келиш режасини қилиб, "дугоналарига" қўнғироқ қилди. Атай қилгандек, ё кўтаришмади, ёки банд чиқишди. Аламидан бўкиб ичиб олди. -Ўлей, мол,-деди Шукур бир тепиб,-қара камералар ёзмаяпти негадир. Одам чақирмабсан бугун ҳам. Мен кетаман лекин. Ўзинг эпла, қандай эпласанг,-деди чиқиб кетар экан. У Меҳринурни машинада суҳбатлашиб ўтиришга кўндирган эди. Шунга шошиб кетиб борарди. Йўлдан ширинлик олди. Кечки соат 22 00 да, Меҳринур айтилган жойга келди. Иккиси сал четга ўтиб гаплашиб ўтиришди. Меҳринур отлар баҳона гапни фермага бурди. Шукур бир нималар айтди. Унинг фикри ҳаёли, қизни қаерга кетишида эди. -Эртага кетасизми?-деди фурсат топиб сўраб. -Ҳа. -Кейин қачон қайтасиз? -Шу ўқув йили бошида. -Сизни кўргани борсам бўладими?-деди жилмайиб. -Майли... Шукур қиз ҳали уни тўла севмаганини биларди. Шунинг учун, обдон кўнглини ўргатиб кейин бор гапни айтиш ҳақида ўйларди. Айни дамда Меҳринурни миясида нима айланаётганидан бехабар эди. Мафтуна Абдуллаева #БЕЗОРИ_3 107~қисм Парвинадаги ҳолат Рашиддан бошқаларга ҳам билинавергач, шифохонага ётқизиш фикрига келишди. -Балки уйда оларман,-деди Парвина кўзини пирпиратиб. -Йўқ. Ҳусусий шифохона гаплашдик, ўша ерда ётасан,-Рашид қатъий гапирди. -Мени ўзингиздан узоқлаштиргингиз келяптими? - Парвина ёш бола бўлма,-Рашидни йиғлайман деб турган хотинига қараб қошлари чимирилди,-боламизни ўйлаяпман. Парвина тескари қараб олди. -Парвина, эркалик қилма! Бу гаплар қизни баттар аччиғини чиқарарди. -Менга қара... Менга қара деяпман сенга. Менга аччиқ қилма. -Кимга қилай?!-Парвинани узун тили ишлаб кетди,-чиқиб қўшнига қилайми эркалигимни, аразимни?! -Ўчир овозингни!-Рашидни қўли ҳавода кўтарилди-ю, уролмади. Парвинага эса шуни ўзи етиб ортди. Йиғлаб юборди. Рашидни аччиғи чиқиб кетди~ю, яна ўзини босди. Чунки онаси ҳам эрталаб келинини тарафини олиб бир оз насиҳат қилди. -Хотининг аввал бунақа инжиқ эмасди. Ҳомиладорлик таъсири... Ундан кейин, нима орзу умидлар билан оила қурган эдингиз 3 ой бўлмай уни эсингдан чиқариб қўйдинг. Худо билади нима ваъдалар берган бўлсанг тўй бўлгунча. Рашид қизни ўтмишдаги гарларни айтиб берганини эслаб жилмайди. Аммо асабийроқ бўлиб қолган Рашидга барибир Парвинани қилиқлари ортиқча туюларди баъзан. -Бўлди кел ўзимга,-деди ҳиқиллаётган Парвинани сочини силаб. -Қочинг. Ҳеч менга яхши гап гапирмайсиз. -Айтяпман~ку, кечаси қулоғингга,-тегишди Рашид. -Қочинг. -Бўлди ёлғондан йиғлама. Гулсеварим ҳафа бўлади. -Ааа?!-йиғлаётган Парвина бирдан тўхтаб, Рашидга қараб бақрайиб қолди. -Кеча қизларни исмидан қайси бири ёқади дегандинг. Билмасам ҳаёлимга ҳозир шу исм келди. Балки қизимизга қўярмиз. Ўлдинг Рашид деган қисм 😂😂😂 Мафтуна Абдуллаева #БЕЗОРИ_3 108~қисм -Гулсевар денг. Ўзингиз туғиб олинг Гулсевар қўйсангиз. Эшитдингизми?! Парвина эшикни шунақа қаттиқ қарсиллатиб ёпиб чиқиб кетдики, ҳовлида юрганлар ҳам ҳайрон бўлди. -Тинчликми келин,-қайнонаси шахд билан кетаётган Парвинани йўлини тўсди. -Мен уйимга бориб келай, ойижон. -Нима бўлди? Отишма бўлдими?-уйи яқин Фаррух ҳам шу ерда эди, овоз келган томонга келди. -Ҳеч нарса. Ака, мени ойимникига олиб бориб қўйинг. -Парвина!