ДУОЛАР.
Пайғамбаримиз Муҳаммад алайҳиссалом дуо ҳам ибодат эканини марҳамат қиладилар.
Бинобарин, намоз сўнгида Пайғамбаримиз томонларидан тавсия қилинган ушбу дуоларни ўқиш мақсадга мувофиқдир.
• Эй Роббимиз, бизга бу дунёда ҳам охиратда ҳам яхшиликни бергин ва бизни дўзах олови азобидан сақлагин.
• Илоҳо, мен Сендан ҳидоят, тақво, иффат ва ғино (бировга мухтож бўлмаслик холатини) сўрайман.
• Аллоҳим, мени афу эт, ёрлақа, тўғри йўлдан бошла, менга офият бер, ҳалолдан ризқлантир.
• Қалбларимизни ризолигинга уйғун бўлган амал ва ибодат томон йўналтир.
•Парвардигоро, дош бериб бўлмайдиган балодан, инсонни ўлимга қадар судраб борувчи (мол, жон, оилага таълуқли) мушкулотга дуч