ЮР УЙГА ҚАЙТАМИЗ УКАЖОН!
Мусофирлик жонимдан ўтди,
Соғинч бугун қўлимдан тутди.
Бизни қанча қоракўз кутди,
Юр уйга қайтамиз укажон!
Ота-онам қариб қолгандир,
Сочлари оқариб қолгандир.
Йўл қараб кўзлари толгандир,
Юр уйга қайтамиз укажон!
Совуқларда,совуқ сув кечиб,
Нима берса шуни еб-ичиб.
Кўчаларда юрасан чўчиб,
Юр уйга қайтамиз укажон!
Қизинг йиғлаб дада келинг дер,
Ўғлинг милтиқ олиб келинг дер.
Фикру-ёдинг муллажирингдир,
Юр уйга қайтамиз укажон!
Туз бердилар нолиш керакмас,
Янги патент олиш керакмас.
Бу ерларда қолиш керакмас,
Юр уйга қайтамиз укажон!
Топганимиз кўрайлик баҳам,
Майли хотин қошин керса ҳам.
Қайтиб келма тилло берса ҳам,
Юр уйга қайтамиз укажон!
Уйларимиз вайрон