Ажиб савдо экан бу кўхна дунё, Қаёққа карамай иғво дийдиё! Бу хаста юрагим куйиб кетдию, Ночор ёғоч отим чухлагим келар. Оға иниларда битмас низолар, Нопоклар амалда худди ХУДОЛАР! Урф булса кечаю кундуз зинолар, Мақшар уйғонмасдан ухлагим келар! Шер йигит гиёхвант боласи хор зор, Эх аттанг аёли кучада абгор! Аждодлар қабрда чекишар озор, Виждон азобидан додлагим келар! Даюслар базмидан вужудим музлар, Эх тўлган курагим аламим тузлар, Номус тарозида қўлма қўл қизлар, Залолат эшигин қулфлагим келар! Мақшар уйғонмасдан ухлагим келар! Виждон азобидан додлагим келар!!!