Янги йил эшик қоқмоқда. Миллионлаб ўзбекистонликлар 2018 йилни ҳам Россия совуқларида кутиб олишади.
Ўтаётган йилда улар Ўзбекистонга 2 миллиард долларга яқин пул юборишди.
Икки давлат ўртасида меҳнат миграциясига доир шартнома кучга кирди.
Ўзбекистон расмийлари 10 йил бадалида биринчи марта Россиядаги ватандошлар билан мулоқот қилди.
Шунга қарамай, уларнинг ҳақ-ҳуқуқлари ҳимояси ва меҳнат шароитлари яхши томонга ўзгарганича йўқ. Аксинча, 2018 йилда Россиянинг кўплаб ҳудудларида патентнинг ойлик тўлов нархлари кўтарилиши кутилмоқда.
Меҳнат муҳожирларининг ўзлари йилни қандай якунлашмоқда?
Би-би-си Москвадаги мигрантларга микрофон тутди.