Худо йўлига...
Бир одам бозорга иккита тахта қутида олма келтирди. Олмалар қирмизи рангда бўлиб, бири биридан чиройли эди. Олма соҳибини харидорлар ўраб олишди ва нархини сўрашди. Шунда соҳиб кулиб жавоб қайтарди:
- Мен олмаларни сотмайман.
- Ие, нега сотмайсиз? – сўрашди харидорлар.
- Буларнинг эгаси бор.
- Ким эканлигини, айтинг. Биз ўша одамдан сотиб оламиз, - дейишди улар. - Бу олмалар жуда растабоп экан.
- Сабр қилсаларингиз, ўзларингиз кўрасизлар, - деди мева соҳиби.
Харидорлар ўз расталари томон кетишди. Олмаларнинг эгаси эса қутиларини бир четга қўйиб, кузата бошлади. Раста оралаб мева олаётган кишиларнинг баъзиларини чақириб, уларга бир-икки килодан олмани текинга улаш