СИНФДОШЛАРИМ...
Узок ўлкаларнинг бир чеккасида,
Кўзимда милтирар соғинч ёшлари,
Эски хотиралар исканжасида
Сизларни соғиндим, синфдошларим...
Ок, кўйлак, қора шим, қўлларда папка,
Тизилиб турардик тонглари сафга,
Сочилиб кетганмиз ҳамма тарафга,
Қачон кўришамиз, синфдошларим?...
Тарих дарсларимиз- ювош муаллим,
Матем-чи, тушунмай тинглар эдик жим,
Сизлар менинг ортда қолган ёшлигим,
Умримнинг парчаси- синфдошларим....
Минг бор аразлашиб минг бор ярашиб,
Танаффусда кулгу гаплар улашиб,
Парталар устида юрган курашиб,
Ажралмас дўстларим- синфдошларим...
"Ким ўзар" бўларди ҳар битта фанда,
Тошқин дарё эдик- тошар ўзандан,
Бугун майли ортда қолай, ўшанда
Изингиз кўрардим, синфдошларим...
Йи