#Аллоҳ учунгина ёзган улуғ олим
#Шайх Муҳаммад Ҳамидуллоҳ ал-Ҳайдарободий (1908–2002) ҳақида
1994 йилда унга дунёдаги энг нуфузли исломий мукофотлардан бири — Подшоҳ Файсал халқаро мукофоти таклиф қилинди.
У мулойимлик билан рад жавобини берди ва айтди:
«Мен ёзган ҳар бир сатримни фақат Аллоҳ ризолиги учун ёздим.
Илтимос, мукофотлар билан динимни бузмангиз».
Бу сўзларда қандай улкан ихлос ва иймон бор эди!
У Францияда 50 йилдан ортиқ умр кечирди.
Шу давр мобайнида унинг даъвати туфайли
40 000 дан зиёд инсон Исломни қабул қилди.
У 22 та тилни мукаммал билган,
охиргиси — 84 ёшида ўрганган тай тили эди.
У ҳеч қачон оила қурмади, бутун ҳаётини илм ва даъват йўлига бағишлади.
Бироқ унинг ҳақиқий "фарзандлари" — дунёнинг турли тилларида чоп этилган 450 дан ортиқ китоб ва 900 дан зиёд илмий мақоладир.
Шуҳрат чўққисида бўла туриб, у шогирдлари билан бирга идиш-товоқ ювар, уй супурар, ҳеч қачон кибр кўрсатмасди.
Покистон президенти генерал Зиё ул-Ҳақ унга давлатнинг энг юқори мукофоти ва катта миқдордаги пулни топширганда,
шайх ҳамма пулни фақат хайрияга берди ва деди:
«Агар бу фоний дунёда мукофотни олсам,
охиратдаги Абадий уйим учун нима қолади?»
Бу буюк инсон — шайх Муҳаммад Ҳамидуллоҳ ал-Ҳайдарободий,умматнинг мулойимгина фидойиси, Ислом илмига бутун умрини фидо қилган олим эди.
У 2002 йил 17 декабрда, 94 ёшида АҚШнинг Флорида штатida вафот этди.
Дунё ОАВлари жар солмайдиган улкан зотлар бор.
Лекин Аллоҳ уларнинг исмларини билади,
уларнинг нури эса бугунги кунда ҳам миллионлаб қалбларни ёритиб турибди.
Аллоҳумма, уни Ўзингнинг кенг раҳматинг билан ўраб ол,
даражасини жаннатул Иллийинда юксалтир
ва Исломга қилган беқиёс хизматлари эвазига
унга энг олий мукофот — Ўзингнинг розилигингни ато эт!
1 комментарий
7 классов
Болажанинг юрагини операция қилган шифокор уни расмга олди ва расмга қўйидагича изоҳ ёзди:
"Аллоҳнинг ёрдами ила курашдинг ва яшаб қолдинг, кичкинтой. Умид қиламанки, катта бўлиб кучга тўлганингда сенга ҳаёт берган Роббинга осий ва бенамоз бўлмайсан... !"
(Қайта нашр)
39 комментариев
316 классов
Улар билан жаннатга кетгим келаяпти...
1 комментарий
75 классов
Исроилда Ататурк кўчаси, Ататурк ўрмони ва ҳатто Ататурк бюстлари ҳам бор!
Бундан ташқари, бюстлардан бирида шундай ёзув бор:
«Исроил халқи сени абадий миннатдорлик билан эслайди…»
Савол шундаки: Ататурк нима қилган эдики, Абдулҳамид Хон ва Усмонли империясини ёқтирмаган яҳудийлар уни шунчалар яхши кўришса?
9 комментариев
11 классов
Ўз тўйида “баъзилардек“ рақсга тушмай, Қуръон тиловат қилган Муслима Келин
24 комментария
866 классов
Араблардан чиққан энг биринчи хоин ҳақида биласизми?
Унинг исми Абу Риғолдир.
Яман ҳокими Абраҳа қўшин тўплаб Каъбани бузиш учун Ямандан йўлга чиқмоқчи бўлади. Бунинг учун уларни Макка йўлини кўрсатиб борувчи бир кишига эхтиёж туғилди. Йўлбошловчига катта маблағ ваъда қилади. Хеч ким бундай пасткашликка рози бўлмайди, сабаби Абраҳанинг ёмон нияти барча араблар билишарди. Магар Абу Риғол исмли араб буни қабул қилади. У шарафи ва ҳурматини сотиб, олдида улкан фил зийнатлаб турган қўшинни Каъба томон бошлаб боради..
