Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
« Сизлардан бирингизнинг, фалон, фалон
оятни унутдим, демоғи қандоқ ҳам ёмон.
Лекин у унутдирилгандир. Қуръонни
ёдингизда туриши учун ҳаракат қилинг.
Албатта, у одамларнинг кўксидан чиқишда
қочоқ туядан ҳам ашаддийдир», дедилар».
Икки шайх ва Термизий ривоят қилган.
Шарҳ: Демак, Қуръони Карим ёддан чиқиб
қолмаслиги учун доимо уни такрор қилиб
турмоқ керак экан.
Аллоҳ таоло кўрсатмасин, мабода баъзи
оятлар ёддан чиқиб қолганда ҳам фалон
оятни унутдим, демаслик керак экан. Чунки
унутиш тарк қилиш деганидир. Қуръони
Каримни тарк қилиш асло мумкин эмас.
Шунинг учун , унутдирилдим, деган одобга
тўғри келар экан.
Аллоҳ таоло ёдлаган сура ва оятла