Шайх Абдурроззоқ ал-Бадр ҳафизаҳуллоҳ айтадилар: Кимки енгил-ёлпи гап-сўзларга берилиб, ҳазил-мутойиба, масхара ва аскияни одат қилган одамлар билан ўтирса, ёки телефон, телевизор, интернет орқали уларни кузатиб, масхараомуз сўзларига қулоқ тутса ва ҳатто уларга бир табассум билан жавоб қайтарса ҳам — уларнинг гуноҳларидан ўз улушини олади. Бугунги кунда WhatsApp, Telegram, Instagram, TikTok каби ижтимоий тармоқларда жуда кўп бефойда, беҳаё, масхарабозликка тўла ҳазиллар тарқалмоқда. Шу каби йиғилишларда қатнашиб, ёки экран орқали томоша қилиб, бефойда гапларни эшитиб кулувчилар — улар билан бирга гуноҳда, фасод тарқатишда, инсонларнинг онгини бузишда шерик бўлаётганларини билишлари лозим. Мен — дейди шайх — бу ижтимоий тармоқларнинг кўпини умримда ҳам очмаганман, ишлатишни ҳам билмайман. Улар ҳақида баъзан одамлардан эшитиб қоламан холос. Бу Аллоҳнинг менга берган улкан неъматидир: мени мана шу балолардан асрагани учун Аллоҳга шукр қиламан. Бундай бузуқликлар одамларнинг тарбиясини, ахлоқ-одобини, савиясини, илм-ҳимматини пастлатиб, жамиятни тубанлаштириб қўйганини ҳар биримиз кўриб турибмиз. Кимдир интернетни ҳақни излаб, яхшиликка сарфлаётган бўлса, аксарият одамлар уни фасод ва бузуқлик тарқатишда ишлатмоқда. Телефонда келган масхарабозликларни ёқиб кўриш, уларга табассум қилиш, ҳатто уларни бошқаларга юбориб кулги қилиш — Аллоҳнинг олдида гуноҳ ва берилган неъматларга ношукурликдир. Ибн Хатим, Ибн Аббосдан ривоят қиладилар: Каҳф сураси 49-оятидаги “Бу қандай китобки, бизнинг катта-кичик ҳеч бир амалимизни қолдирмай ёзиб қўйибди?!” — деган сўзлар ҳақида Ибн Аббос: “Кичкина амали — мўмин устидан кулгандаги табассум; каттаси эса — қаҳқаҳа отиб кулмоқдир”, деганлар. Эй биродарим, диндошингга табассум — садақа бўлиб ёзилади. Лекин диндошинг устидан кулсанг, ҳатто бир жилмайсанг ҳам — бунинг ўзи гуноҳкор бўлишинг учун етарли. Бу нарсаларнинг барчасини Қиёмат куни амал дафтарида топасан. Инсонлар орасига иғво солувчи, ҳар бир сўздан хато қидирувчи, топганда эса унга яна ўнта ёлғон қўшиб тарқатувчи бўлманг. Чақимчи Жаннатга кирмайди; ҳасадчи амалларини тили билан ёқиб юборади; ҳаромга қараган кўз эса Аллоҳнинг жамолини кўришдан маҳрум бўлади. Дунё манфаати учун ёлғончи, фасодчи, одамларни бир-биридан узувчи бўлиб ўзингизни бадном қилманг. Аллоҳ азиз қилганни хор қилувчи, хор қилганни азиз қилувчи бўлманг. Дунё якунга яқин. Фақат қилган амалларингиз сизга ҳамроҳ бўлади. Агар яхшиликка чақирувчи, ислоҳ қилувчи бўлсангиз — ислоҳчиларнинг энг улуғи Набий алайҳиссалом билан бирга бўласиз. Агар фасодчи, хасадкор, қалби қора ҳолда кетсангиз — фасод аҳлининг боши бўлган Абдуллоҳ ибн Убайй билан бирга туриб қоласиз. Аллоҳ сизга ўзингизни кўриш учун ҳаётни берди. Бир маротаба қалбингизга ойна тутинг: кимсиз? Ҳар биримиз қалбимиз муқаддас, пок, ёшил деб ўйлаймиз. Аммо ўзимизга ҳақ баҳо беролмаганимиз учун ўзгара олмаяпмиз. Бугун ҳаққа тик боқиб, ўз хатомизни тан олсак, қолган ҳаётимизни яхшилашга умид бор эди. Аммо одамлар “сен… сен…” дейиш билан машғул. Ўзимизга эса вақт қолмаяпти. Дунёда ҳасад қилиб, ғийбат қилиб, одамларни ёмон кўриб етарлича гуноҳ тўпладик. Ҳисобимизга эса бир қадам қолди. Ажал фариштаси эса кутмайди. Таёрланинг: Қоронғи қабрда амалларингиз билан ёлғиз қолишга таёрланинг. Кечагина ухлаб-кулиб юрганлардан қанчаси бу жумада тупроқ остида уйғонди?
