Дунё оналари... (расмга қараб бир нималар ёзгим келди ва бўғзимга тиқилиб келганини ёздим азизлар)
Туринг она илтимос,
Уйга юринг мен билан.
Мени туққан сиз эмас,
Тўйга юринг мен билан.
Қаранг оғриди юрак,
Кўкка етди нолалари,
Менга она ҳисобланар,
Бутун дунё оналари.
Бир онам икки бўлар,
Дуо қилиб яшайсиз.
Менла бирга онажон,
Ошимизни ошайсиз.
Қўшнилар дер уйига,
Келибди холалари,
Менга она ҳисобланар,
Бутун дунё оналари.
Ерда ётманг, жойингиз,
Қалбим тўри тахтида,
Ахир она тириклиги,
Фарзандларнинг бахтида.
Тортинманг ҳеч, етади,
Уйимизнинг хоналари,
Менга она ҳисобланар,
Бутун дунё оналари.
Фарзандлардан борми деб,
Сизни қилмайман сўроқ.
Фақат бир илти