-уни гапи тугамай ғазаб билан Рашид чиқиб келди,-хонага кир. -Мен кетяпман,-Парвина аҳмоқлик қила ётганини билар, лекин ғазабини ҳам бошқара олмаётганди. -Келин, нима бўлган бўлса ҳам оғирров бўлинг. Икковингиз ҳам соғлиқ борасида яхши эмассизлар. Келин,- анқайиб турган Руфатни хотинига қаради Фаррух,-Парвина келинни хонангизга олиб боринг. Рашид ичкарига кир. Икковини икки ёққа судраб кетишди. -Ёш болага ўхшамай уришмай ўтирсангиз бўлмайдими?-деди онаси аччиқланиб,-сенга асабийлашиш мумкин эмас. -Кеча тарафини олаётгандингиз,-деди Рашид кўзини юмиб. -Ўзи нима бўлди? -Қаердан билай? Кеча чақалоққа ҳам қизиқмаяпсиз, исми нима бўлишини истайсиз деганди. Бугун Гулсевар қўямиз десам жин теккандек чиқиб кетди. Рашид гапини эшитиб, қовоқ уйиб турган онаси бирдан пиқ этиб кулганига ажабланди. -Ҳа, болама. Бу рашкчи хотининг, каллангни жойига келтираман деб това излаб қолмабди ҳам. -Нега куляпсизлар? -Гулсевар сен унаштирилиб, кейин тўйни тўхтатган отамни дўстини қизи,-кулди акаси. Мафтуна Абдуллаева #БЕЗОРИ_3 109~қисм -Ўзинг одам қуриб Шерларни қизини севганингдан кейин чидайсан энди,-деди онаси ҳам қўл силтаб турар экан,-лекин Парвина келин ҳам ошириб юборяпти. Атай қилибсанми? -Тентаклар,-Фаррух ҳам кулиб чиқиб кетди. Рашид эса... Уни ёдига бир нарса тушди. "-Гулсевар ким? -Сен уни ўйлама. -Нега? Сиз уйланаётганингиз учинми? -Ким айтди уйланади деб. -Сиз икки дунёда ҳам отангизга қарши бормайсиз! Буни иккимиз ҳам яхши биламиз. -Парвина, мен сенга ҳеч нарсани ўйлама дедим. Ўзим ҳал қиламан. -Рашид, илтимос нима бўлса ҳам очиқ айтинг. Кўнаман. -Парвин... Парвина йиғлама, мен сенга ваъда берганман, сени ўзинг ҳоҳласанг ҳам қўйиб юбормайман. -Қўлингиздан ҳеч нарса келмайди! Ёлғон ваъда бериб қўйнимни пуч ёнғоққа тўлдирманг. Бўлди тугади. Бошқа йўлимдан чиқманг. -Парвина! Нима бўлди ўзи! Сенга тўйга таклифнома бердимми? Ёки унаштирув бўлдими? Кимларнидир гапига эшитиб бунча ёнмасанг. -Рад этолмаганингизни ўзидан маълум. Бу отангизни қарори тўғрими?! -Парвина, кўришиб гаплашайлик. -Йўқ..." Ҳалигина чиққан жаҳли бирдан сўнди. Хотираси қайтишни бошлаганига ичи ёришиб кетди. Ўрнидан туриб, келинини хонаси томон борди. -Келин, Парвинани чақириб юборинг. Парвина ҳам овсига бўлган гапни айтган, у устидан кулавериб жаҳлидан тушганди. Аста чиқди. -Нима дейсиз? -Қорним оч қолди. -Гулсеварга айтинг қилиб беради. -Майли... У ҳақида бир гал гаплашганимиз никоҳга сабаб бўлганди. Бу галгиси ажримга сабаб бўладими энди. Мафтуна Абдуллаева #БЕЗОРИ_3 110~қисм -Эсладингизми?-ёниб турган қизни чеҳраси ўзгарди. Кейин бирдан яна қаҳрланди,-эслаб атайин мени асаб қилдингизми? -Йўқ, эшик зарбидан калламга урилди! Юр хонага нарсаларингни тахла. Кетасан. -Қаёққа?-Рашидни ёлғон қилаётганини сезиб лабини бурди Парвина. -Онангни уйига. Кетмоқчи эдингу... -Кетаман ҳам, мени эмас, Гулсеварни эслаганингиз учун ҳам кетаман. -Бошимни оғритиб ташладинг юр хонага. -Қорним оч деётгандингиз. -Тўйдирдинг гап билан,-Рашид Парвинани қўлидан тутди. Икковини кўриб ҳамма кулиб қўйди. Парвина нафақат Рашиднинг, балки бу хонадоннинг ҳар қандай қонунларини буза оладиган ягона келин эди. Парвина кечгача Рашид эсласин деб, яна қанча гапни айтди. У жуда хурсанд эди. Аммо туриб~туриб: -Айнан Гулсевар исмидан эслаганингизни қаранг... Атай исмини айтмагандим,-деб жаҳл ҳам қилиб қўярди. Парвина истар~истамас эртасига шифохонага