Қўқон шаҳрида таълим-тарбия самарадорлигини ошириш бўйича вазифалар белгилаб берилди
Қўқон шаҳар ҳокими Маруфжон Усмонов турмуш қуриш арафасидаги қизлар ва ўспиринлар тарбиясини миллий қадриятларимиз асосида ташкил этиш, ўспирин қизларни турмуш қуришга тайёрлаш, касб ва ҳунарларга ўқитиш бўйича кўрсатмалар берди.
❗️Маълумот учун: Мамлакатимизда сўнгги йилларда ёшларнинг бандлигини таъминлаш ва тадбиркорлик фаолиятини ривожлантириш мақсадида мутлақо янги тизим "Ёшлар дафтари" ташкил этилди. "Ёшлар дафтари" жамғармасига шу кунга қадар бир триллион сўмдан зиёд маблағ ажратилди.