Айни шу ҳолатни тасаввур қиляпсизми!?
Олаётган ҳар бир нафаси хиёнат,
Ҳар бир қадами хиёнат,
Ўзига, миллати ва юртига қилган дахшатли хиёнат!
Лекин Илоҳий адолат уларни кутиб турганини хали билишмас эди улар.
Макка яқинидаги Муғаммас деган жойга етиб келишади ва шу ерда дам олиб эртасига Каъбага ҳужум қилишни қасд қилишади. Аммо эртанинг тонгини кўриш уларнинг хеч бирига насиб қилмайди.
Аллоҳнинг Абобил номли аскарлари бутун қўшинни илма-тешик қилади.
Абраҳа ўлдирилади,
Ҳар бир аскар ўлдирилади,
Абу Риғол ҳам....
Муғаммасда Абу Риғолнинг қабри бор. Араблар ўша кундан то шу кунга қадар унинг қабрига бориб худди шайтонга тош отгандек тош отадилар.
Хозирга қадар араблар унинг қабрини унутмадилар.
Араб адабиёти ва халқ тилида Абу Риғол ҳар бир хоинга қўйиладиган номга айланди.
2 комментария
26 классов
Яҳудийларнинг попугини пасайтирган Шайх Шаъровий раҳимаҳуллоҳ
Шайх Шаъровий раҳимаҳуллоҳ Вақф ишлари вазири бўлганларида 1976 йили Лондонда ўтказиладиган динлар масаласидаги конференцияда иштирок этиш учун Англияга сафар қиладилар.
Босиб олинган Фаластиндан конференцияга келган ва Шаъровийнинг илмий салоҳиятини билган яҳудий аҳборлари у киши билан баҳс-мунозара қилмоқчи бўлганларида, Шайх Шаъровий раҳимаҳуллоҳ бу таклифга рози бўладилар.
Яҳудийлар у кишига савол бера бошлашади: «Аллоҳ биз яҳудийларга кўп Пайғамбарлар ва Расуллар юбориш билан бизни сизлардан афзал қилди. Аммо сиз мусулмонларга эса биргина Расул — Муҳаммадни юборган. Шу ҳолатни бизга изоҳлаб беринг».
Шайх Шаъровий раҳимаҳуллоҳ уларга шундай жавоб берадилар: «Пайғамбарларнинг бир халққа кўп юборилиши ўша халқнинг қалбларида иллат ва касалликлар кўп эканига далолат қилади».
Яҳудийлар яна савол беришади: «Қуръоннинг ростлигига, у Аллоҳнинг ҳузуридан нозил қилинган китоб эканлигига, уни Муҳаммад ўзи ёзмаганлигига далил нима?»
Шайх Шаъровий раҳимаҳуллоҳ: «Қуръони Каримдаги биргина оят у Аллоҳнинг ҳузуридан нозил қилинган ҳақ китоб эканини ҳамда Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам Роббисидан етказган нарсаларда ростгўй эканликларини исботлайди. Ўша оят сиз ҳақингизда ҳикоя қилади, сизлар уни билмайсизларми, эй яҳудийлар жамоаси?!» деб сўрайдилар. Улар «Йўқ, у оятни билмаймиз» дейишади.
Шунда Шайх Шаъровий раҳимаҳуллоҳ шундай жавоб берадилар: «Ҳақ таборока ва таоло яҳудийларга хитоб қилиб шундай деган: «Бас, охират ваъдаси келган чоғида ҳаммангизни тўплаб келтирурмиз». (Исро сураси, 104-оят).
Сизлар ер юзида тарқоқ бўлиб юргандингиз. Аллоҳ сизларни Фаластин ҳудудига тўплади. Сизлар эса ер юзининг турли бурчакларида сочилиб юрганингиздан кейин Фаластинни ёлғон ва бўҳтон йўллар билан тортиб, босиб олдингиз».
Яҳудий аҳборлари Шаъровий раҳимаҳуллоҳнинг кучли жавобидан, у кишининг салобатидан, сўзларининг ўта нозик ва аниқлигидан ҳамда илмининг кўплигидан ҳайратда қолишади. Тортишувни охиригача етказмай, одатларига кўра совуққина тиржайишди. Одатда бирор олим уларга ўз ўрниларини ва ҳаддиларини кўрсатиб қўйса, шундай тиржайишарди.
