📝БОЙ КЕЛИНЛАР ҲАМ ЙИҒЛАЙДИ. Укинг факат йигламанг. Ичимда илондек тўлғониб, юрагимга наштарини санчаётган бу гапни айтайми, йўқми деб узоқ ўйландим. Кўнглим бир «Улар энди сенга бегона, бир оғизлари куйсин. Қайтар дунё, деб шуни айтишса керак» деса, бир «Қўй, Барно, Лайло сенга не ёмонлик қилувди? Ўзинг озмунча дард чекдингми?» деб мени олға ундарди. Қадам ташлашга келганда эса негадир журъат қилолмаяпман... Машҳурлар оламида ҳар куни ҳар хил воқеаларга, турли гап-сўзларга дуч келавериб, кўзим ҳам пишиб кетган асли. Уларнинг санъати бир томону ҳаёт саҳнасидаги томошалари бир томон. Йўқ, мен санъаткор эмасман. Шунчаки улар билан ишлайдиган ташкилотларнинг бирида ҳисобчиман, холос. Бўлимимизнинг шоу-бизнес дунёсида бўлаётган барча ҳодисаларни назардан қочирмайдиган, ҳар куни иш вақтимизнинг нақ учдан бир қисмини асосий мавзу — уларнинг тақдири ҳақидаги муҳокамаларга бағишлайдиган қизларимиз ёниб-куйиб айтаётганлари менинг қулоғимни ҳам четлаб ўтмайди, албатта. Аёл бўлсам-да, аслида бу «шоу»нинг менга унчалик қизиғи йўқ. Чунки тезроқ ишимни тугатиб, мактаб-боғчага шошишим керак. Бунинг устига, иш орасида қўшимча даромад учун ҳам нимадирлар қилишим керак. Ойлик маошимни ўзим, уч боламга етказишим лозим. Яхшиям, отам ҳаётлигида уйли-жойли қилди. Тўғри, ака-опаларим ҳам қараб туришмайди. Бироқ бировга юк бўлиб яшашнинг ўзига яраша юки бор-да. Эрдан ажрашган деган тамға эса пешанамга ботавериб, дийдамни ҳам анча қотирган. Ўн йил аввал “тенг тенги билан” деган нақлга амал қилиб, мени турмушга узатишди. Институтда иккинчи босқичда ўқирдим ўшанда. Бойлик бахтнинг кафолати эмаслигини мен тугул, ота-онам ҳам англамаганига куяман ҳозир. Ҳошим ака бадавлат оиланинг тўнғичи, мен эса уйининг баландлигию отасининг мартабаси уникидан қолишмайдиган оиланинг кенжаси эдим. Жуда узукка кўз қўйган жуфтлик бўлганмиз. Кимларнингдир наздида, албатта. Бироқ ўзимиз узукка кўз бўлмадик. Собиқ эримни йиллар давомида хиёнатда, калтабинлик ва дангасалик, қиморбозликда айблаб келдим. Энди тушунаяпман, аслида қайнота-қайнонам уни ўзлари чизиб берган йўлдан юритиб (ўқиш жойи, дўстлари, хотинини каби катта танловларни ўғли учун улар танлашган), шундай масъулиятсиз қилиб қўйишган экан. Икки болам қўлимда, кенжам қорнимдалигида ажрашдик. Ажрашишимиз ҳам тўйимизнинг томошасидан кам бўлмади. Мебелу сарполарим икки машинага юк бўлиб, қўни-қўшниларнинг деразаю эшик ора мўралашлари билан кузатилди... ҳаммасидан ўғлимни бермаймиз дейишгани ёмон бўлди. Бечора болам олти ойни икки уй ўртасида сарсон ўтказди. Охири эрим уйланди-ю, ўғил талашиш можаросига уч нуқта қўйилди. Хуллас, миллионлар устунига қурилган оиламиз аслида қумдан ясалган ўйинчоқ уй экан... Энди эса... Ўтган ҳафта гастролдан қайтган опахон санъаткорларимиздан бири ишхонамизга келди. Қизлар у ёқ-бу ёқдан гап солишди. Ўзиям бир қоп ёнғоқ экан. —Опа, сизни Асрор (исми ўзгартирилган) олиб келдими? Жуда келишган ва истеъдодли йигит-да шу, деди гапга чечан Нигора дераза оша боқиб. Ҳа, келажаги бор бу боланинг дея фахр билан гапирди опахон. Уйланаётгани ростми қизлар бирваракайига бир хил савол беришганидан аввал кулишди, кейин бироз хижолат тортишди. Яқинда уйлантираяпмиз Бир яхшигина қиз топиб қўйдим ўзим дея келин ҳақидаги маълумотларни айта кетди. Таниш исмлар қулоғимга чалингач, унинг гапларидан ҳайратим ошди. Санъатда истеъдоднинг ўзи камлик қилади. Кимнингдир қўллови керак Фалончи ака фалон жойда каттакон. Ўзи қўллаб юборади Асрорни, дея йигитни айнан Лайло собиқ қайнсинглимга уйлантиришдан асл мақсадни шу тариқа тушунтирган опа суҳбатга якун ясади Асрорнинг бир жувон билан боғлиқ ҳикояси билан боғлиқ саволларга эса «Йигитчиликда бўлиб туради» деб қисқагина жавоб қайтарди-да, жўнаб қолди. У кетгач мунозара яна қизиди. Чунки яқиндагина шу йигитнинг бир жувонга илакишиб қолгани у Асрорга охирги русумдаги машина совға қилгани уйланаётганини эшитиб санъаткорлар йиғилган даврага