Сиғмадикми шу кенг дунёга ?
Икки қайсар, икки девона.
Менсиз кунлар қандай, азизим,
Яшаймизми севгидан тона...
Куйларингиз мунглими, шўхми?
Жаранглими кўнгил торингиз,
Юрак мени соғинган йўқми ?
Кимлар учун энди борингиз...?
Тунлар боқиб ойсиз осмонга,
Зулматлардан оғриндингизми?
Милт-милт ёнган шўх юлдузчалар
Кулгуларим соғиндингизми... ?
Тушингизга кирсам уйғониб ,
Суратимни излаяпсизми?
Ё ростдан ҳам,сиз ишқдан тониб ,
Йўқлигимни сезмаяпсизми... ?
Мен қайсарман, сиз жуда мағрур,
Соғинганим билармикансиз?
Сизни дейди бу юрак қурғур,
Кутаяпман келармикансиз...!!!