    1 комментарий
    12 классов
    #eslatma_ЖУМЪА❗️ Жумъа кунининг фазли ва унда машруʼ бўлган амаллар ҳақида. • Жумъа хафтанинг энг афзал куни бўлиб, у кун ҳақида хос сура нозил бўлган ва у сура Исломда «Жума» деб номланган. Араблар у кунни «Аруба» деб ҳам атайдилар. Бу кунда покланиш, зикр, дуо ва намозга эрта бориш машруъдир. • Жума кунидаги ғусл энг афзал ғусл бўлиб, (унинг машруълиги) тонг отишидан бошланади. Бу ғусл жума намозига борувчи киши учун таъкидланган бўлиб, аёл киши ва мусофир бундан мустаснодир. Зеро, ҳадисда: «Агар бирортангиз жумага келса, ғусл қилсин», дейилган. Жумъа кечаси ва Пайғамбарга саловат йўллаш фазли ҳақида. • Жумъа кечаси ҳақида биронта (саҳиҳ ҳадис) ворид бўлмаган, унинг бошқа кечалардан фарқи йўқ. Бу кеча ҳақида бир неча заиф ва тўқима ҳадислар келган. Бу кечада Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга саловат айтиш ҳақидаги ҳадислар эса ҳасан деб топилган. • Жумъа кунидаги энг афзал амал Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга саловат айтишдир. Зеро, жумъа - кунларнинг энг афзали, у зот соллаллоҳу алайҳи васаллам эса одамларнинг энг афзалидирлар. Жумъа кунидаги дуо ижобат бўладиган вақт ҳақида. • Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам бир ҳадисда: «Жумъа кунида шундай бир соат борки, мусулмон банданинг Аллоҳдан бирон яхшилик сўраши ўша пайтга тўғри келса, Аллоҳ унга ўша сўраган нарсасини албатта беради», дедилар. Энг тўғри фикрга кўра, бу қуёш ботишидан олдинги соат бўлиб, бу фикрни Ибн Аббос, Абу Ҳурайра ва кўпчилик саҳобалар ҳамда Ато ва Товуслар айтишган. Жумъа куни вафот этиш ҳақида. • Жума куни фавот этган кишининг фазли ҳақидаги ҳадис саҳиҳ эмас. Бухорий ва бошқалар бунинг сабабини баён қилишган. Зотан, кишини замон эмас, амаллари поклайди. Чунки у амални ихтиёр қила олади, замонни эмас. Жумъа хутбаси ҳақида. • Хутба минбарлари фақат ваъз-насиҳат учун эмас, балки умматга оид воқеа-ҳодисаларни тушунтириш учун ҳамдир. Имом Бухорий ривоят қилган ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам минбардан туриб ўзларига тарафдор ва мухолиф бўлган Аслам, Ғифор ва Усайя қабилаларининг аҳволини зикр қилдилар. Шайх Абдулазиз Торифий ҳафизаҳуллоҳ
    1 комментарий
    20 классов
    Ушбу сура нозил бўлганида Абу Бакр Сиддиқ разияллоҳу анҳу йиғлашга тушганлар. Абу Саид Худрий эса: “Мен ўлиб, онам боласиз қолсайди!” дея, надомат чекканлар. Тириклигида жаннат башорати берилган саҳобаларни йиғлатган оятлар нега бизни йиғлатмаяпти? Нега бу даражада хотиржаммиз? Нега қиёмат аломатларини ўз кўзларимиз билан кўриб туриб ҳам ислоҳ бўлиш ўрнига, инсонларни гуноҳини маломат қиляпмиз? Ёки биз гуноҳ қилмайдиган фаришталардек маъсуммизми?! Олимларнинг айтишича ҳозирда баъзи керакли маълумотларни қўллашда ишлатиладиган чиплар ер моддасидан бўлиб, ўзида кўплаб маълумотларни сақлай олади. Аммо уни сақлаши маълум сиғимга эга, ер эса инсонни умри давомида қилган барча