Барча ишларда ёрдам сўралувчи дуо _________________
يا حيّ يا قيّوم برحمتك أستغيث ، أصلح لي شأني كلّه و لا تكلني إلي نفسي طرفة عين.
Я ҳаййу я қоййу˜м, бироҳматика астағийс, аслиҳ лий ша’ний куллаҳ, ва ла˜ такилний ила нафсий торфата ‘айн.
Эй (доимо) тирик, эй (доимо) қоим турувчи зот. Сенинг раҳматинг ила ёрдам сўрайман, менинг барча аҳволимни яхшила ва мени кўз очиб юмгунчалик фурсатга ҳам ўз нафсимга топшириб қўйма.
_______________________________________________
«Аллоҳдан бошқа маъбуд-барҳақ йўқ, У ягона, Унинг бирон-бир шериги йўқ. Барча мулк Унга хос ва ҳамма мақтов Ўзигадир. У тирилтиради ва ўлдиради. У ҳар нарсага қодир Зот»