жойлаштирилди. -Ақлли қиз бўлиб ўтир,-деди Рашид бир ўзи битта хонада қолаётгани учун ҳўмрайиб олган Парвина кетар олди лабидан енгил ўпиб. - Сиз ҳам қолинг,-деди Парвина эркаланиб. Рашид кулди. -Ҳа нима? Нега биз аёллар қийналишимиз керак фақат? Сизлар мазза қилиб юрасиз. -Биз бўлмасак, бола қаердан бўлади. -Динозаврлардек қирилиб кетардик. -Бўлди кетдим, ҳали шифокорга боришимиз керак. Текширса миямдан сен чиқсанг керак. -Ким чиқиши керак яна,-юзида заҳарханда ўйнади Парвинани,-Гулсеварми?! -Ҳамелиондек тусланасаней. Бўлди ана акам қўнғироқ қиляпти,- Рашидни ҳам кўнгли алланечук бўлиб чиқиб кетди. Мафтуна Абдуллаева #БЕЗОРИ_3 111~қисм Саддам хабар жўнатилган рақамни телефонига қўшиб Шукур йўқотиб қўйганини аниқлади. Телефондан келган охирги сигнал Шукур ишлатган пайтга тўғри келди. Демак кимдир рақамдан фойдаланяпти. Аммо ким бўлса ҳам, катталарни анча сирини биладиган одам. -Ким бўлса ҳам, топишим керак. Бу аблаҳлар ҳаммага ёмонлик қилаверганидан изидан тушганлар кўпайган. Лекин битта~битта ҳаракат қилиб ҳеч нарсага эришиб бўлмайди. Бирлашиш керак. Саддам бу ҳабардан кейин Меҳринурни кеча~ю, кундуз қаерда юрганини текшириб турадиган бўлди. Ва ниҳоят қизни кетиш вақтидан бир кун олдин, кечаси телефон сигнали, у ухлайдиган жойни эмас, бошқа жойни кўрсатганини сезиб, Салим Шер хонадонига йўл олди. Маёқ сигнали, Шукурни машинасидан келаётганини сезиб зўрға ўзини босди. Улар бир соатча гаплашишгач, Меҳринур тушиб қолди. Шукур кетди. Саддам ўзига сиғмай атрофни айланиб юра бошлади. Ҳатто бирон баҳона топиб Шукурни дўппослаш ҳақида ҳам ўйлади. Аммо нима дейди. Саддам ўзи билан ўзи уришиб, яна бир туриб телефонига қаради. Бир соатдан ошиқ вақтни ўтказиб юборибди. Ажаблантиргани эса, Меҳринурни телефони ҳаракатлана бошлади. -Қаёққа кетяпти бу?-Саддамни ҳаёлига ҳар хил фикрлар кела бошлади,-нимада кетяпти... Велосипед тезлигига яқин. Қишлоқ четида нима қилади. Қабристон ёнидан ўтишдан ҳам қўрқмаяпти. Саддам масофа сақлаб бориб, узоқдан ростдан ҳам велосипед қорасини кўрди. Ортидан йигит киши деса бўларди бемалол. Қишлоқни четига борди. Бу жой Жаркўлни бошланиши. Катталар қишлоғи билан шу тезоқар сой ажратиб туради. Орада эскироқ кўприк бор. Кўпинча кундузи ўтишади бу ердан кечаси жин чалади деган гаплар юради. Мафтуна Абдуллаева #БЕЗОРИ_3 112~қисм Меҳринур Шукур билан ҳайрлашиб хонасига кирди. У йигитни уйига борганидан кейинги қўнғироғига жавоб берди. Атай бориб қўнғироқ қилинг деганди. Шукур уйида ҳеч ким йўқлигини айтганди. Бориб ҳам буни тасдиқлади. Қаттиқ чарчагани учун телефонини ўчириб ухлашини айтди яна бир бора. Меҳринур барчасига амин бўлиб, йўлга чиқди. У велосипед минишни яхши биларди. Текис йўлда қийналмай кетарди. Бошида кепка. Эгнида енгил спорт кийим. Буни атайин ҳали келганида атай кола тўкиб ечиб олди. Ювиб бераман энди деб ечиб олди. Чўнтагида кичкина пичоқчаси чиққани жек~под бўлди. Қўлига бармоқ изи қолмаслиги учун қўлқоп кийиб олганди. Текис йўл тугаб дала йўли бошланди. Кейин кўприк келди. Велосипедни қолдириб, у ёғига пиёда боришга тўғри келди. Ферма ҳақида ҳаммасини билиб бўлган. Қаеридан ошиб кирса бўлади. Бугун ким қолган. Камералар қандай ишлаяпти. Қаерда нима сақланади. Ўзи билан олиб келган бензин бакчасини олиб ферма