Кимки енгил-ёлпи гап-сўзларга берилиб, ҳазил-мутойиба, масхара ва аскияни одат қилган одамлар билан ўтирса, ёки телефон, телевизор, интернет орқали уларни кузатиб, масхараомуз сўзларига қулоқ тутса ва ҳатто уларга бир табассум билан жавоб қайтарса ҳам — уларнинг гуноҳларидан ўз улушини олади.
Бугунги кунда WhatsApp, Telegram, Instagram, TikTok каби ижтимоий тармоқларда жуда кўп бефойда, беҳаё, масхарабозликка тўла ҳазиллар тарқалмоқда. Шу каби йиғилишларда қатнашиб, ёки экран орқали томоша қилиб, бефойда гапларни эшитиб кулувчилар — улар билан бирга гуноҳда, фасод тарқатишда, инсонларнинг онгини бузишда шерик бўлаётганларини билишлари лозим.
Мен — дейди шайх — бу ижтимоий тармоқларнинг кўпини умримда ҳам очмаганман, ишлатишни ҳам билмайман. Улар ҳақида баъзан одамлардан эшитиб қоламан холос. Бу Аллоҳнинг менга берган улкан неъматидир: мени мана шу балолардан асрагани учун Аллоҳга шукр қиламан.
Бундай бузуқликлар одамларнинг тарбиясини, ахлоқ-одобини, савиясини, илм-ҳимматини пастлатиб, жамиятни тубанлаштириб қўйганини ҳар биримиз кўриб турибмиз. Кимдир интернетни ҳақни излаб, яхшиликка сарфлаётган бўлса, аксарият одамлар уни фасод ва бузуқлик тарқатишда ишлатмоқда.
Телефонда келган масхарабозликларни ёқиб кўриш, уларга табассум қилиш, ҳатто уларни бошқаларга юбориб кулги қилиш — Аллоҳнинг олдида гуноҳ ва берилган неъматларга ношукурликдир.
Ибн Хатим, Ибн Аббосдан ривоят қиладилар: Каҳф сураси 49-оятидаги
“Бу қандай китобки, бизнинг катта-кичик ҳеч бир амалимизни қолдирмай ёзиб қўйибди?!”
— деган сўзлар ҳақида Ибн Аббос:
“Кичкина амали — мўмин устидан кулгандаги табассум; каттаси эса — қаҳқаҳа отиб кулмоқдир”, деганлар.
Эй биродарим, диндошингга табассум — садақа бўлиб ёзилади. Лекин диндошинг устидан кулсанг, ҳатто бир жилмайсанг ҳам — бунинг ўзи гуноҳкор бўлишинг учун етарли. Бу нарсаларнинг барчасини Қиёмат куни амал дафтарида топасан.
Инсонлар орасига иғво солувчи, ҳар бир сўздан хато қидирувчи, топганда эса унга яна ўнта ёлғон қўшиб тарқатувчи бўлманг. Чақимчи Жаннатга кирмайди; ҳасадчи амалларини тили билан ёқиб юборади; ҳаромга қараган кўз эса Аллоҳнинг жамолини кўришдан маҳрум бўлади.
Дунё манфаати учун ёлғончи, фасодчи, одамларни бир-биридан узувчи бўлиб ўзингизни бадном қилманг. Аллоҳ азиз қилганни хор қилувчи, хор қилганни азиз қилувчи бўлманг.
Дунё якунга яқин. Фақат қилган амалларингиз сизга ҳамроҳ бўлади. Агар яхшиликка чақирувчи, ислоҳ қилувчи бўлсангиз — ислоҳчиларнинг энг улуғи Набий алайҳиссалом билан бирга бўласиз. Агар фасодчи, хасадкор, қалби қора ҳолда кетсангиз — фасод аҳлининг боши бўлган Абдуллоҳ ибн Убайй билан бирга туриб қоласиз.
Аллоҳ сизга ўзингизни кўриш учун ҳаётни берди.
Бир маротаба қалбингизга ойна тутинг: кимсиз?
Ҳар биримиз қалбимиз муқаддас, пок, ёшил деб ўйлаймиз. Аммо ўзимизга ҳақ баҳо беролмаганимиз учун ўзгара олмаяпмиз.
Бугун ҳаққа тик боқиб, ўз хатомизни тан олсак, қолган ҳаётимизни яхшилашга умид бор эди. Аммо одамлар “сен… сен…” дейиш билан машғул. Ўзимизга эса вақт қолмаяпти.
Дунёда ҳасад қилиб, ғийбат қилиб, одамларни ёмон кўриб етарлича гуноҳ тўпладик. Ҳисобимизга эса бир қадам қолди.
Ажал фариштаси эса кутмайди.
Таёрланинг:
Қоронғи қабрда амалларингиз билан ёлғиз қолишга таёрланинг.
Кечагина ухлаб-кулиб юрганлардан қанчаси бу жумада тупроқ остида уйғонди?


Присоединяйтесь — мы покажем вам много интересного
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 1