Зинодан ўзингни олиб қочмасанг!
Нафсим жойда дема ароқ ичмасанг,
Бир чеким нос учун оғиз очмасанг.
Барибир жаннатга кира олмайсан,
Зинодан ўзингни олиб қочмасанг.
Ёмон нигоҳингҳам гуноҳ саналар,
Дўзаҳ томон чиқма босиб зиналар.
Эшитаверасан тинмай танъалар,
Зинодан ўзингни олиб қочмасанг.
Эркалашдан тиймасдан тилинг,
Номаҳрамга чўзасан қўлинг.
Жаннат томон тўсасан йўлинг,
Зинодан ўзингни олиб қочмасанг.
Отанг номини булғайсан ноҳақ,
Бевафолар асли пулингга илхақ.
Ризқингнихам қисиб қўяр Ҳақ,
Зинодан ўзингни олиб қочмасанг.
Уйингдан кетади барака ариб,
Ўттизга кирмасдан қоласан қариб.
Юролмай қоласан бошинг кўтариб,
Зинодан ўзингни олиб қочмасанг.
Юрар йўлда қара ўнгу сўлингга,
Ишонавер