У вақтда мен талаба эдим. Ойнинг охири. Стипендиягача хали 1 хафтача бор. Аммо, ўтган ойда олган стипендиям тугаган.
Келинман.
Хозир қайнотамдан сўрасам, гўштнинг қимматлигию, уйдаги усталарга пул беришлари кераклиги хақида гапириб, ярим соатимни оладилар. Аммо, пул олиш....амри махол).
Сумкамни яхшилаб титкиладим, фақат институтга етиб олишга етарли пул бор. Бормасам бўлмайди, биринчи пара ФАЛСАФА, Солиеванинг дарслари.
Нима қиламан.....
Шу пайт, Сулаймон султон ва чумоли сухбати (Қиссаси Рабғўзий китобидан) эсимга тушди....
Ер остидаги қумурсқадан тортиб, осмонда учадиган қушларнинг хам ризқини берувчи «У», мен нимадан ташвиш чекайин. Етиб боришим учун етарли пулни бердинг, демак