... Болангизни қарғаманг,
Дуо қилинг болани...
“Ит”, “Эшак” деб сўкишга,
Ҳаё қилинг болани...
.. Расуллулоҳ дердилар,
Юзларидан ёғиб нур:
~ “Болалар бу- Жаннатнинг
Гулу - райҳонларидир”.
.. Тўғри баъзида “Гулу
Райҳон”лар ҳам куйдирар,
Шўхлиги ошиб кетса,
Жонингиздан тўйдирар...
.. Бобом дерди: “Болани
Сўкмоқ асли эмас эп,
Жаҳлингиз чиқса айтинг:
“Нодон” ёки “Хумпар” деб..
.. “Бой бўлгур”, “Кўпайгур”денг
Асло деманг “Ўл”, “Лаънат”
Шуни билиб қўйингки,
Сўкиниш ҳам бир санъат...
.. Қанийди Пайғамбардай
Сўксангиз, қилсам ҳузур
Ул зот дердилар,сўкса:
“Бурнинг ерга ишқалгур”...
.. Тилдан чиққан ҳар сўзда,
Маърифат, зиё бўлсин,
Ҳатто сўкишингиз ҳам,
Яхши бир дуо бўлсин...
.. Ихлос билан қили