Хабар берганимиздек, машҳур ММАчимиз Маҳмуд Мурадов UFC промоушени билан шартнома имзолаган эди. Бироз аввал ҳамюртимизнинг UFCдаги дебют жанги санаси, манзили ҳамда рақиби маълум бўлди. Мурадов 28 сентябрь куни Дания пойтахти Копенгаген шаҳрида ташкил этиладиган UFC Fight Night 160 турнирида дебют қилади.
Маҳмуд "Royal Arena"да ўтадиган UFC оқшомида италиялик Алессио Ди Кирикога қарши октагонга чиқади. 12 декабрь куни 30 ёшга тўладиган Алессио фаолияти давомида 15 та жанг ўтказган. Ҳисобида 12 та ғалаба ва 3 та мағлубият бор. Бешта жангда рақибларини муддатидан аввал мағлуб этган.