келиб катта жанжал кўтаргани ва ғурурли юлдузимизнинг машина калитини унга қарата отгани (мен буни ғурурданмас аксинча сири очилгани аламидан деб ўйлайман ҳақида гап-сўз роса болалаганди. ​​Бугун эса яна ўша қимматбахо машина. Тўғри бу воқеаларнинг ҳақиқат ёки ёлғонлиги ўз йўлига аммо Лайлодек қизга атай отасининг пули учун уни уйлантириб қўйишмоқчилиги менга алам қилди. Лайло яхши қиз. Одоби ўзидан чиройли. Собиқ қайнота-қайнонамнинг назоратида, тўғриси, қафасида катта бўлган. ҳали йигирмага ҳам кирмаган, қайсидир университетда ўқийди. Келинлик уйимдан бутунлай кетаётганимда бир мени, бир жиянларини қучиб, «кетманглар» дея роса йиғлаганди. Отаси бир ёв қараш қилгач, индамай, иккинчи қаватга чиқиб кетган. Энди уни ҳам мендек ўз истаклари йўлида қурбон қилишмоқчи. Шуни ўйлаб, ёмон бўлиб кетдим. Ташқаридан тарбияли, ақлли кўринган йигитнинг бу ўтмишидан бехабар Лайло не-не орзулар оғушидадир? Балким мажбуран узатилаётгани учун қисмат шу экан-да деб юрагидагиларни мендек тилига кўчиролмай мум тишлагандир? Билмадим... Юрак ютиб, собиқ қайнонамга қўнғироқ қилиб эшитганларимни айтай десам у мени қизининг бахтини кўролмасликда айблаши тайин. Лайлонинг ўзи билан учрашиб, уни огоҳ этганимдан наф бормикан? Ахир унинг гапини биров эшитармиди? Бунинг устига, акалари бўлажак куёвни обдон текширувдан ўтказишгандир? Шу ўйлар билан совчилик қилаётган опага сим қоқдим. Аввалига гастроль ҳужжатларини баҳона қилдим, кейин мақсадга кўчдим. Лайлони яқиндан танишимни, Асрорнинг атрофидаги миш-мишлар рост бўлса, бир қизнинг бахтига зомин бўлмаслик кераклигини айтдим. Унинг жавоби эса оддий бўлди: Бировларнинг ҳаётига аралашманг! Бировларнинг ҳаёти... Гўёки уларники ҳаётмасдек қараймиз баъзан. Мени ҳам узатишаётганида ҳошим акани маҳалла, ўзаро таниш-билишлардан суриштиришган. «Фалон жойда ўқийди, фалондай машинаси бор дея бармоқ букиб сифатларини санаганлар, аслида у ғирт такасалтанг қиморбоз эканлигини сир тутишган. Ахир бировнинг ҳаётига аралашиб, нима қилишади? Энг алам қиладигани эса Ҳошим ака менга ота-онасининг танлови билан уйланган. Ота-онаси эса отамнинг бойлигини хомчўт қилишган. Ота-онам мени ҳеч қачон ҳеч нарсага зориқмайсан дея узатишган. Мен бўлса, шу қисматга аввалига кўнишга кўнганман-у чидай олмаганман.. Оқибатда уч болам тирик етим бўлиб қолди... Лайлода, умуман ҳеч бир қизда тақдирим такрорланмаслигини истардим... Тамом...
    1 комментарий
    3 класса
    📝ИМТИХОН..  (Бевафо дуст булганидан булмагани яхширок...) Собир, мен билан бир жойга бориб кела олмайсанми?  - Қаерга?  Умуман, ўзимдан кўра машинам керакка ўхшайди…  - Очиғи, иккиси ҳам. Машинангда истироҳат боғига борсак. Автобусда кетаверардим-у, учрашувга кечикаман. Таксини эса нима қиламан, сендай дўстим турганда.  - Учрашувга? Э, писмиқ-е, қаёқдан илинтира қолдинг?  - Бунинг нима аҳамияти бор? Сени у билан таништираман.  Дўстимсан-ку, сенинг у қиз ҳақидаги фикринг, хулосанг мен учун муҳим. Юрақол энди!..  - Кетдик!  Истироҳат боғи дўстлар ишлайдиган идорадан анча олисда эди. Етиб боришгунча ярим соат вақт ўтди. Йўл-йўлакай Отабек «севги тарихи»ни сўзлаб берди: қиз дадаси даволанган шифохонада ҳамшира экан, дадасига, аммаларига ёқиб қолибди. Суриштириб, ҳар томондан маъқул топишгач, совчиликни бошламоқчи бўлишган экан, Отабек қаршилик қилибди. «Аввал кўрай, танишай» дебди. Лекин дадаси: «Шундай деб қанча яхши қизларни қўлдан чиқардинг, бу сафар ҳам учрашувдан буришиб қайтсанг, кўнглингга қараб ўтирмайман. Ўладиган дунёда келин кўриб, невараларимни суйиб қолай» дебди.  - Ҳа, энди уйланмасам бўлмайди, шекилли.  Дадамнинг гапларида ҳам жон бор… — деди Отабек хўрсиниб.  - Тўғри, ёшимиз ҳам ўттизга қараб кетаяпти.  Турмуш савдоси қийин экан, бўлмаса мен ҳам аллақачон олахуржунни орқалаб юрардим, — Собир гап қистирди. Истироҳат боғи дарвозаси олдида турган иккита қизни кўриб, Отабек ўртоғини туртди: - Қара, ўша. Расмини кўргандим, танидим. Ёнидаги дугонаси бўлса, балки сенга тўғрилаб юборармиз… «Ўша» қизни кўриб Собирнинг юраги гупиллаб кетди. Бунча хушрўй бўлмаса! «Бу гўзаллик Отабекдай сўтакка рўпара бўлиб турганини!»  - Салом, Хуршидахон, куттириб қўйганимиз учун узр, — Собир қизнинг исмини ўртоғидан билиб олган эди, дарҳол ташаббусни қўлига олди.  - Ҳечқиси йўқ, биз ҳам ҳозиргина келдик, — Хуршиданинг дугонаси кулимсиради.  - Танишинглар, куёвликка номзод — Отабек! Мен эса, Худо хоҳласа, бўлажак куёвнавкар Собирман. Отабек қизариб дўстини киши билмас туртиб қўйди. Хуршида ер чизди.  Дугонаси дадил экан, жавобсиз қолдирмади: - Бу киши — Хуршида, мен дугонасиман, исмим Ҳосила. - Танишганимиздан хурсандмиз. Қани, энди, кечки овқат маҳали яқинлашаяпти, биз ишдан эмас, очарчиликдан чиққандаймиз… Шунга, кафега кирсак? Қаршилик йўқми? Унда, кетдик! Собирнинг қизлар билан муомалада суяги йўқ, унда-бунда учрашувларга ҳам чиққан.  Отабек унинг шу одатини хушламасди, ҳозир «шунисигаям шукур» деб қўйди ичида. Собирнинг эпчиллиги бўлмаганда, Отабек шу уқувсизлиги билан нима қила оларди? Кафеда кабоб еб, шарбат ичишди. Асосан Собир билан Ҳосила гаплашишар, Отабек билан Хуршида эса унда- бунда, шунда ҳам мажбур бўлганда гапириб қўйишарди. Дастлаб бепарво, ёқинқирамай ўтирган Отабек аста-секин Хуршидага эътибор бера бошлади. Қизнинг узун сочлари, ортиқча пардоздан холи чеҳраси, ибо ловуллатган ёноқлари, қуйи боққан кўзларини яна-да яшираётган киприклари… Дискотека майдончасида бир тўда йигит-қизлар хорижлик хонанда қўшиғига монанд қийшанглаб-суйкалиб ўйнай бошлашганида Хуршиданинг ижирғангандай юзини ўгирганига ҳам аҳамият берди. «Наҳотки, шу қизга юрагим илий бошлаган бўлса? Қанийди, юрагим истаган қиз шу бўлиб чиқса! Йўқ, биринчи таассурот етарли эмас, уни ҳали кўп кузатишим, синашим керак!» Собирнинг ҳам ўз хаёли бор эди: «Ҳосила ҳам чаккимас, лекин барибир Хуршида бошқача! Мендан нима кетди, бир уриниб кўрай… Кимни танласа, шунга тегади- да!» Бир неча кун ўтиб, Собир Хуршидани излаб шифохонага борди.  Уни кўриб Хуршида ҳайратланди: - Ассалому алайкум, келинг… Тинчликми? Бирор яқинингиз…  - Худога шукур, яқинларим соғ-саломат. Лекин ростдан ҳам тинчим йўқ.  - Ие, нега? Тушунмадим?  - Хуршидахон, ростини айтсам…Сизни кўргандан бери тинчим йўқ!  Хуршида унга чандон ҳайрат билан боқди.  Зеро, бу йигитнинг Ҳосила билан ўралашиб, ўлдим- куйдим қилиб юрганини дугонасининг ўз оғзидан эшитганди. Собир унга ёқмагани учун Ҳосилани огоҳлантирганди ҳам. Йигитнинг дали-ғулилиги, киришимлилиги, эпчиллиги, сўзамоллиги бир қарашда яхши, аммо бу фазилатлар ортида кибр, мақтанчоқлик, худбинлик ётганини сезганди. Камгап, вазмин, нигоҳлари маъноли Отабек дўстичалик кўркам бўлмаса-да, ёқимтойлиги билан, бу ёқимтойлик ботинидаги самимийлиги, соддалиги, софдиллиги билан кишини ўзига тортарди. Хуршида аллақачон Отабекка кўнгил боғлаб улгурганди.  - Кечирасиз-у… дўстингизнинг қайлиғига шу гапларни айтишга уялмайсизми?!  Собир Хуршиданинг босиқ қаҳрини ноз-фироққа йўйди: - Қанақа қайлиқ? Сизга кўнгли бўлса, чўзиб юрмай, тўйни ўтказиб, бағрига олганча қўйиб юбормасди!  - Хўп, Ҳосила-чи?  - Ҳосила… сизнинг олдингиздан ўтаверсин!  - Инсон кўнгли ўйинчоқми сизга?  - Қўйинг шу гапларни.  Фақат бир гап айтаман, сиз менинг кўнглимни ёмон ўйнатаяпсиз, кўнглим буткул измингизда…  - Кетинг!!!  Шу кундан бошлаб Собир Хуршидани ҳоли-жонига қўймасликка қасд қилди, гўё. Ҳар келганида қимматбаҳо туҳфалар келтира бошлади — катта юмшоқ ўйинчоқ, қимматбаҳо гулдаста, хорижий косметика комплекти, икки қаватли торт…  Қиз безиллаб қолди.  Ишхонасидагилар олдида бир изза бўлса, Отабек эшитиб қолишидан бир чўчирди. Ахир, эшитса нима деб ўйлайди? Минг қилса ҳам дўсти қолиб, ҳали танишганига уч ой бўлмаган қизга ишонадими?!  - Мени ўз ҳолимга қўйинг! — деди Собир яна келганида ва ичкарига кириб кетмоқчи бўлди. Лекин йигит йўлини тўсиб, билагидан тортқилаганча ҳовлига, дарахтлар панасидаги ўриндиққа томон ундади. Ўтган- кетгандан андиша қилган Хуршида ноилож унга бўйсунди.  - Мени тинч қўйинг, сизга зиғирча кўнглим йўқ! — деди ўтиришган ҳамон Хуршида.  - Нега энди? Кўнглингиз Отабекдами? Нимасига учдингиз унинг?  Оғзига ошни чайнаб солмасангиз ютолмайдиган, онаси енгилтак — жазмани билан қочиб кетган, қари отасининг нафақасига-ю, ўзининг ҳисобчилик маошига аранг кун кўрадиган шу тентакнинг нимаси ёқди сизга? - Дўтсмисиз унга? Уни ёмонламанг!  - Мен эмас, у менга дўст. Бойлигим учун, обрўйим учун!  Кўрдингиз-ку, учрашувгаям менинг машинамда бориб, менинг ҳисобимдан меҳмондорчилик қилдик… Хуршида, менга хўп десангиз, остонангизгача тилла бўлади. Битта ўғилман, эрка келин бўласиз. Бу эса хамир учидан патир… Собирнинг қўлидаги қутича очилган заҳоти тилла тақинчоқлар комплекти шомги чироқлар ёғдусида ярқираб кетди.  - Қаранг, асл тилла! Кўзлари бриллиант! Атай сиз учун олдим! Булар ҳам сизнинг гўзаллигингиз олдида хира темирга ўхшайди… Хуршидам менинг… Қучоқлашга уринган йигитнинг юзи тарсаки зарбидан бир лаҳзада бўртиб чиқди.  - Аблаҳ! Сенинг виждонинг йўқ, ўрнига пул-мол солиб олгансан!  Сен… сен бу гапларингни бориб ўзингга ўхшаганларга айт!  - Ҳали шундайми? Бир кун ялиниб келарсан…  -Собир қизнинг ортидан сўкинди.  Эшикка етиб олган Хуршида тўхтади.  Бурилиб қараб, титроқ жилмайиш қилди: - Бу дунёда адолат бўлса, сенга ялинадиган куним қолмайди! Айтмоқчи, Ҳосилани тинч қўй! Акс ҳолда, асл қиёфангни очиб беришимга тўғри келади… … Эртасига ишга тушдан кейин келган Собирнинг сўлғин авзойига қараб, Отабек ташвишланди: - Тинчликми? Кайфиятинг йўқ?  - Ҳа, кўп ичворибман…  Ўзингнинг кайфинг михдайга ўхшайди?  - Ҳа…Тўйни белгиладик. Келаси шанбага.  - Хуршидагами?..  - Хуршидага. Нимайди?  - Ҳеч нарса. Бахтли бўлинглар.  Хуршида яхши қиз, сени бахтли қилишига ишонаман…  — Собирнинг овози титради.  - Биламан, — Отабек кулимсиради-ю, жиддийлашди.  - Нимани биласан? - Бахтли бўлишимни. Билмайман-у, ишонаяпман.  Бунда сенинг ҳам ҳиссанг бор.  - Тушунмадим?! Ўрамай гапирсанг-чи!  Отабек тараддудланди.  Бироз маҳтал қилгач, сўз бошлади: - Бир бошдан… Биласан, онам бизни ташлаб кетгач… аёл зотидан кўнглим қолди. Шу ёшга кириб ҳам уйланмай юрганимнинг асосий сабаби уларга бўлган наф­ ратим эди. Аммо дадам кексайиб, бот-бот хас­ талана бошлагач, бу қарорим заифлаша бошлади. Менга умрини бағишлаган дадамнинг армонда кетишини истамасдим. Шунинг учун уйланишга розилик бердим. Эҳ-ҳе, кўп қизлар билан учрашдим, сал айб топсамоқ эриётган кўнглим музлаб қолаверди. Тушунмасдим, нега кўнглим тўлмаяпти? Бир куни тушундимки, бўлажак рафиқамнинг садоқатини ҳозирдан синаб, ишонмагунимча уйланолмайман… Хуршидани кўрган пайтим уни синаш хаёлимда йўқ, аниқроғи, қандай синашни билмасдим. Шунда сен ўзинг билмаган ҳолда менга ёрдам бериб юбординг. Сенинг қилмишингни билардим. ​​Хуршида билан ҳар учрашганимизда унинг сен туфайли чекаётган изтироблари, ҳадикларини ҳам сезиб турардим, аммо билдирмасдим. Охири нима билан тугашини кутардим. Тан оламан, уни яхши кўра бошлагандим… Лекин рафиқамга айланиши учун муҳаббатнинг ўзи етарли эмас, мен учун муҳими ишонч эди! Ишонасанми, сен ҳақингда оғиз очмади, шу дўстингиз менга ёқмайди, демади ҳам. Айлантириб сўраганимда бир мартагина «биров ҳақида қатъий фикр билдиришдан йироқман» деди. Кеча… кеча ҳам сизларни кузатиб тургандим… дарахт панасида… Бу ёғини ўзинг биласан…  Собир нимадир демоқчи бўлди, аммо овози томоғида қолгандай эди.  - Севгимни топдим, аммо дўст деб юрган кишимни йўқотдим. Собир, сенга раҳмат айтаман, фақат… энди хайрлашсак. Ахир, унга мен ҳақимда айтган гапларинг қулоғимдан, унга кўрсатган қилиқларинг кўз ўнгимдан кетмайди энди. Бу, — Отабек бир варақ қоғозни силкитди, — бу ишдан бўшашим учун ариза. Раҳбарнинг олдига кираман-у, кетаман. Хайр.  Отабек секин ёпган эшикка тикилиб ҳануз қотиб турган Собирнинг  кўзларини ёш пардаси қоплади… Хикоя тугади.
