⚠️ОГОҲ БЎЛИНГ⚠️
Хўжалик юритувчи субъект раҳбарлари, ер қазиш техникаси эгалари ва ердан фойдаланувчилар диққатига!
Аҳолига хизмат кўрсатишга мўлжалланган ер ости магистраль алоқа кабеллари давлат муҳофазасига олинган. Уларнинг ҳар икки томондан 2 метр қисми ҳимоя ҳудуди ҳисобланади. Мазкур ҳудудларда рухсатсиз барча турдаги ер қазиш-кўмиш ва турли шаклдаги қурилиш ишларини амалга ошириш тақиқланади!
❗️Ер ости кабел линиялари трассаларида — чуқурлар қазиш, йўллардан вақтинча бурилиш жойлари очиш, транспорт ўтадиган йўлни ёпиш ва сув ўтказиш учун ер қазиш, далаларни текислаш, қозиқ қоқиш, тўсиқ учун тирговуч ўрнатиш, тупроқ намунасини олиш, турли мақсадлар учун хандақлар қазишни амалга ошириш учун алоқа коммуникациялари эгаларининг ёзма равишдаги розилиги олиниши лозим.
Мавжуд алоқа коммуникациялари ва иншоотларини ушбу коммуникация ва иншоотлар эгалари билан келишмасдан бошқа жойга кўчириш тақиқланади.
Агар алоқа кабели ўтган ҳудудларда ер қазиш ва қурилиш ишларини амалга ошириш зарурияти туғилса,
👍 "Ўзбектелеком" АК жойлардаги ходимларига ёки ☎️1133 қисқа рақамига мурожаат қилиш тавсия этилади.
🇺🇿Вазирлар Маҳкамасининг "Телекоммуникация линиялари ва иншоотларини муҳофаза қилиш қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида"ги Қарори