Кейин улар улуғ олимни Лондондаги ҳашаматли ресторанлардан бирига, кечки овқатга таклиф қилишади. Шайх Шаъровий раҳимаҳуллоҳ табассум қилган ҳолда «Хайбарлик кампир* бизга сизларнинг таомингизга ишонмасликни ўргатган» деб уларнинг таклифини рад этдилар.
*Хайбар ғазотидан сўнг Зайнаб бинт Ҳорис исмли яҳудия кампир Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга захарланган қўй гўшти бериб, захарламоқчи бўлган.
1 комментарий
40 классов
Ғарбий Соҳил | Исроил кучлари Женин шаҳрини муҳосарага олиб ҳужумларини давом эттирмоқда. Айни пайтда кучли тўқнашувлар бўлиб ўтмоқда. Бугун эрталаб Фаластин Қаршилик гуруҳида бўлган бир йигит «Муса Аҳмад Хатиб» тўқнашувлар пайтида шаҳид бўлди.
Инна лиллаҳи ва инна иллайҳи рожиъун
Жаннат муборак бўлсин!
8 комментариев
61 класс
Юзида табассум билан жон таслим қилган бу инсон Фаластинлик Фарид абу Мусодир. У босқинчи исроил аскарлари томонидан кеча шаҳид (Инша Аллоҳ) этилди.
Хабарларга кўра Фарид абу Мусонинг қудуғи бўлган. У уруш сабабли ичимлик суви танқис бўлган Хон Юнусда чанқоқдан қийналган оилаларга мунтазам сув тарқатиш билан машғул бўлиб келган.
Аллоҳ раҳматига олсин.
15 комментариев
184 класса
Уэлслик фаол, қаршисида турган Миср хавфсизлик кучларидан Ғазога юриш ва очликдан азоб чекаётган фаластинликларга ёрдам етказишларига рухсат беришларини илтимос қилмоқда.
Халқ геноцидга дучор қилинмоқда. Илтимос, бизни ўтказиб юборинг, мусулмон биродарларингизга ёрдам беринг. Уларнинг ҳаммаси мусулмонлар.
Мен уларни (босқинчилар) қочқинлар лагерларида одамларга қарата ўқ узаётганини кўрдим. Уларнинг ҳомиладор аёлларга қарата ўқ отаётганини кўрдим.
Сиз инсонсиз. Биз инсоният учун шу ердамиз. Сиз инсониятнинг бир қисмисиз.
Мен уларнинг болаларни отиб ташлашларини кўрдим. Сиз ҳеч қачон оч боланинг йиғлаганини эшитганмисиз? Ўлаётган боласини эмизмоқчи бўлган аёлнинг очликдан бўшаб қолганини эшитганмисиз?
Илтимос, мен сизга бу даҳшатни айтиб беролмайман. Очликдан ўлаётган гўдакларнинг туйғусини сизга етказа олмайман. Юрагингиз қаерда? Араб миллати халқининг қалби оқ, деб ишонаман. Мен сизларнинг яхши одамлар эканлигингизга ишонаман.
Бир ғайридин кўзларида ёш билан, Ғазо аҳли, норасида гўдаклари учун тиз чўкиб ёрдам сўрамоқда. Сиси сингари сионистларга қулдек ҳизмат қилувчи тиранга қарши чиқа олмайдиган, ўзини мусулмон санасада Ғазодаги биордарлари ёрдам бера олмайдиган ожизлар эса аччиқ ҳақиқатларни эшитсада, олдинга дадил қадам қўйишдан қўрқиб туришдан бошқа нарсага ярамай турибди...
Напишите, что Вы ищете, и мы постараемся это найти!
Левая колонка
О группе
Allohdan qo‘rqib yig‘lashim va ko‘z yoshlarimning yuzimga oqishi tanam og‘irligicha tilloni sadaqa qilishimdan yaxshiroqdir. Qaysi banda Alloh taolodan qo‘rqib yig‘lasa-yu, ko‘z yoshidan bir tomchi yerga tushsa, toki tomchi osmonga chiqib ketmagunicha unga do‘zax o‘ti tegmaydi. Holbuki, osmondan tushgan tomchi qaytmagani singari u ham hech qachon samoga qaytmaydi. Dunyoda Allohdan qo‘rqib yig‘lagan kishiga hech qachon do‘zax o‘ti yetmaydi. Ka’bul Axbor