    1 комментарий
    15 классов
    Хайрли_тонг Сизнинг тонгги табассумингиз, илиқ мехрингиз кун давомида бўлажак мўжизаларга, яхши амалу, савобли ишларга замин яратади. Шундай экан, яқинларингизга яхши кайфият ва мехр улашишда давом этинг, улардан узоқлашманг. Ассалому алайкум! Янги тонг муборак бўлсин!
    1 комментарий
    17 классов
    Баъзи инсонлар қилган гуноҳларимизга каффоратдир. Баъзи инсонлар эса қилган савобларимизга мукофотдир.
    2 комментария
    33 класса
    ​​✍МАЙИТГА ЖАНОЗА УКИЛМАДИ... (вокейлик асосида ёзилди) Бисмиллахир Рохманир Рохийм... Ассалому алейкум азизларим... Сог саломатмисизлар... 23 ёшли бир йигитнинг жанозасига тумонат одам тўпланган. Пешин намози ўқиб бўлингач, масжид имоми бу йигитнинг қандай бўлганлиги ҳақида сўради. Ҳамма бирваракайига «яхши одам эди», дейишди.»Яхши одам» эканлигига гувоҳ берганлар сафларни текислаб жаноза намозига тайёрлана бошлашди. Аммо шу пайтда масжид ташқарисидан бир масиҳий (христиан) роҳибкўринди. У шоша-пиша, бир нарсасини йўқотган инсондек югуриб келди:- Бу йигитга жаноза ўқиб бўлмайди чунки у… христианликни қабул қилган. Ҳамма бир зум нима бўлаётганлигини идрок қила олмади. Ушбу карахтликдан биринчи бўлиб имом чиқди ва роҳибга қарата деди: – Сиз нотўғри маълумот олган кўринасиз. Бу ерда мусулмон йигитига жаноза ўқилмоқда. – Йўқ, мен адашмадим, бу йигит ҳақида яхши биламан. У олти ойдан бери менда дарс олмоқда. – Қанақасига, ахир у ҳақда мусулмонлар яхши гувоҳлик беришди-ку… Роҳиб шунда ушбу туманлик икки ўспирин йигитини чақирди. Улар масжид ичкарисига кириб, қазо қилган йигит ҳақиқатан ҳам ярим йил олдин христианликни ихтиёри билан қабул қилганлигини тасдиқлашди. Жаноза намозини ўқишга ҳозирланган жамоат сергак тортди. – Бўлмаган гап, биз уни жума, ҳайит намозига келганлигини кўрганмиз. – Мусулмонларнинг тўй- маракаларида ҳам қатнашганига гувоҳмиз. Ғала ғовур бошланди. Имом шунда ақлли иш қилди. Ҳалиги йигитларни жиддий сўроққа тутди. Маййит олти ой муқаддам ҳақиқатан ҳам христианлик динини қабул қилганлиги тасдиқланди. Жаноза ўқишга масъул шахс жамоатга қарата шундай деди: – Бу йигитга жаноза ўқилмайди. У – мусулмон эмас! Ота уввос солди: «Сендақа фарзандим йўқ, олиб кетларинг буни, ўлиги ҳам, тириги ҳам керак эмас менга!» Маййит устига лаънат ўқиётган отанинг аҳволини ортиқча таърифлаб бўлмайди. Ушбу ҳолатни кузатишдан уялган жамоат тарқала бошлади.Ҳеч ким ҳеч кимга гапирмасди. Ҳамма карахт аҳволга тушганди. Шу пайтгача одамлар «фалончи христиан бўлибди», «уйига хоч осиб келган қизини фалончи оқ қилибди», «Тошкентга ўқишга кетган фалончи Инжил тарқатиб юрганмиш» қабилидаги хабарларни эшитар, аммо парволари халак эди. Улар бугун «бу йигитга жаноза ўқилмайди» деган жумланинг нақадар даҳшатли янграшини ҳис қилишди. Ҳолат – жаноза намози ўқишга келганларнинг ҳар бирига катта ақидавий дарс берганди, гўё. Ҳалиги икки йигит ҳам бу воқеани кўриб тавба қилганлиги ҳақида маълумотлар бор. Ўша кунги воқеа ана шу «жаноза»да иштирок этган одамларгаҳам қаттиқ таъсир ўтказган эди. Уйга келишлари биланоқ ўғил-қизларининг юриш -туришларига қизиқа бошлашди. Шу билан биргаликда уларга ақида алмаштиришнинг оқибати қандай эканлигини ҳикоя қилиб беришди.
