Сизни йўқотишдан қўрқардим ёмон,
Яшолмайман дердим, хаётда ёлғиз.
Сиздан айрилиб ҳам юрипман омон,
Менда қолди фақат хаёлларингиз.
Сизсиз ҳам ўтяпти кунларим шукр,
Фироқларда қаддим дол бўлмаган ҳам.
Соғинч рангларимни этолмади сур,
Хеч қачон кўрмайсиз қароғимда нам.
Умримнинг йўллари бир текис, равон,
Юриб ўтаяпман ҳамма қатори.
Сизсиз ҳам яшадим, тирикман ҳамон,
Жоним ололмади ишқнинг озори.
Ёлғон бўлди гарчи садоқатингиз,
Сизсиз бўлгани йўқ дунёлар вайрон.
Ютиб юбормади хижрон ялмоғиз,
Қулаб тушгани йўқ, бошимга осмон.
Аммо юрагимда қолмади қувонч,
Ёндирди қалбимни ишқнинг заволи.
Энди муҳаббатга йўқ зарра ишонч,
Учириб юборди армон шамоли.
Бироқ...
Ишқсизма