Арш соясига лойиқ киши ..... --- Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бундай марҳамат қилдилар: --- “Ким қийналган қарздорга муҳлат берса ёки қарзидан (қисман ёхуд тўла) воз кечса, Аллоҳ қиёмат кунида у кимсани Аршнинг соясида салқинлатади. Зеро, у кунда Аршнинг соясидан бошқа соя бўлмас”.
Имом Термизий ривояти.
____________===============_______________
Карта (Қарта) сотиш жойизми?
Бунинг ўрнига бошқа , оиласига, жамиятга, охиратига фойда берадиган савдо тури билан шуғулланиш керак. Чунки карта сотиб олган кишилар агар у орқали қимор ўйнасалар ёки намозни тарк қилсалар гуноҳкор бўлишига сотувчи ёрдам берган бўлиб қолиши мумкин.