девори олдига келди. Эҳтиёткорлик билан юриб, атрофни кузатди. Нияти кириб, камералар ишламаётганидан фойдаланиб, фермани ем~ҳашак қисмига ўт қўйиш. Жониворлар қисми ёнғин хавфи ҳисобга олиниб бошқа қисмда жойлашган. Меҳринур ичида дуо ўқиб, энди девордан ошмоқчи эди. Бақувват бир қўл белидан ушлаб қолди. Кейин шарт оғзини ёпди. -Жим,-Саддамни овозидан таниб, миясини бир он эгаллаган қўрқув босилгандек бўлди,-бирга кетамиз. Қиз Саддамни қучоғида эканини ҳис этиб, силтанди. -Қўйиб юборяпман. Аммо шовқин қилмай, юрасан. Итларини ечиб қўйиб юборган бўлишлари мумкин. #Мафтуна_Абдуллаева
    1 комментарий
    31 класс
    #ЗУЛМАТ_АСИРАСИ_2 ТУНДАН ТОНГГАЧА ... Муаллиф:  Гулбаҳор Рахматуллаева (Хазонрезги)  🍂 — Ҳа Ўлмас!? — ижирғаниб қўнғироққа жавоб қайтарди Ҳусан Давронов, — мен сени ўлиб қолдингми дегандим!? — Ака, — ҳовлиққан овоз эшитилди тармоқдан, — менга жаҳл қилманг, сизга роса зўр хабарим бор. Суюнчини ёғлиқроқ қилиб чўзаверасиз бу ёғига. — Йўғ-ей? —дарров қулоқлари динг бўлди Давроновнинг, — суюнчидан ҳавотир олма. Қани хабарингни айт-чи? — Бу телефонда айтиладиган гапмас, — овози сирли тус олди Ўлмаснинг, — бу бақамти ўтириб, яримта қазини паррак-паррак қилиб, анави "бўйни узун" ни улфатчиликка чақириб гаплашадиган гап, мен сизга айтсам. — Ундай бўлса, меникига келақол. Ҳозир уйда ёлғизман. Бир отамлашсак отамлашардик ўладиган дунёда? — Ҳеч ким йўқ бўлса айни муддао,- Ўлмаснинг ҳиринглаган овози эшитилди тармоқдан, — айтсам ишонмайсиз, мен эшигингиз рўпарасида турибман. — Э калланг қурсин сени! Гапни шундан бошламайсанми, галварс!? — залворли дарвозанинг қулфи "ширқ" этиб овоз чиқариб очилди, — кир имилламай. Ўн дақиқаларда мўъжаз ва ўзига хос тўкин дастурхон атрофидан жой олган Ҳусан Давронов шогирдининг оғзига тикилди: — Қулоғим сенда, Ўлмас. Қанақа хушхабар ҳақида гапираётгандинг? — Айтсам ишонмайсиз, Ҳусан ака, — оғзининг таноби қочди Ўлмаснинг, — мен анави ойимча ҳақида шунақанги маълумот топдим-ки... Эшитсангиз оғзингиз ланг очилиб қолади. Мен сизга айтсам энди унинг тизгини қўлимизда, истаган томонга тортиб ўйнатаверамиз... — Оббо, ота—бобонг темирчи бўлганми? Мунча гапни чўздинг?- Ҳусан Давронов тезроқ Хонзода ҳақидаги ўша сирни билишга ошиқарди. — Ака, мен келтирган хабар ҳар қанча кутишга арзийдиган хабар. Хуллас, бу қизнинг тарихи тоза эмас экан. Тошкентга келгунча қишлоғида бадном бўлган экан. Шунга бўлиб турай деган тўйи ҳам бузилган экан. Ўша тўйга ҳамма нарса тахт бўлганда бу қиз... Хуллас "Ресторан раҳбарлигига хулқи расво аёл тайинланди. Ким билсин унинг Ҳорун Рашидов билан қандай алоқаси бўлган?" деган гап-сўзларни болалатсак қандоқ бўларкин а? Ҳусан Давронов кўзларини бир нуқтага тикканча ўйланиб қолди, бироқ кўп ўтмай қўл силтади: — Бўлмайди. Нима энди бир камимиз кўчама-кўча ғийбатчи хотинларга ўхшаб гап тарқатиб юришимиз қолувмиди? Кимга нимани исботлаймиз бу билан? Қолаверса бу ишларимиз Хонзода учун "пиар" вазифасини ҳам ўташи мумкин. Ёшгина раҳбар, бунинг устига атрофида бир дунё гап-сўз тарқалган аёлни бир бора бўлса-да кўриш учун ҳам ресторанга одам ёпирилиб келиши мумкин. Ана унда кимга зиён? Яна бизгами? Бу режанг хом. Бошқа режа туз! У шундай режа бўлсинки сих ҳам куймасин, кабоб ҳам. Топ шунақасидан. Ундан кейин