    3 комментария
    26 классов
    📝 Ҳикояни албатта ўқинг ва хулоса қилинг! Яқинларингизга юборишни унутманг! Голландияда яшовчи имом ҳар жума намозидан кейин ўн бир ёшли ўғли билан бирга шаҳар айланиб, "Жаннатга йўл" номли ва шу каби кичик рисолаларни тарқатиб келишар эди. Навбатдаги жумада ҳаво совиб кетади. Ёмғир аямасдан қуярди. Болача одатига биноан: – Дадажон, кетдикми? – деди. – Қаёққа? – Китоб тарқатгани. – Ўғлим, бугун ҳаво жуда совуқ. Унинг устига бу ёмғир ҳали-бери тинадиганга ўхшамайди. Бугун чиқмай қўяверамиз. – Ахир одамлар вафот этишса, жаҳаннамга тушишадику?.. – Шу сафар чиқмай қўя қолайлик. – Агар рухсат берсангиз, мен ўзим айланиб келсам. – Майли, рухсат, лекин йўлларда эҳтиёт бўлиб юринг, ота ўғлининг шаштини қайтаришни истамади. – Хўп бўлади. Бола одатий йўналиш бўйлаб юра бошлайди. Аксига олиб йўлда ҳеч кимни учратмайди. Совуқ ҳаммани уйга ҳайдаган. Буни унча англаб етмаган софдил бола шу алфозда икки соат кўча кезади. Уйларига олиб бориб бераман, деган фикр келди болага. Йўлда дуч келган биринчи уй қўнғироғини босди. Жавоб бўлмади. Икки-уч бор занг урди. Ҳеч ким эшикни очмади. Шунда ортга қайтмоқчи бўлди-ю, қандайдир куч уни яна шу эшикка қайтарди. Энди бола бор кучи билан эшикни тақиллата бошлади. Ва ниҳоят эшик очилиб, остонада ғам-қайғу юзига уриб кетган кампир пайдо бўлди. – Хўш, хизмат. – Салом! – бола салом берди ўз тилларида. – Салом! – Аллоҳ сизни яхши кўрар экан. Сабаби бугун биринчи бўлиб сиз эшигингизни очдингиз. Сизга совғам бор. Илтимос, бу рисолани охиригача ўқиб чиқсангиз. – Ташаккур, ҳаракат қиламан. Бола қўлидаги озгина китобларни шу тариқа тарқатиб, уйига қайтди. Кейинги жумада аёллар томонда бир онахон ўрнидан туриб: – Ижозат берсаларинг мен ўз нажоткоримга кўпчилик олдида миннатдорчилик билдирсам, деб қолди. – Бемалол, деб унга сўз берди имом. – Мен бу жойга биринчи бор келишим. Бундан бир неча кун олдин умр йўлдошим вафот этган. Мен бутунлай ёлғиз қолдим. Бирор бир ҳамдард, ҳамдам тополмадим. Дунё кўзимга қоронғи кўриниб кетди. Кундан кунга руҳан эзилиб борардим. Охири жонимга суиқасд қилишга қарор қилдим. Арқонни шифтга боғлаб, курси устига чиқдим. Шунда эшик қўнғироғи чалиниб қолди. Парво қилмай бўйнимга сиртмоқ тортдим. Қўнғироқ яна чалинди. Мен эса эшикка бормай шумният ижроси билан банд эдим. Учинчи қўнғироқдан кейин кимдир эшикни бор кучи билан ура бошлади. Ҳаёт билан видолашиш учун оёғим остидаги курсини тепиб юбориш қолганди. Эшик эса ҳамон тақилларди. Шу ёмғирда ким келиши мумкин, деб ўйлаб, арқонни бўйнимдан олиб, пастга тушдим. Эшикни очсам, бир малакнамо болача остонада турарди. У менга: "Аллоҳ сизни яхши кўради", деб манави рисолани тортиқ қилди. Мен китобни олиб варақлай бошладим. Китоб мени ўзига ром этди. Қандай қилиб унинг ичига кириб кетганимни билмай қолдим. Бир ўтиришда китобни ўқиб чиқдим. Мен қайта туғилгандек эдим. Михланган жойимдан туриб, арқонни ечиб, ахлатга ташладим. Чунки у энди менга керак эмасди. Курсини жойига олиб бориб қўйдим. Китоб ғилофида бу ернинг унвони бор экан. Шунинг учун тўғри ёнларингга келдим. Аёл сўзини тугатар экан имом ўрнидан туриб ҳамманинг кўз ўнгида ўғлини бағрига босиб, манглайидан ўпди. Масжидда такбир садолари янгради. Аёллар томондан йиғи товушлари эшитилди. Мен ҳам сизга шу бола каби: Аллоҳ сизни яхши кўради. Сиз ҳам Аллоҳни яхши кўринг. Агар У сизни яхши кўрмаганида, юқорида ёдланган саноқсиз неъматларни сизга тортиқ қилмас эди. Ер юзидаги барча ноз-неъматлар ва жамийки нарсалар сиз учун яратилган. Бу дунёда оч қолмайсиз. Охиратда эса тақсим бундай бўлмайди. Охиратдаги барча яхшилик фақат мўминларга хосдир. Фурсатни қўлдан бой берманг! Ўлимдан олдин тирикликни ғанимат билинг. Фоний дунёдаги кичик қайғу мангу охиратдаги катта қайғуга уланиб кетмасин. Сиз бахтли яшаш учун дунёга келгансиз. Бардавом бахт фақат иймон сифатига эга бўлган кишигaгина насиб этади. Яхшилик учун яқинларингиз билан баҳам кўринг!
