"ЕТИМ КИЗНИ УВОЛИ"
Юлдуз чакнаб осмонда,
Хамма ухлар ярим тун,
Лекин бир хонадонда,
Айтишарди эр хотин.
Бу хонада кайнона,
Тинглаб улар сузини,
Дардини ичга ютиб,
Курсатмасди узини.
Эр хотин турмушига,
Кариб ун йил булганди,
Фарзанд кутиб яшашдан
Паймонаси тулганди.
Эр хотинга бакрайиб,
Куп ачитиб сузлади,
Бечора Дилрабони
Хайдамокни кузлади.
Сунгра майин суз билан,
Ахир сабрим колмади,
Сени устинга яна
Уйланмасам булмади.
Агар рози булмасанг,
Жавобингни бераман,
Сендан кейин не булса,
Пешонамдан кураман.
Менинг сунги сузим шу,
Узинг карор кабул эт,
Таклифимни рад этсанг,
Панохинг худога эт!
Дилрабо бир пас уйлаб,
Ундай булса кетаман,
Кундошла я