Ўзи ярим дил бўлсам,
Айбми, меҳрли бўлсам
Майли кулсинлар ўлсам-
Борим шудир,чидаса!
Майли осмон қуласа,
Анҳор ёзда музласа,
Устимга ер қуласа-
Борим шудир, чидаса!
Кўролмаса кўрмасин,
Ич-этин еб юрмасин,
Паналарда йиғласин-
Борим шудир, чидаса!
Ёлғонларга хушим йўқ,
Нодўстларга ишқим йўқ,
Улар билан ишим йўқ-
Борим шудир, чидаса!
Кенг феъликка мададкор,
Яратган Парвардигор!
Бўлсин доим Худо ёр-
Боримиз шу-чидаса!!😊
3.02.2023 й 19:29
Худоёр Саидахмад