Joylandi: 02.08.2017, 11:36 Қишлоғимизда бир дарё бор. Унинг зилол суви шиддат билан оқади. Ҳар тонг дарёга, ястаниб ётган адирга, паст тепаликларга суқланиб боқаман. Кенг қишлоғимнинг ҳуснидан асло тўймайман. Баланд тоғлар томонга термилганимда дарё ёнидаги тик қояга кўзим тушиши ҳамон негадир кўнглим ғалати бўлади. Баъзан сирли куч мени ўша томонга тортаётгандай туйилади. Бир куни унинг ёнида ўтаётиб, аёл кишининг овозини эшитдим. У “Хиёнаткор” дегандай бўлди. Бувамга бу ҳақда айтгандим, у сирли қоя ва мен эшитган ўша сирли товуш ҳақда сўзлаб берди:
— Бу қояда Ойжамолнинг руҳи яшайди, болам. У мана шу қишлоқда ўсган сулув қиз эди. Ота-онаси эрта ўлиб