Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий тиббиёт маркази Андижон вилоят филиалига "Мобил маммограф" автомобили келтирилди, автомобил Италияда,"Маммограф" Японияда ишлаб чиқарилган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 27.05.2021 йил N5130 сонли "АҲОЛИГА ГЕМАТОЛОГИЯ ВА ОНКОЛОГИЯ ХИЗМАТЛАРИНИ КЎРСАТИШ ТИЗИМИНИ ЯНАДА ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ТЎҒРИСИДА" ги қарори билан Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиалогия илмий амалий тиббиет маркази ва ҳар бир вилоятларда худуд филиалларига , жумладан Андижонда ҳам маммоскрининг ўтказилиши учун мобил мобилмаммограф автомашиналари топширилди.
Маммоскрининг - бу аёллар учун кўкрак бези саратони келиб чиқиш хавфининг олдини олиш мумкин бўлган муҳим текширув усулларидан биридир. Касаллик қанча эрта аниқланса, унинг даволаш натижалари ҳам шунчалик самарали бўлади. Маммографияда сут безидаги ўсмани аёл уни пайпаслаб аниқлашидан анча аввалроқ аниқлаш мумкин.