Чаён чаёнлигин қилгайдир албат
Бошини силасанг найзасин санчар
Худбин билан бўлсанг агарда улфат
Гулдаста ичида тутади ханжар
Ниятин яшириб, жилмайиб боқиб
Илтифот кўрсатиб, кўнглингга ёқиб
Илондек пўстингга киради, оқиб
Луқмангга хасад-ла кўзини қадар
Омад қуши ҳамроҳ бўлгани ҳамон
Атрофингда бўлар парвона, гирён
Даврангни гуллатар, бўлиб гиргиттон
Оғзидан бол томиб, мақтовинг айтар
Сендан доим фойдани туради кўзлаб
Тавзела турар, мақтовинг сўзлаб
Қоқилсанг, топмассан уни ҳеч излаб
Топсанг хам, нописанд юзини бурар
Хунбинга нима ғам, агар қоқилсанг
Қувонади беҳад, ногоҳ йиқилсанг
Ғамларга кўмилар, агарда кулсанг
Қилган яхшилигинг бўлгай бесамар