битта гап: бўйи бўйингга, кучи кучингга мос душманинг бўлиши ҳам омадинг мен сенга айтсам. Шунингдек сен ҳам душманингга лойиқ бўлсанг ўзингни ҳақиқий курашчидек ҳис қиласан. Мана бунақа аёл кишининг "этаги"га осилиб курашиш эса мард эркакнинг иши эмас. Мен бундай курашни ёқламайман. Айниқса аёл киши билан бундай усулда олишиш ожизлик. Эртага мазза қилиб ғалабангни ҳам нишонлай олмайсан. Бизга бошқачароқ режа керак. Давроновнинг сўзларидан Ўлмас ўйланиб қолди. —Муддао нима ўзи, Ҳусан ака!? Очиғи ҳеч нарсага тушунолмай қолдим. Бирам миям ғовлаб кетди-ки!? — Муддаоми?- чуқур нафас олди Давронов,— мен бошида Ҳорун Рашидов бу лавозимга мени эмас, Хонзодани раво кўргани учун афсуслансин дегандим. Рашидов эса чет элга кетди-ворди. Энди унга барибир эканлигиям аён бўлди. Мен эса айни дамда Хонзода менинг ўрнимга аллақаёқдаги Асрор деганларини муносиб кўрганига чидай олмаяпман. Ўша қиз кўнглим учун "Ҳусан ака, сиз кўпни кўрган инсонсиз, маслаҳатларингиз мен учун сув ва ҳаводек зарур" демади. Бунинг ўрнига мени мавқейимни пасайтириб кадрлар бўлимида ишлайсиз деб таъбимни тирриқ қилди. Асрорни қўлга олиб унақа- бунақа иш кўрсатай десам, у чақилмайдиган ёнғоқ хилидан. Энди бу ёғига битта йўл қолди. Хонзода ўзига яна бир йигитни яқин маслаҳатчи қилиб олаётганмиш. У йигитни сен ҳам яхши танийсан. Исми Жалолиддин. Менимча шу йигитни қўлга олишимиз керак. Ўзи узоқ қишлоқдан келган. Тошкентда ҳали муқим уй—жойи йўқ экан. Ҳуллас пулга муҳтожлиги бор йигит. Энг биринчи қиладиган ишимиз шу йигитни ўзимизга оғдириб олиш. Кейин эса... — Хўш!? — Жалолиддин баҳонасида Хонзодани хонавайрон қиламиз. Мабодо бу ишларни таги очилса ҳаммасига ўша Жалолиддин жавобгар бўлаверади. У йигит олий маълумотли бўлгани билан жуда содда йигит, бурнининг тагида нималар содир бўлаётгани фаҳмлашига анча қовун пишиғи бор мен сенга айтсам. Бу ишларни қилишда сен асосий ролда бўласан. Кадрлар бўлимига ўтишим билан сени Жалолиддиннинг ёнига жойлаштириш эвини қиламан. Бу ёғига ўйин ичида ўйин кетади. — Очиғи сўзларингизни кўпига тушунмаган бўлсам ҳам, аммо хизматингизга шайман, Ҳусан ака, —деди ялтоқланиб Ўлмас, — сиз чизиқ чизиб берсангиз мен ундан оғишмай юрганим бўлсин. — Яшавор ўғил бола! — кайфияти кўтарилди Ҳусан Давроновнинг,— қани бешни ол! 🍂 Хонзоданинг ўзини йўқлаб келишидан сўнг Жалолиддин яна икки ўт орасида қолди. У бир неча кундан буён "Мен энди Хонзоданинг тенги эмасман" дея ўзига ўзи қайта-қайта таъкидлаб келаётган бўлса-да, юрак қурғур тузоққа тушган қушдек потирлаб қолди. Қани у қайсар ақлнинг гапига кўнса? Устига устак Асрор ака ҳам кетишдан олдин Жалолиддинни четга тортиб кўнглидагиларни қулоғига аста шипшиди: — Менга қара, Жалолиддин, авваллари беҳавотир юргандим. Хонзода ўз даврамизда биз билан бир мақомда эди. Энди эса кутилмаганда у "бойвачча хоним"га айланиб қолди. Пул нималарга қодир демайсан? Мана Хонзоданинг атрофида ҳам ҳар хил ниятли кимсалар ўралашиб қолди. Бирини нияти тўғри бўлса, бошқасиники эгри. Мен ўзи анчадан буён икковингни бошингни бир қилиш ниятида эдим. Энди... — Асрор ака, қўйинг ўзингизни қийнаманг, бу дунёда тенг тенги билан деган гаплар бор. — Ҳа яша! Ҳақиқатдан ҳам тенг тенги билан! Сенинг тенгинг эса ана шу —кўнгли очиқ, самимий қиз бўлади. Уни