MUXTAR ADABIYOT:
@brilliant_bitiklar@brilliant_bitiklar
ҚАМОҚХОНА
Ота бозор кунларидан бирида бир галда ўзи ваъда берганидек кенжатойини ҳайвонот боғига олиб келди. Ҳали беш ёшга тўлмаган болакай ҳайвон нималигини билар, айиқ, йўлбарс, фил каби жониворларни телевизорда кўриб завқланар, уларнинг ўз савқи табиатларига хос қилиғу ҳаракатларини кўриб гоҳ қиқирлаб кулса, гоҳ таажжубдан кўзлари катта-катта бўларди. Мана энди шу жониворларни телевизорда эмас, ҳушида кўриш имкони туғилганди.
Ота гап беришга гал бермайдиган, у-буни сўрайвериб одамнинг безорисини чиқариб юборадиган чулдироқ кенжатойининг ҳайвонот боғи остонасидан ҳатлаганиданоқ илкис индамас бўлиб қолганини унинг илк маротаба ҳайвон