Бенамоз....
Ривоят қилишларича, бир куни Мусо алайҳиссалом шогирдлари билан ўтирсалар, бир аёл келиб Мусо алайҳиссаломни олдига киришга изн сўрабди. Мусо алайҳиссалом у аёлни киришига изн берибдилар. Аёл кириб: -Эй Мусо, мен бир гуноҳкор аёлман, катта гуноҳлар қилдим, зино қилдим, зинодан фарзанд кўриб, уни одамлар билиб қолмаслиги учун ўлдирдим...шунча гуноҳ қилдим, лекин ман тавба қилдим, қаттиқ пушаймон бўлиб тавба қилдим. Аллоҳ Таоло мени кечирдимикан, -деб сўрабди. -Эй фожира, тур кет бу ердан, шунча гуноҳ қиласану, сени Аллоҳ кечирармиди, кет, сени деб осмондан ўт тушса биз ҳам қўшилиб ёниб кетмайлик, -деб аёлни чиқариб юборибдилар. Аёл маҳзун холда уйига қайтибди. Шу пайт Жаброил алай