Туғилмаган болалар суҳбати: — Улар мени нобуд қилишга қарор қилишганида, йиғлаб, қақшадим, аммо эшитишмади. Баданимга теккан метал жуда совуқ экан. Оғриғи ҳам ёмон бўларкан. Оёқ-қўлимни кесаётганларида… уларнинг менга раҳмлари келмади. Онам эса фақат унсиз йиғлади, холос Жаннат. Ёруғликка бурканган гўшанинг оппоқ беланчакларида суҳбатлашиб ўтирган чақалоқларнинг қиқир-қиқир кулгилари, шўх- шодон овозлари дилбар шабада билан чамбарчас бўлиб кетган бир паллада, диққатларини ҳозиргина беланчагига ярим оқсаб, ярим эмаклаб келиб ётган чақалоқ бўлди. Ҳаммаси бирданига уни ўраб олишди. — Нима бўлди? — У ёқда бўлдингми? — Ер юзи қандай экан? — Одамларчи? — Гапира қолсангчи энди! Болажонлар уни бир з