Аллоҳим ҳақиқий муҳаббатга лойиқ фақат Сен экансан. Чиройим, куч-қувватим, бойлигим, мансабим мени тарк этса-да, Сен ташлаб кетмадинг. Севаман деганларнинг қанчаси хато қилсам, мендан юз ўгирди. Фақат Сенгина, Сенга осийлик қилсам-да, тилимни тавбага, йўлимни Ўзингга томон буриб қўйдинг. Бир умр қалбимдасиз деганлар хам исмимни унутган-да, Аллоҳим Сен менга неъматлар беришни унутмадинг. Аллоҳим бошимга синовлар келганда, энг яқинларим ўзини узоқ олганда хам, Сен доимо мен билан бўлдинг. Аллоҳим ҳақиқий муҳаббат фақат Сенга экан. Аллоҳим ожизман, нолойиқман, лекин, Сенинг раҳматинг ҳаққи, Мени хам ўзинг яхши кўрадиган тақводор бандаларинг қаторида қилгин!