Ҳикоя қилинишича бир киши донишмандлардан бирининг ҳузурига келиб, дўстидан шикоят қилибди ва у билан дўстлик алоқаларини узишни ҳамда ундан ўч олиш ниятида эканини айтибди. Шунда донишманд унга: “Сенга насиҳат қилсам унга қулоқ соласанми ёки ғазаб ўтига минганингча қолаверасанми?”, деди. Шунда у: “Йўқ, насиҳатингизга қулоқ соламан”, деди. Донишманд: “Унинг дўстлиги сабабли хурсандлигингиз кўп бўлганми ёки айбу-хатолари туфайли ғам ташвишингиз кўп бўлганми”, деб сўради. У: “Хурсандлигим кўп бўлган”, деб жавоб берди. Донишманд: “У сенга кўп яхшилик қилганми ёки кўп ёмонлик қилганми?” деди. У: “Яхшиликлари кўпроқ бўлган”, деди. Шунда донишманд: “Ундай бўлса, у билан ўтган яхши кунларинг сабабл