лимон Қуёш нурига тўйинган лимон шифобахшлиги жиҳатдан бебаҳо немат эканлиги ҳаммага маълум. Сиз қуйида унинг асосий хусусиятлари ва дардларини даволашда қандай ишлатилиши тўғрисида қимматли маълумотларни билиб оласиз. Умуман олганда лимоннинг меваси, тседраси, данаги ва лимон дарахтининг пўстлоғидан уй шароитида турли шифобаҳш дорилар тайёрлаш мумкин. Бу дориворлар шамоллашга қарши, қон босими пасайиб кетганда, токсинга қарши, камқонликни бартараф этишда, гижжаларни ҳайдашда, организмнинг ҳимоя тизимидаги лейкосидларни фаоллаштиришда, қонни тозалаш ва қон кетишини тўхтатиш мақсадида, сийдик ҳайдайдиган вегетатив асаб тизими қувватини оширувчи восита, қайт қилишига, қичишишга захарланишга, б