Ван дер Сар: "Аякс" қийин даврларни бошдан кечирди"
Амстердам клуби бош директори, собиқ дарвозабон Эдвин ван дер Сар клубнинг ёздаги йўқотишлари ҳақида гапириб ўтди. Унинг сўзларига кўра, клуб жамоа устози Эрик тен Ҳаг, шунингдек, топ-ўйинчилар Антони ва Лисандро Мартинесни "Манчестер Юнайтед"га бой берганидан сўнг қийинчиликка дуч келган. Мутахассис қўйидаги фикрларни билдириб ўтди:
"Албатта, биз йўқотган ўйинчиларимиз сони туфайли бу энг қийин ойна бўлди, деб айта оламиз. Биз ўз позициямизни яхши биламиз.
Чет элларда тўланадиган маблағ ва ойлик-маошларга қарши тура олмаганимиз боис асосий ўйинчиларимизнинг илиб кетилишига тўсқинлик қила олмаймиз".
Журналист: — «Ман Сити» билан ЕЧЛдан ташқари барча совринларни ютдингиз. Нега бу турнирда ғолиб бўлиш қийин? Гвардиола: — Чунки бу ерда доим «Реал» ўйнайди. Tribuna.uz