Муҳаммад Али хотирасига:Кўзлари қаърида ёнарди виқор,Қўймасди сира ҳам зўр таъқибини -Мағлублик сўзини тан олмай зинҳор,Енгди, енгаверди бор рақибини.Ва бир кун бир зарбдан ногоҳ гангиди,Осмон силталанди, ой ёнди қалқиб:Жимгина қулади ҳаёт рингида —Уни тан олмади биргина рақиб......Хайрулла Ҳамидов