#ҳикоя ҚУРЪОН... ёки... ПУЛ Оила бола - чақасиз бадавлат киши ўз хизматкорларига кечки овқат - зиёфатга таклиф қилди. Дастурхонга - ҳар бирларининг олдиларига биттадан Қуръон китоби ва маълум миқдорда маблағ қўйди. Таомланиб бўлганларидан сўнг: - Олдингизга қўйилган Қуръон ва маблағдан бирини танланг! - деди! Биринчи бўлиб соқчига деди: - Танланг! Соқчи: - Мен, албатта, шундай... ҳалиги, Қуръонни танлаган бўлардим... аммо лекин... мен уни ўқишни билмайман. Пулни ола қоламан. Менга уни кўпроқ фойдаси тегади, - деди. Кейин ошпазга қараб: - Марҳамат, танланг! - деди, бой киши. Ошпаз: - Мен ҳам... табиий, Қуръонни танлаган бўлардим... Ўзингизга маълум. Ишчи одам бўлсам. Қуръон ўқишг