Гавҳаржон Мадаминованинг ўғли "Усмон Ҳақназаров" тахаллуси остида ҳукуматга қарши мақолалар ёзишда айбланмоқда.
Жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар судида 5 март куни бўлиб ўтиши керак бўлган журналистлар Бобомурод Абдуллаев ва Ҳаёт Насриддинов, ҳамда икки тадбиркор Равшан Салаев ва Шавкат Оллоёровлар суди 7 мартга қолдирилди. Суд биносига 15 дақиқага олиб келинган судланувчилар адвокатларига кўрсатилмаган.
Ҳакамнинг котибаси "поркурор келмагани учун" суд қолдирилганини айтган.
Видео муаллифи - инсон ҳуқуқлари фаоли Малоҳат Эшонқулова.