Конте ўзи бошқаришни истаган икки клуб номини айтди
Италиялик машҳур мураббий Антонио Конте келажаги ҳақида бир неча сўз айтди. Мутахассис шу қаторда ўзи ишлашни ҳоҳлаган иккита клуб номини ҳам айтиб ўтди.
"Мен уч йилдан сўнг "Ювентус"ни тарк этганимдан афсусдаман... Бир кун келиб "Рома" ёки "Наполи"да ишлашни истардим, лекин одатда мавсум оралиғида жамоага қўшилишни афзал кўраман", - дея унинг сўзларини келтиради ижтимоий тармоқлар журналисти Фабрицио Романо.
Антонио Конте олти ойдан бери ишсиз. Март ойи бошида италиялик мутахассис "Тоттенхэм" бош мураббийи лавозимини тарк этганди.
Шайх Мансурдан “МанСити” клуби олиб қўйилиши мумкин.
📰GOAL нашрининг ёзишича, Буюк Британия ташқи ишлар вазирлиги Шайх Мансурнинг Россияга алоқадорлигини ўрганиш бўйича суриштирув ишлари олиб боряпти. Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг тахминларига кўра, Шайх Мансур россиялик магнатларнинг Англиядаги пулларини БААдаги банкларга кўчиришда ёрдам берган.
Агар бу айбловлар исботланса, Шайх Мансурнинг мол-мулки мусодара қилиниб, ўзи Буюк Британиядан чиқариб юборилиши мумкин.