амалларини сақлайди ва Қиёмат куни Аллоҳ таолога улар ҳақида хабар беради. Ерга Аллоҳ таоло маълумотни сақлаб қолиш хусусиятини берган. Телефон ёки компьютер кўп маълумотларни сақлайди. Ҳар бир инсон жиҳозларини нималар билан тўлдираётганига назар солсин. Уларнинг ичи харом бўлган мусиқалар, шариат ман қилган нарсалар билан тўлами ёки Аллоҳ таоло рози бўладиган нарсалар биланми? Гуноҳларга тўла бўлган ғийбат, номаҳрамлар билан ёзишган ёзишмалари, фаҳш-мункардан иборат кўрган кино-сериалларини битта эзиши билан ўчириб юбориши мумкин. Аммо фаришталарнинг гувоҳлигида ёзилган саҳифадан ўчира олмайди. Кўрган нарсаларни компьютернинг ёки телефонини архивдан тозалаб юборганини ота-онасидан, ака-укасидан ёки турмуш ўртоғидан яшириши мумкиндир, аммо Аллоҳ таолодан сира яшира олмайди. Абу Жалд раҳимаҳуллоҳ: “Аллоҳ таоло пайғамбарлардан бирига қуйидагича ваҳий қилди: “Қавмингга айт, улар нега гуноҳ ишларини бандаларимдан яширадилар-у, Мендан яширмайдилар?! Мени кўрмаяпти, деб ўйласалар, Менга ширк келтирган бўладилар. Кўриб турганимни билсалар, у ҳолда нега Мендан уялмайдилар?!” деди.
    2 комментария
    22 класса
    Шайх Солиҳ ибн Фавзон ал-Фавзон деди: «Агарда Аллоҳ сени мағфират қилишини истасанг, сенга ёмонлик қилган одамни кечир. Чунки жазо (мукофот) амал жинсидандир». 📚 «Шарҳ китаб ал-кабаир», 106-саҳифа. ✅@oxirathovlisi
    0 комментариев
    12 классов
    Нисо сураси. 48. Албатта, Аллоҳ Ўзига ширк келтирилишини кечирмас. Ундан бошқа гуноҳни, кимни хоҳласа, кечирадир. Ким Аллоҳга ширк келтирса, шубҳасиз, катта гуноҳни тўқибдир.
    3 комментария
    14 классов
    “Сиз комил мусулмонмисиз ёки йўқми — билишни хоҳлайсизми?” → Устоз_Муҳаммад_Умар
    2 комментария
    28 классов
    «Aлбатта, Aллоҳ ва Унинг фаришталари Пайғамбарга саловат айтурлар. Эй иймон келтирганлар! Сиз ҳам унга салавот айтинг ва салом юборинг». (Aҳзоб сураси, 56-оят.) 🔹Aллоҳумма солли ва саллим ала Набиййина Муҳаммад
    1 комментарий
    41 класс
    Агар хаё килмасанг ... Дунёни ХАЁСИЗЛИК балосидан нима қуткаради ... ? Хукуматларми? Қарорларми? Қонунларми? ЙЎЎЎҚ ... Дунёни ҳаёсизлик балосидан - ЭРКАК ҲАЁСИ қутқаради... 🌱Очиқ кийинган, намойишкорона ишва қилаётган Зулайҳога "ҳаром" дея боқмаган Юсуфлар қутқаради... 🌱Эртадан кечгача йўлини пойлаган гўзал қизларнинг ёнидан ерга қараб, жимгина ўтиб кетган Мусъаблар қутқаради... 🌱Аёллар қатнашган издиҳомлар пойафзалининг учидан бошқа ерга қарамаган Усмонлар қутқаради... Фаҳш илдизларини беомон қўпорган Умарлар қутқаради... ❓Аммо, қани улар...?! 🥀Ўзининг аҳли аёлини номус ўрнида кўриб, бошқанинг аҳли аёлини ов ўрнида кўрадиган Абу Лаҳаблар кўпайди бугун...
    2 комментария
    13 классов
    4 комментария
    36 классов
    Замонавий қуллик... © adolat_kuychisi 🚀 @Globaltahliluz
    1 комментарий
    16 классов
Фильтр
Закреплено
Фото
Фото
  • Класс
  • Класс
  • Класс
  • Класс
  • Класс
  • Класс
  • Класс
Показать ещё