Машҳур боксчи Муҳаммад Али бир куни ўз қизини очиқ-сочиқ кийимда кўриб қолиб, шундай деган экан:
– Қизим! Оллоҳ томонидан яратилган ҳар қандай қадр-қийматли нарса одамлардан яширин ва кўздан йироқдир. Олмосни қаердан қидириб топадилар? Чуқур ер қаъридан, тош ва туроқ билан беркитилган ва ҳимояланган ҳолда. Марваридни қаердан қидирадилар? Денгиз тубидан, чиғаноқлар ҳимояси остида. Олтинни қаердан излайдилар? Ер остидан лаҳм қазиб, уни ҳимоялаб турган тошлар орасидан. Бу нарсаларга етишиш осон эмас, бунинг учун инсон анча меҳнат қилиши, тер тўкиши лозим. Сенинг тананг – дунёдаги энг қадрли нарсадир. Хатта ўша олмос, марварид, олтинларнинг ҳаммасини йиғиб келганда ҳам унинг қийматига ета олмай