Самарқанд вилояти Каттақўрғон туманида яшовчи Абдуллох қизи Зулайхо Пасспорт бўлими томонидан 30 ёшга тўлиб турмушга чиқмаганлиги учун 20 минг сўмлик жаримага тортилди
Изох
2012 йил явнар ойида 2011 йилдан 2015йилгача мўлжалланган Ўзбекистон Республикаси фуқороларини босқичма босқич жорий пасспортларини биометрик пасспортга алмаштиришни кўзловчи Президентнинг (23.06.2009 й № ПФ-4117) "Ўзбекистон Республикаси пасспорт системасини келгусида такомиллатштириш чора тадбирлари" тўғрисидаги қарор ижросини иккинчи босқичи бошланди.
Зулайхо пасспортини алмаштириш мақсадида Пасспорт бўлимига мурожаат қилади. Уни хайрон қолдирган холат, ундан пул ундириш мақсадида хеч қандай айб топаолмаган ходим, уни 30 ёшгача турмушга чиқмаганлигини важ қилиб 20 минг сўм жаримага тортади.
Кўп ёш йигитлар пул топиш учун чет мамлакатларга кетишган бўлса. Россия миграция хизматидан олинган маълумотларга қараганда Россияда бугунга келиб 2 млн. ўзбек фуқороси мавжуд. Ақли соғлом ва олийжаноб ёш йгитларни аксар қисми қамоқда бўлса. Қолганлари эса маишат, ичкиликбозлик ва гиёхвандликка берилиб кетган бўлса қандай қилиб у бундай холатда турмушга чиқиши мумкин? 20 йил давомида Каримов хукумати аёллар учун чидаб бўлмас шароитларни яратиб берганлигидан, қизларни кўпи ўтириб қолмоқда. Ундан кейин! Каерда ва қайси қонунда қизларни турмушга чиқамаганлиги учун жаримага тортилиши хақида гапирилган!?