@SanSiz@
Мен бу ривоятни бир пайтлар бобом раҳматлидан эшитгандим.
Бу воқеа аёлларга дарс берадиган мадрасада бўлиб ўтган. Кунлардан бир куни устоз ўқувчи аёлларга:
- Эй қизларим, бугун мен сизлар билан савол-жавоб тариқасида бир ақлни синовчи ўйин ўйнамоқчиман. Агар орангизда ким биринчи бўлиб бунда қатнашмоқчи бўлса, илтимос, доскага чиқсин!- дея уларни билимини синамоқчи бўлди.
Бир пайт ўқувчи аёллардан бири ўз хоҳиши билан доскага чиқади. Шунда устоз доскага чиққан ўқувчи аёлга :
- Сенга яқин бўлган йигирмата инсонни доскага ёз!- дейди.
Шунда ўша аёл бирма-бир ўзига яқин инсонларни доскага ёза бошлайди.
- Отам, онам, турмуш ўртогим, болаларим, ака-укаларим, опа-сингилларим, тоғам, амм