қўлдан чиқариш эса шунчаки аҳмоқлик. Ҳозир сени ундан четлаштираётган бойлик, келгусида қиз боёқишни не кўйларга солмайди дейсан? Хонзодани ҳасаддан, иғводан, турли ғаразли рақобатлардан сақлашнинг бирдан бир йўли уни турмушга бериш! Унинг отаси ва акалари тушунган одамлар кўринишади. Мен озгина улар билан синашта бўлиб олай барчаларига шулар ҳақда айтмоқчиман. Сен ҳам гапларимни бундоқ танангга бир ўйлаб кўр! —Асрор ака Жалолиддиннинг елкасини дўстона қоқиб қўйди, — дўстим, мен кўр эмасман. Барини кўриб турибман, ахир? Шу қизда кўнглинг борлигини ҳам... Жалолиддин бир сўз демай ерга қаради. — Дўстим, сени ишхонада кутаман. Барини яна бошидан бошлашга тўғри келяпти. Ўтган сари тармоқдаги қаллобларнинг изига тушиб курашган бўлсак, бу сафарги курашимиз бутунлай бошқача бўлади. Жалолиддин, ҳозир Хонзодага ҳар қачонгидан ҳам кўпроқ керакмиз ... #xazon_rezgi -121-
    5 комментариев
    57 классов
    #ЗУЛМАТ_АСИРАСИ_2 ТУНДАН ТОНГГАЧА ... Муаллиф:  Гулбаҳор Рахматуллаева (Хазонрезги)  Тақдир деганлари инсонни ҳар кўйга солар экан-да. Кечагина қўлини узатса етгудек бўлган қиз бугун осмоннинг ойига айланганди-қўйганди. Жалолиддин узоқдан Хонзодага киши билмас назар ташлар экан "Яхши ҳам унга ҳисларим ҳақида билдирмаганим. Ёпиқлик қозон ёпиқлигича қолгани соз иш бўлди" дея ўйларди. Ана шундай ўй-хаёллар исканжасида орадан икки кун ўтди. Бу орада Ҳорун Рашидов Хонзодани ёнига чақириб ресторанга тегишли бўлган барча калит ва бошқа қоғоз ҳужжатларини ҳам топшириб улгурди. Чоршанба куни эрталаб аэропортда Ҳорун Рашидов ва унинг бир гуруҳ ёрдамчиларини сафарга кузатиб қўйгач, Хонзода Асрор акага жавдираб қаради: — Мен бошқарув масаласида сиз ва Жалолиддин акадан бошқа кимга ҳам суяна оламан? Илтимос, қадрдонлигимиз йўқолмасин, сизлар ҳам мени ташлаб кетманглар, — деди ўпкаси тўлиб, — ўзи тинчгина юргандим. Ҳорун ака мени жуда маъсулиятли ишга қўйиб кетдилар. Асрор ака унга мийиғида жилмайиб тикилди: — Албатта. Сен ҳавотир олма. Шу вақтгача бирга ёмон ишламадик. Давомига ҳам шундай бўлади. — Жалолиддин ака кўринмайдилар? — овози билинар — билинмас титраб сўради Хонзода, — илгари бундай огоҳлантирмасдан йўқ бўлиб қолмасдилар? — Жалолиддин тумов бўлиб қолибди. Эрталаб қўнғироқ қилганда овози бўғилиб турганди. Мен унга яхшилаб даволаниб кейин ишга келгин дегандим. Яна бу ердагиларга ҳам тумовни юқтириб юрмасин. Қиш иссиқ келганига касаллик роса авж оляпти. — Майли илойим соғайиб кетсинлар. Хўш, Асрор ака, ишга қайтдикми? — Қайтдик! Бугун тўй маросимимиз бор. Тайёргарликни кўздан кечирайлик-чи? Йўлда Хонзода Асрор акага маслаҳатомуз деди: — Асрор ака, қўриқлаш хизматига муносиб бир йигит кўрсатсангиз, сизни ёнимга маслаҳатчи ўрнида ишга олсам дегандим. Хонзоданинг таклифидан Асрор ака ўйланиб қолди...    