    2 комментария
    41 класс
    Коран указывает на самый правильный путь✨ ﷼*__Коран17:9__*﷼
    249 комментариев
    1.4K классов
    ♡________Борларида қадрлайлик улардан кейин пушаймонликда яшашдан сақласин Аллоҳим! 🤲🏻😥
    1 комментарий
    68 классов
    ​​Шунақаси ҳам бўлади... БИР КУН СЕН ҲАМ ҚАЙНОНА БЎЛАСАН Каромат аянинг икки нафар ўғли бор. Каттаси Содиқ иккинчиси Ортиқ. Уларни едирди, ичирди ҳеч кимдан кам қилмай катта қилди... Умрнинг тез ўтишини қарангки, болалар кўз очиб юмгунча катта йигитлар бўлишди. Иккиси ҳам бақувват, эсли-ҳушли бўлиб, вояга етди. Касб-ҳунар эгаси бўлишгач, уларни уйлантириш пайига тушган ота-она қувончдан ичига сиғмас эди. Кўп ўтмасдан, эркатой набираларнинг суюкли бобо-бувисига айланишди. Икки ўғилнинг фарзандлари ҳам ҳаш-паш дегунча улғайди. Уйда Каромат аянинг айтгани-айтган, дегани-деган эди. Бир куни гапдан гап чиқиб, ака-ука ўртасида келишмовчилик юзага келди. – Ака, сиз нотўғри тушун­манг-у, жиянингиз ҳам улғайиб, катта бўлиб қолди. Эрта-индин уйланадиган ёшга етди. Келин келгандан кейин уй бироз кичиклик қилмасмикан? Камига сизнинг келинингиз ҳам шу ерда бўлса... Бу гаплардан жаҳли чиққан Содиқ укасига ўшқирди: – Ҳа, ука!.. Ҳали биз уйга сиғмай қолдикми? Бунча бағринг тор бўлмаса, шунча пайт яшаб келганмиз-ку. Аламдан хўрсинганча, эшикни қаттиқ ёпиб, чиқиб кетди. Кечки дастурхон атрофида Содиқ гап бошлади: – Дада, ойи, ҳайҳотдай ҳовлига укажоним сиғмай қолиб­ди. Шунинг учун ҳовлини тенг иккига бўлсаларингиз эркатой ўғлингиз ёнига уй солиб, ўзи хоҳлаганича кенгайтириб олар­миди. Хўш, нима дейсизлар? Она ҳайратдан қотиб қолди. Ортиқ ўрнидан туриб, қўлини пахса қилганча, «бу уй меники, одат бўйича уй кичик фарзандга қолади. Демак, акам бошқа жойдан уй олиб чиқиб кетиши керак. Ҳеч қандай ярим деган нарса йўқ, гап тамом!», дея ичидаги дардини айтиб, енгиллашиб олди. Вазиятни кузатиб турган хотини мийиғида кулганча, бир чеккада турарди. Бу гапларни эшитган ота-онаси ўғлининг бу даражада акасига оқибатсиз, бемеҳр бўлиб кетишини кутмаган эди. Тонг отиши билан Содиқ хотини, бола-чақасини олиб, нарсаларини йиғиб, кетишга шайланди. «Ижарада яшасам ҳам сизларнинг миннатли ошингизни емайман», деди-ю, эшикни зарб билан ёпиб, чиқиб кетди. Онаси минг ялиниб, ёлвормасин, зорланмасин, фойдаси бўлмади... ​​Ойлар, йиллар ўтаверди. Содиқдан хабар йўқ. Отасининг уни ахтармаган жойи қолмади. Охири эшитдики, оиласи билан бир хонали уйни ижарага олиб, кун кечираётган экан. Катта ўғли ҳам ўз аравасини ўзи тортиб юрибди... Рўзғор катта эди, харажат кўп эди. Шунинг учун ҳам бир хонали уйда яшаётгани малол келмасди... Бир куни онанинг тоби қочди. Ортиқни ёнига чақириб, «Жон болам, акангни қайтариб олиб кел. Жаҳл чиққанда ақл кетади. Уйга қайтишсин. Ахир, билиб-билмай гапирдинг-ку, тўғрими? Қаерларда юрган экан, болам бечора», – деб зорланди. Ортиқ энди оғиз жуфтлаганда хотини илиб кетди: «Бизни энди керагимиз бўлмай қолдими ёки биз билан яшаш ёқмаяптими? Сизнинг минғир-минғир гапларингизни эшитиб яшаш бизнинг ҳам жонимизга тегди. Ҳар гапнинг бирида ўша ўғлингизни сўрайсиз! Майли, ўша ўғлингизни олиб келиб бирга яшайверинглар. Биз эса бу уйдан кетамиз. Ўғлингизни ишлари юришиб кетди энди уйингизга зорэмасмиз. Кетдик дадаси!...» Ортиқ хотинининг бу гапларига миқ этмади. Хотинининг ортидан судралиб чиққанича, оиласи билан уйни тарк этди. Онанинг кўз ёшлари бефойда кетди. Чунки ўғил орқасига қайрилиб ҳам қарамади. Уйда ёлғиз қолган ота-она нега бундай кўнгилсизликлар бўлаётганини пайқаб турарди. Афсус ва надомат чеккани билан энди кеч. Икки ўғил ҳам уйга қайтишни хоҳламади. Ота-онасини қолдириб кетган бу ўғиллар учун ҳаёт шу қадар осон туюлар эдики, вақт ўтиб, ўзининг бошига шундай кулфатлар тушишини ўйлаб ҳам кўрмасди... Каромат ая оҳу нолалари тугагандан кейин ортга бир назар солди. Бир пайтлар эрининг бурнидан ип ўтказиб, ота-онаси, акаларидан ажратиб, бошқа жойга кўчиб кетгани, қайнонасининг «бир кун сен ҳам қайнона бўласан», дея зорланганлари бир-бир кўз олдидан ўтди... Тамом. Камина бегим.
