ОТА-ОНА ҒАНИМАТ ЭКАН Кўпни кўриб очилган кўзлар, Гоҳ йўл босдик гоҳида тикан. Дунё ғанимат эмас дўстлар, Ота-она ғанимат экан. Кўзи айтсин сочига боқманг, У чеҳра у қошига боқманг, Сиз ҳам мендек ёшига боқманг, Ота-она ғанимат экан. Улар кутса келмай қоламиз, Гоҳ фарзандлик қилмай қоламиз, Ўзимиз ҳам билмай қоламиз, Ота-она ғанимат экан. Дарахт минг йил яшаши мумкин, Одам тугаб бораркан секин, Сиз нима десангиз денг лекин, Ота-она ғанимат экан. Даврингизда даврон сурасиз, Ўзингизни ўйлаб юрасиз, Кўрсатади ҳаёт кўрасиз, Ота-она ғанимат экан. Меҳрингизга кўнгли кетади, Ота-онага шу етади, Зуҳро сизни огоҳ этади, Ота-она ғанимат экан. Етти ётнинг кўнглин оламиз, Кимларнидир йўлга соламиз, Бир с