Мана бир неча кундан буён Ҳусан Давронов ҳасад ўтида куяди. Ҳуддики Ҳорун Рашидов уни ланғиллаб ёниб ётган тубсиз чоҳга улоқтириб кетгандек ҳар бир ҳужайраси бемисл азобга гирифтор бўлгандек ўртанади у. Исботланган ҳақиқатларга кўра инсон бу дунёда энг кучли оғриқни тириклайин ёниб кетган вақтда туяр эмиш. Аммо ич—ичидан ҳасад оловида ёнган инсон туядиган азоб бундан кам бўлмаслигини Ҳусан Давронов ҳозир ўз жисмида синаб кўраётган эди. Яна айтишадики руҳ оғриғи тан оғриғидан етмиш баробар кучли бўлар экан. Ҳусан Давронов ўзига тўқ, шу ёшга киргунча умрининг охирига қадар ётиб ейишга лойиқ мол-дунёни тўплаб ҳаракатини қилиб қўйган бўлса-да, ҳаётидан доим кўнгли тўлмай яшаганлар сирасига кирар эди. Ҳозир ўйлаб қараса у мол-дунё илинжида эмас, балки иззат-ҳурмат талабида куйиб қовжираётган экан. Унга энг алам қилгани Ҳорун Рашидов ўзи анчадан буён орзулаб юрган курсига боласи тенги муштдек қизни қўйиб кетгани эди. "Мен бу жинқарчани бир ёқли қилмасдан қўймайман, — алам билан ўйлар эди Давронов, —шундай қилайки ўша Ҳорун деганлари қабул қилган қарорига минг пушаймон бўлсин. Нима эмиш "Ҳусан ака, Хонзодани сизга ишондим. Ундан ҳам ҳудди менга кўрсатганингиздек ёрдамингизни аямасангиз" дейди-я ўша Ҳорун бойвачча. Нима мени ҳар бирингга ёрдам бериб қўл қовуштириб туришдан бошқа қиладиган ишим йўқми? Энг аввало шу "илон малика" ни йўлдан олиб ташлашим керак, ундан кейин нима бўлса бўлар. Ўша ресторанниям елкамни чуқури кўрсин деб ташлаб кетарман балки. Нима қилсам экан-а? Ўлмас ҳам икки кундан буён этагини тутқазмайди. Палакат шу ерда бўлганда тузукроқ маслаҳат берган бўлармиди? "    Хонзода раҳбарликни зиммасига олганининг бешинчи куни янги хизмат хонасига келиб у ерда Ҳусан Давроновни учратиб ҳайрон қолди. Хонзода Давроновни хайрлашув маросимидан сўнг кўрмаганига турли гумонларга борган, бироқ ҳали узил-кесил бир тўҳтамга келмаган эди. — Ассалому алайкум, Ҳусан ака! — Хонзода унга салом беришга берди-ю, бироқ унинг ўзи йўғида бу хонага бетакаллуфлик билан кириб олганига ичи оғриди. — Ваалайкум ассалом, Хонзодахон, —деди Ҳусан ака унинг кўнглидан ўтганларни ҳис қилгандек сўзини давом эттирди, — узр, тарки одат—амри маҳол. Бир неча ой мана шу хонада раҳбар ўрнида вақтинчалик ишлаганим учун, бугун ҳам ўз-ўзидан хонага кириб кетибман. Эс-ҳушим ўзимга келганда эса чиқиб кетиш ноқулай бўлди. Яна кўзи тушган ходимлар бошқача хаёлга боришмасин дедим. Ҳар қалай аёл кишисиз-да, эл оғзига элак тутиб бўлмайди. Шунинг учун сизни шу хонада кута қолай деган қарорга келгандим. — Ҳаа, — деди Хонзода отаси тенги девдек эркакга "Хонадан бемалол фойдаланаверинг" дегиси келмади, боз устига Ҳусан аканинг қочиримли гаплари унинг иззат-нафсига текканди, —ҳеч қиси йўқ бир бўлиб қолибди-да. Хўп, энди гап бундай, Ҳусан ака!? Биласиз таркиб алишди.Штатларга бир қанча малакали ходимларимиз кетганликлари сабабли анча-мунча иш ўринлари бўшаб қолди. Ҳозирча имкон даражасида қўлимизда бор кадрлардан унумли фойдаланиб турсак дегандим. Айтганимдек, буларнинг бари ҳозирча. Ҳадемай бўш иш ўринларига янги малакали мутахасисларни жалб этиш ҳаракатидамиз. Шунинг учун сизни кадрлар бўлимини юритиб турасизми деб ўйлаётгандим . Бу таклифдан чарм диван-креслода ялпайиб ўтирган Ҳусан Давроновнинг бир зумда ранги гезариб кетди. — Мен... Мен бироз дам олсам дегандим, —деди у ахири чайналганча,- балки билмассиз қанд касалим бор. Шунга майдонни ёшларга бўшатсам дегандим.    —Шундай денг? —ўйланиб қолди Хонзода, — майли, Ҳусан ака, муҳими соғлиқ. Соғлиқ ҳақида гап кетганда биз бир нарса дея олмаймиз. Бўлмаса бироз дамингизни олинг, соғлиғингизни тикланг. Хонзода шундай деб сумкачасини қўлига олди: — Майли, Ҳусан ака, мен шошилиб тургандим. Руҳсатингиз билан. "Сеними шошмай тур!