Беларусга қарши ўйинда 5 нафар футболчи Ўзбекистон миллий жамоаси сафида дебют қилди
БААда Ўзбекистон ҳамда Беларусь миллий жамоалари ўртасида ўртоқлик ўйини якунланди. Унда европаликлар 1:0 ҳисобида ғалаба қозонишди. Бу ўйинда 5 нафар ўзбекистонлик футболчи миллий жамоа сафида илк марта майдонга тушди.
«Насаф» футболчиси Ойбек Бозоров, «Сўғдиёна» ҳужумчиси Шоҳруз Норхонов, «Бунёдкор»дан ярим ҳимоячи Жасур Жалолиддинов ва ҳужумчи Ҳумоюн Муртазоев, шунингдек «Пахтакор» марказий ҳимоячиси Умар Эшмуродов Ўзбекистон миллий жамоаси сафида илк марта майдонга тушди.
Ўзбекистон миллий жамоасининг кейинги ўйини 26 март куни Тошкентда Арманистонга қарши ўртоқлик учрашуви бўлади. 31 март куни Абрамо