АЙТИЛМАГАН СИР (ҳаётий воқеа)
— Динора, тўйим бўлаяпти, келасан-а?
— Қачон? — синфдошимнинг тўйи хабарини эшитишим билан, ич-ичимдан таътилга тўғри келишини тиладим.
— Июннинг охирида. Қўрқма, таътилга чиққан бўласан, — дугонам худди хаёлимдагини ўқигандик эди.
Табриклашни ҳам унутиб, куёвнинг кимлигини сўрадим.
— Мактабимизнинг энг чиройли қизига уйланиш бахтига ким муяссар бўлибди, қани, айт-чи?
— Айтганча, танисанг керак. Пойтахтда ишлайди. Стоматолог. Мабодо тишинг оғриб қолса, даволатаверасан, — Севаранинг қувноқ овози эшитилди. Кейин у йигитнинг исмини айтди-ю, нима дейишни билмай тилим айланмай қолди. Гумонларимдан халос бўлиш умидида фамилиясини, туғилган йилини ҳам сўрадим. Ҳа