Сукунат, қоплади энди қайтарсиз,
Қалбимда маъюслик. мен эса жимман.
Дунёда кимлигим балки айтарсиз,
Сизгачи ~ сизгачи, мен ўзи кимман.
Ким учун ёнмадим, шамолдек елдим,
Куйган куйикларда, қолган у дилман.
Изтироблар ичра ёниб ҳам келдим,
Сизгачи ~ сизгачи, мен ўзи кимман.
Англолмай қоламан баъзи баъзида,
Хаёлим сочимдек тўзғиган қилман.
Хароб этар мени бундай жудолик..
Сизгачи ~ сизгачи, мен ўзи кимман.
Оғриқ қолмаяпти, оғриди юрак,
Йиғламоққа шайдир ҳаттоки фалак,
Нечунки сиз жимсиз, билсангиз керак,
Сизгачи ~ сизгачи, мен ўзи кимман.
Ёндириб тугатар беаёв олов,
Сўлишим кутяпти, вужудимда ёв,
Керакманми ё йўқ айтинглар бирров,
Сизгачи ~ сизгачи, мен ўзи кимман.