    1 комментарий
    17 классов
    Маҳалламиз мозорининг девори ёқалаб тратуардан кетяпман. Одатдагидек симёғочлар чироғи ёқилмаган, кўча қоп-қоринғу. Ора-ора ўтаётган мошиналар чироғи билан кўча бир зум ёришиб, кейин яна зимистонга айланяпти. Ёшим йигирма олтига етдиямки, ҳали-ҳануз шу бечора симёғочлар чироққа ёлчимади. Узоқроқдан велосипед минган, оқ-сариқдан келган тўлароқ йигит мен томонга келяпти. Анча яқинлашганда танибман. —Акмаал! — деб баланд овозда чақирдим. Кўрмай ўтиб кетмасин тағин. Акмал қўшнимиз Фарҳод аканинг ўғли. Ёши ўн еттида, мендан беш ёш кичкина. Ҳали ёш бўлса ҳам маҳаллада ҳамма уни ҳурмат қилади, яхши кўради. Дадаси топармонлиги ёки онаси мансабдор фалончиевичнинг қизи эканлиги бунга сабаб бўлган эмас. Аксинча, бу ҳурматни Акмал ўз самимийлиги, хушмуомалалиги, бир сўз билан айтганда, чиройли хулқ-атвори билан қозонган. Болалигиданоқ ўта самимий эди. Маҳалламизда у кириб ўйнамаган ҳовли йўқ. Дилдан суҳбатлашмаган инсон йўқ. Ҳар бир хонадон аҳлининг чойнак-пиёласи уни танийди, бировнинг мушугига «кишт» демаган. Доим очиқ юзли, қўли кўксида, совуққон, хизмат бўлганда «лаббай» деб туради. Йигит бўлса, шунчалик бўлар. Кўришганимизга анча бўлганди. Учрашиб қолганимиздан хурсанд бўлиб кетдим. Чунки мен уни тез-тез эслардим, аҳволига қизиқардим. Мени кўриб велосипедини тўхтатди. Саломлашиб, қўл сиқишиб кўришарканмиз, мен акаларча чап билагимни унинг гарданига қўйиб олдим. Ундан сўрадим: —Акмал, укам, Аллоҳ таоло сени кутиб олганда қандай муомала қилди?.. Тўғри тушундингиз. У тўрт йил олдин вафот этган, шу мозордан қўним топган. Уни ҳозир тушимда учратганимдан хурсанд бўлиб кетдим. Чунки мен уни тез-тез эслардим, аҳволига қизиқардим. Фурсатни ғанимат билиб ўзимни қизиқтирган саволларга жавоб изладим. —Акмал, укам, Аллоҳ таоло сени кутиб олганда қандай муомала қилди? Акмалнинг юз ифодаси ўликка хос эди: ҳеч қандай ҳиссиёт белгиси йўқ. На хурсандлик, на ташвиш аломати бор. Жавоб берди: —Аллоҳнинг ғазабига қолай деб турган эдим. Кейин мени ўз раҳматига олди. Ичимда мен: «Аллоҳнинг ғазабига тортай деган нарса намоз ўқимай ўтганлиги бўлса керак» деб тургандим, худди ичимдагини ўқиётгандай тасдиқ нигоҳи билан қаради. Бу қараш шу қадар маʼноли эдики, юрагим уриши тезлашиб кетди. Ахир ёшлигимдан фарз намозларни канда қилмаган бўлсамда, бирор марта шу қўшни укамни намозга даъват қилмаган эканман. Худди ҳозир мени қаттиқ ушлаб олиб: «Сиз айбдорсиз ҳаммасига, сиз айбдорсиз» дейдигандай туюлди, қаттиқ ваҳимада қолдим. Яхшиямки «Аллоҳ раҳматига олди» деб қолди, бўлмаса тамом бўлардим. Шу лаҳзада менинг хаёлимга дарров унинг чиройли хулқи келди. Ҳойнаҳой мағфират қилинишига сабаб шу гўзал хулқи бўлса керак, деб ўйладим тушимда. Юрагимнинг безовталиги ҳам бироз сокинлашди. Кейин аста узоқлаша бошлади. Кўринмай кетай деганда ўзимга муҳим яна бир савол эсимга тушди. —Акмал, ҳозир уёқда нима қиласизлар, кундалик ишингиз нима? —Кун бўйи фақат Қуръон ўқиймиз. Машааллоҳ! Бу жавоблардан кейин Акмал ҳақидаги хавотирларим анча нари бўлди. Алҳамдулиллаҳ. У узоқлашаркан, мен қандайдир бир хилват ҳужрага кирмоқчи бўлдим. Лойсувоқли девор, эшик-ромлари йўқ, зим-зиё, зах босиб ётган бу хона эски ҳожатхонага ўхшарди, фақат нохуш ҳиди йўқ холос. Мен негадир ўша ерга кириб Қуръон ўқимоқчи бўлдим. Улгуриб қолай деб баланд овозда сўраб олдим: —Акмал, ҳожатхонада Қуръон ўқиса бўладими? У сукут сақлаб турди. Иккинчи марта сўрадим: —Акмал, укажоним, ҳожатхонада Қуръон ўқиса бўладими? —Бўладими?! — деб таажжубли оҳангда жавоб берди. Яъни «бўладими ҳам гапми, ўқиш шарт» демоқчи назаримда. Кейин у кўринмай кетди. Мен ҳалиги ҳужрага кирдим. Чордана қуриб, қўлимда мусҳаф билан ўтирдим. Хона ваҳимали, жуда ваҳимали эди. Атрофга қараганим сари юрагимдаги даҳшат ортиб борарди. Шу даҳшат ичида мусҳафни ушлаб ўтирардим. «Шунақаям бефайз макон бўладими?! Қандай жой экан-а ўзи бу?» деган ўйлар зеҳнимдан ўтаркан, бирдан бу жойни танийдиган бўлиб қолдим. Бу — менинг қалбим экан. Қуръондан узоқлашган, солиҳ амаллар билан пардоз берилмаган юрагим. Ўтирган хонамдан жирканиб кетдим, ҳам қўрқдим. Тезроқ қочиб кетишни истадим.
    1 комментарий
    19 классов
Фильтр
Закреплено
  • Класс
  • Класс
  • Класс
  • Класс
  • Класс
  • Класс
  • Класс
  • Класс
  • Класс
  • Класс
  • Класс
Показать ещё