Қадим ўтган замонда
Эрон деган томонда,
Гуноҳи кўп бир аёл
Яшар экан омонда.
Кунлар ўтиб бир куни
Ёзда-авжи саратон,
Азми сафар қилибди
Олис бир шаҳар томон.
Танҳо ўзи йўл юрар,
Кимсасиз чўл-биёбон,
Тасодифан йўл узра
Қудуқ бўлди намоён.
Келиб қудуқ лабига
Аёл кўп ҳайрон,
Тўртта боласи бирла
Кучук ётар чалажон.
Аёл дарҳол англади
Беҳад ёмон ташналик,
Жазирама саҳрода,
Қолмас экан жон тирик.
Аёл зоти ҳамиша
Меҳру шафқат эгаси,
Ахир у ҳам она-ку,
Йиғлар тўлиб ўпкаси.
Рўмолин олиб дарҳол,
Ковушини боғлади,
Сўнг қудуққа ташлабон,
Сув олмоққа чоғланди.
Аммо қудуқ суви паст,
Тубида қолган экан,
Рўмолини тўрт бўлиб
Қайтадан солган экан.
Шу йўсинда сув олиб,