— Хонзоданинг орқасидан ижирғаниб қараб қолди Ҳусан Давронов, — ким билан ўйнашаётганингни билмаяпсан шекилли!? " Кадрлар бўлимини юритиб туринг! " дейдими? Экиб қўй ўша кадрлар бўлимингни! Нимани юритишни ўзим биламан! Озгина сабр қилсанг кўрасан ҳам!" 🍂 Хонзода Жалолиддиннинг ёнига шошилаётган эди. У кеча Асрор акадан йигитнинг оиласи Тошкентга келганлиги ҳақида эшитган эди. Мана бир неча кундан буён Жалолиддин тоби йўқлиги сабаб ишга келмаётган эди. Хонзода ундан телефон орқали ҳол сўраган бўлди. Бироқ у Жалолиддиннинг ўзини жуда кўргиси келаётган эди, шу сабаб Хонзода Асрор акадан Жалолиддиннинг ижара уйига олиб боришини илтимос қилган эди. Асрор ака Хонзода билан Жалолиддиннинг уйига кириб боришганда уни оила даврасида учратишди. Хонзода тезда ўзини маҳкам бағрига босиб кўришган ва сенсираб муомала қилаётган Баҳринисо она билан чиқишиб қолди. — Ўзим ўргилай сендан, шундай қилиб мана шу қиличдек йигитларга бошлиқман дегин, болам? Хонзода уялганча ерга қаради. — Уялма қизим, — деди Баҳринисо она унинг кўнглидан ўтганларини сезган каби, — Тўмарис, Сароймулкхоним, Хонзодабегимлар ҳам сен каби шижоатли аёллар бўлишган-да. Сен қизнинг кўзингда ҳам ажиб бир ёлқин бор экан. Сен кабилар ҳар қадамда учрайвермайди. Ҳай майли, уялтиравермай-а, сени? Ол манови қанд-қурслардан. Мозор босиб келган. — Раҳмат онажон, — деди Хонзода юрагидаги ҳисларни яширмай, —мен ҳам сизни бирам яхши кўрдим. Жуда самимий аёл экансиз. — Ҳали насиб қилса она—бола бўлиб кетамиз,— деди дилкашлик билан Баҳринисо она,— Жалолиддин қишни шу ерда чиқарасизлар деяпти. Унисини билмадим-у, аммо набирамни бирам соғинганман. Жалолиддиннинг ўғли анчадан буён шу ерда эди. Қудаларим бугун кечга олиб келишар экан. Унгача шу ерда қолсанг, набирамни ҳам кўриб кетардинг. Кўзлари мунчоқдек, бирам ширин бола. Хонзодани ёдига Жалолиддиннинг ўзини "Мунчоқкўз" деб аташи тушиб, юзлари лоларанг тусга кирди. — Онажон, ҳозир кетмасак бўлмайди. Тез орада яна келамиз, — деди Хонзода юрагининг дупурини биров эшитиб қоладигандек шошилиб, сўнг келганидан буён "ҳа" ёки "йўқ" дан нарига ўтмаган Жалолиддинга юзланди, — сиз ҳам тезроқ кучга кириш ҳаракатини қилинг. Янгитдан иш бошлаш бизга анча қийин бўляпти. Айни дамларда мен ва Асрор ака ёрдамингизга жуда муҳтожмиз. — Ҳўп... Хонзода ва Асрор ака хайрлашиб чиқиб кетишгач Баҳринисо она эрига қош қоқди: — Қаранг, отаси. Келининг борми деб сўраса бор дейдигудек суқсурдеккина қиз экан-а? — Ҳа нимасини айтасан? — деди Жалолиддиннинг отаси ҳўрсинганча, — кўзимиз очиқлигида, набирамиз эсини танигунча уни оналик қилиб қўйишимиз керак. — Ойи, илтимос бу гапларни қўяйлик, — деди Жалолиддин ўйчанлик билан, — у қиз қайда-ю, мен қайда? "Кўрпага қараб оёқ" дердингиз-ку ўзингиз ҳам. Мен турмуш кўрган эркак бўлсам, яна ўғлим ҳам бор. У бўлса... — Турмуш қурган бўлсанг нима бўлибди? Қаерда ёзиб қўйган турмуш кўрган эркак қайта уйланмасин деб? Сен эрмакка уйланиб, эрмакка ажрашган йигит бўлсанг экан-ки ўтмишингдан ҳавотир оласан? Сен бола бир нарсани ёдингда тут! Аёл кишини кўнглидан жой ола билсанг ҳар қандоқ ҳолатда ҳам сени қабул қилади! #xazon_rezgi -117-
    11 комментариев
    64 класса
Фильтр
  • Класс
  • Класс
  • Класс
  • Класс
Показать ещё